Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети
Download 0.52 Mb.
|
Валеол-Маър-Матн-2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-МАВЗУ. ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА САЛОМАЛИК Йод ва темир танқислиги касалликлари.
Фенилкетонурия - бу шундай касалликки, беморнинг сийдигида жуда кўп аминокислоталар – фенилаланин ва фенилпироузум кислотаси пайдо бўлади. Натижада организмда моддалар алмашинувининг маҳсулотлари йиқилиб, улар биринчи навбатда марказий асаб тизимининг оқир шикастларини келтириб чиқаради. Касаллик бола ҳаётининг биринчи кунлариданоқ ривожланади ва 6-7 ойга келиб ақлий қолоқлик белгилари пайдо бўлади. Бу касалликнинг ёмонлиги шундаки, у авлоддан-авлодга яширин ҳолида ўтиши мумкин. Болада бу касаллик фақат отаси ҳам, онаси ҳам бу касалликнинг ташувчилари бўлиб, иккаласи унга фенилкетонурия генини берганида ривожланади. Ташувчиларнинг ўзи шу касаллик билан оғримайди. Ота-она яқин қариндошлик никоҳида бўлганда ушбу касалликнинг хавфи кўпаяди.
Туғма гипотиреоз қуйидаги ҳолларда ривожланади: 1. Онадаги қалқонсимон безнинг касаллиги - бу касалликлар ҳомиладорлик пайтида ҳомилада ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин, ва бола туғма гипотиреоз билан туғилади. Агар туғма гипотиреоз биринчи ойлардан даволанмаса, бу ҳол боланинг кейинги ақлий ривожланишига таъсир этади. 2. Яқин қариндошлар никоҳи. Иккинчи, учинчи даражали ва бошқа яқин қариндошлар никоҳлари тузилганда соғлиғидаги яширин нуқсонларни аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим. 7-МАВЗУ. ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА САЛОМАЛИК Йод ва темир танқислиги касалликлари. Йод танқислиги касалликлари инсоннинг энг кўп тарқалган юқумли бўлмаган хасталиклари сирасига киради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, йод танқислиги туфайли 800 миллион аҳоли қалқонсимон без (эндемик бўқоқ)нинг катталашишидан, 45 миллиони эса – ақл заифлигидан азият чекмоқда. Йод, қалқонсимон безнинг меъёрида фаолият олиб бориши учун, гормонлари синтезлаштириш, барча аъзолар ва тизимларнинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи асосий микроэлемент ҳисобланади. Йод етишмовчилиги миянинг меъёрида ривожланишини бузилишига олиб келади, минглаб одамлар ақлий заифликнинг энг оғир даражаси бўлмиш – кретинизмдан азият чекмоқдалар. Айни пайтда йод танқислигининг ҳолатини назорат қилиш бўйича Ҳалқаро кенгаш (ICCIDD) тузилган. Улар 100 дан зиёд давлатларни келишган ҳолда ҳаракат қилиб, озиқ-овқат ва уй ҳайвонларининг озуқасига қўшишга мўлжалланган барча тузларнинг йодлаштирилишини амалга оширишга муваффақ бўлинди. Сотувда сифатли йодланган ош тузининг мавжуд эмаслиги, аҳоли ўртасида бўқоқни оммавий профилактика қилиш ишларида узилишлар содир бўлмоқда. Бўқоқ хасталигига дучор бўлган аёлларда кўпинча ҳайз кўриш циклининг бузилиши, бепуштлик ва бошқа аномал ( нотўғри) ҳолатлар кузатилади ёки хомладор бўлса болалар ақли заиф бўлиб дунёга келади. Бундан ташқари ЙТҲ ( йод танқислиги ҳолати) болалар ўлимининг ортиб кетишига, ўлик бола туғилиши ва одамнинг руҳий – ижтимоий ривожланишининг тутилиб қолишига олиб келади. Қалқонсимон безнинг меъёрида фаолият олиб бориши учун, йодни сутка мобайнида 0,1-0,2 микрограмм истеъмол қилиш зарур. Инсоннинг бутун умри давомида бу ўта муҳим микроэлементнинг 3-5 грамм кифоя қилади. Уни йодланган туз ва тарқибида йод мавжуд бўлган маҳсулотлар орқали ҳар куни истеъмол қилиб туриш зарур. Ўзбекистонда 25 млн., ахолига 1,29 млн. эндокрин тизими билан касалланган одам тўғри келади, шулардан 60 фоизини болалар ва ўсмирлар ташкил этади. Текширишларнинг кўрсатишича, « Флоранс, Темпо, Орзу, Лаззат, Хожаикон, Қорақолпоқ савдо» фирмалари томонидан ишлаб чиқарилаётган ош тузлари таркибидаги йод миқдори ЖССТ меъёрларига (41,1-65 г/т) мос келади. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаги, фақат ҳуқумат томонидан қилинадиган саъё-ҳарақатлару, қўллаб-қувватлашларгина ишлаб чиқарувчиларни барча санитария-гигиена талабларига тегишли равишда мувофиқ келадиган, йодлаштиришни етарли даражада таъминлашга қодир бўлган йодланган туз чиқаришга мажбур қила оладиган тегишли қонунлар, қарорларни қабул қилиниши ва татбик этилишини таъминлаши мумкин экан. Турли мартабадаги раҳбарлар ушбу тадбирларнинг миллат саломатлиги даражасига, ўсиб келаётган авлоднинг ақлий даражасига таъсир кўрсатиши хусусидаги ёрқин тасаввурга эга бўлишлари лозим. 3 май 2007 й. Ўзбекистонда «Ўзбекистон ЙТК олдини олиш» конуни кабул килинди. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling