Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Ҳар доим яхшигина очлик туйғуси уйғонганда овқатланинг


Download 0.52 Mb.
bet49/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

Ҳар доим яхшигина очлик туйғуси уйғонганда овқатланинг. Ушбу туйғу ҳазм аъзоларининг таомланиш учун тайёрлигидан дарак беради, уларда ейилган овқатни қайта ишлаш учун шароит етилган бўлади. Очлик ҳисси бўлмаганида овқатланмай турган маъқул. Айниқса ёш болаларда овқатланиш учун иштаҳаси бўлмаганида уларга мажбуран бирон нарса едириш кони зарар, бундай хоҳишсиз овқат ўзига яраша фойда келтиради, унинг ҳазм бўлиши қийин бўлади, ўз вақтида ҳазм бўлмаган таом эса ошқозон-ичак тизимида унинг парчаланиши ва сўрилиши билан боғлиқ нохуш ўзгаришларга олиб келади. Болани ўз вақтида овқат емади деб жазолаш ҳолатлари ҳам учраб туради, бу нарсага йўл қўйиш асло мумкин эмас, бола нафақат истаксиз таомдан, балки руҳан ҳам зарар кўради, ҳар хил касалликларга чалинади.

Шундай қилиб, юқорида келтирилган маълумотларни инобатга олган ҳолда ҳаёт учун энг зарур омиллардан бири бўлган қандай овқатланиш кераклиги ҳақидаги билиб-билмаганларимиз бир сарҳисоб қилинса, бу ҳол сиҳат-саломатликни муҳофаза қилишда, айрим хасталиклардан қутилишда, узоқ ва сермазмун умр кечиришда асқотади.
Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling