Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Таомланишни иштаҳа тамомила сўнмасдан, яъни ҳали овқатдан яна бироз танаввул қилиш хоҳишингиз борлигида тўхтатинг


Download 0.52 Mb.
bet44/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

1. Таомланишни иштаҳа тамомила сўнмасдан, яъни ҳали овқатдан яна бироз танаввул қилиш хоҳишингиз борлигида тўхтатинг. Бошқача айтганда, дастурхонни енгил очлик сезгиси борлигида ёпиб улгуринг (ҳеч қачон роса тўйгандан кейин эмас!). Бироз вақт ўтиши билан (10-15 дақиқа) ана шу енгил очлик туйғуси ўтиб кетиб, ўзингизни тўқ сезасиз. Шундай қилинганида ошқозонга тушган озиқ моддаларнинг яхши ҳазм бўлиши таъминланади. Меъдадан ажралиб чиққан шира ютилган луқмаларнинг ичакларга ўтиб, тўлиқ парчаланиши учун замин яратади, ошқозон ўзининг ҳам шира ажратиш, ҳам ҳаракат қилиш функцияларини эмин-эркин бажаради. Қолаверса, у овқатга тўлиб кетиб, киши бажарадиган ҳар хил жисмоний ва ақлий ишларга ҳалақит қилмайди. Ушбу тартибда таомланиш қоидасига, айниқса, тушлик ва кечки овқатланишда риоя қилиш муҳим. Одатда тушликдан кейин барча ишлайдиган одамлар фаол ақлий ёки жисмоний меҳнат билан шуғулланишади. Бундай пайтлари роса тўйиб овқатланилганидан кейин ишлаш оғирлигини ҳамма ҳам сезади. Кечки овқатланишда ушбу камчиликка йўл қўйилса энг ёмони уйқу кўнгилдагидек бўлмайди, ёқимсиз, баъзан, кўрқинчли тушлар кўрилади. Ухлаганингизда ошқозон - ичаклар ейилган кўп миқдордаги овқатни ҳазм қилиш учун чираниб, жадал ишлайди. Бундай пайтлари ошқозон-ичакларда ҳар хил газлар тўпланади, уларнинг аксарият қисми зарарли бўлиб, ётганда ҳаракат йўқлиги туфайли вақтида танани тарк этмайди ва вужуд маълум даражада заҳарланади.

  1. Кечки овқат уйқудан 3-3,5 соат олдин истеъмол қилиниши мақсадга мувофиқ. Унинг миқдори катта бўлмасдан, таркибида қийин ҳазм бўладиган озиқ моддалари (озиқ толалари, ёғ, аччиқ-чучуклар, гўшт ва бошқалар) жуда кам бўлиши ёки бутунлай бўлмаслиги, ҳамда у тез ҳазм бўладиган маҳсулотлардан тайёрланиши лозим. Шу вақт ичида, кишининг ўтирган, баъзан эса тик турган ҳолатда бўлиши, озиқ моддаларнинг тегишли ҳолда жойлашиб олишига имкон яратилади, у ошқозон-ичакларда яхши ҳазм бўлади. Бевосита ётишдан олдин ейилган таом эса ҳазм йўли бўйлаб керакли ҳолда расталанмай қолади, аралаш-қуралаш бўлиб кетади. Ётишдан олдин 20-30 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилиб, ични бўшатиб олиш еган-ичганни яхши ҳазм бўлишига олиб келади ва уйқуни тинч, ширин бўлишини таъминлайди. Агар бу вақтда бир пиёла қатиқ ичиб олсангиз, ҳазм аъзолари ва асаб тизими учун янада яхшироқ бўлади. Айтиш жоизки, ўлкамиздаги кўпчилик аҳолининг, айниқса, дала меҳнаткашлари орасида кечки овқатланиш асосан қуёш ботиши билан амалга оширилади. Бунинг албатта объектив ва субъктив сабаблари бор, масалан об-ҳавонинг иссиқлиги боис тушлик пайтида иштаҳа бўлмаслиги, кеч тушиши билан ишлар якунланиб, барча оила аъзоларининг дастурхон атрофида жам бўлиши, ушбу тартибнинг кундалик ҳаёт тарзига ўрнашиб кетганлиги ва бошқалар. Лекин ҳозирги пайтда кўпайиб кетган чойхона ва ошхоналарда, хусусан, ёш-ялангларнинг кечки соат 23-24 ларгача (баъзан, ундан ҳам кеч) овқат устига овқат, спиртли ичимликлар истеъмол қилавериши жуда кўп хасталикларни (қон босимининг ошиб кетиши, юрак ишлаш маромининг бузилиши, қатор ошқозон-ичак, жигар касалликлари, моддалар ва энергия алмашинувининг издан чиқиши ва бошқалар) келиб чиқишига асосий сабаб бўлмоқда. Шунинг учун саломатлиги йўлида қайғурадиган ҳар бир киши ушбу тартибга тўлиқ амал қилиши ниҳоятда муҳим.

  2. Помидор, бодринг, сабзи, карам, редиска ва бошқа турли хил кўкатлар аралаштирилиб тайёрланган салатларни асосий овқатдан (шўрва, палов, манти, чучвара ва ҳоказо) камида 15-20 дақиқа олдин енг. Лекин кўпчилик ушбу тартибга риоя қилмайди. Маълумки, сабзавот, мева-чева ва кўкатлар вужудни витаминлар ва минерал моддалар билан таъминлашда ниҳоятда ноёб озиқ моддалардир, агар улар ўз ўрнида истеъмол қилинса, бу ноёблик янада яққолроқ намоён бўлади. Палов, қовирилган гўшт, балиқ ва тухумлар билан аралаштирилиб ёки улардан кейин ейилган салатлар ўз вақтида ичакларга ўта олмасдан, ошқозонда кераклигидан узоқ туриб қолиб, ачий бошлайди. Натижада газлар ажралиб кекириш ва кучли кислотали муҳит пайдо бўлади, жиғилдон қайнайди. Кучли кислотали муҳитда эса айрим витаминлар ўз кучини йўқотади. Меъдадаги бундай аралашма баъзан қизилўнгачгача кўтарилиб, унинг деворига жароҳат етказиши ва оқибатда яралар пайдо қилиши мумкин. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, юқорида қайд қилинган оғир таомлар озмунча кўк пиёз, шивит, кашнич, петрушка билан қўшиб истеъмол қилинса, яхши ҳазм бўлади. Бунинг сабаби айнан шу кўкатлар таркибида айрим биологик фаол моддаларнинг (ферментлар) мавжудлиги оқсил ва ёғларни парчаланишини рағбатлантиради. Салатларни овқатдан олдин еб олишнинг яна бир ижобий хусусияти борки, бундай тартиб семирмаслик учун кам овқатланишни орзу қиладиганлар учун асқотади. Гап шундаки, анча-мунча салат ейилгандан кейин ошқозон “қаппайиб”, нафс бироз жиловланади, иштаҳа пасаяди, натижада кам овқат ейилади.


  3. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling