Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Download 0.52 Mb.
bet26/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

Кокаинли наркомания.
Кокаинни қабул қилганда одам ўткир ёки сурункали захарланади. Ўткир захарланишда тери қопламларини оқариши, умумий қувватсизлик, юракни тез қисқариши, нафас қисиш, кўз қорачиғининг кенгайиши ва бошқа ҳолатлар содир бўлади.
Хроник заҳарланиш кокаинни узоқ муддат қабул қилиш натижасида вужудга келади. Кокаинга тез ўрганиб қолади. Наркоманлар ишлагиси келмайди, жуда инжиқ эгоист бўлиб қолади. Наркоманларнинг иштахаси камаяди, оғзи қурийди, кўз қорачиғи кенгаяди, бази наркоманда галлютсиантсия, рашк қилиш, кузатиб юриш ривожланади. Бунда наркоманлар жиноий иш қилишга тайёр бўладилар. Терига турли яралар тошади, организм кучсизланиб қолади.
Наша ва нашавандлик.
Наша қадимги наркотик моддалардан бири ҳисобланади. Наша каноплидан олинади. Наша (гашиш) махсус хидга эга бўлган модда. Ундаги тасир этувчи бўлган модда 1964 йилда фармоколиклар томонидан ажратиб олинган ва синтез қилинган модда – 9 тетрогидроканнибинол ҳисобланади. Наша табобатда қўлланилмайди. Уни яширинча йўллар билан наша чангини йиғиш билан олинади. Нашанинг хар хил каннабинолларнинг миқдори ўсимликнинг қуруқ вазнига нисбатан турлича бўлиб, 15 фоизгача бўлади.
Марихуанна бу маълум турдаги каноп ўсимлигидан махсус техмологик усуллар билан олинадиган препарат. Марихуанани чекадилар.
АҚСҲ да таёрланадиган сигаретанинг таркибида 300 – 500 мг марихуана бўлиб, унинг таркибидаги тетрогидроканнабинол 0,5 – 2 фоизни ташкил этади. Марихуаннанинг тасир давомлилиги 6 соат. Каннабинолидлар мия хужайраларидаги липидларда яхши эрийди ва шунинг учун мия хужайра мамбраналаридаги ўтказувчанлик оширади. Марихуанани чеккандан сўнг дастлаб ўзини яхши сезишлик, рохатланиш, беғамлик содир бўлади. Юқори токсик дозада эса хомхаёллик, ўз жасадини оғирлигини сезмаслик, харакатнинг бузилиши 4 – 8 соатлар давом этади. Иккинчи қўзғалувчанлик даврда атрофдаги кишиларга бепарволик, тартибсизлик, хадиксираш, кайфиятини кескин, камайиши ва бошқалар пайдо бўлади.
Уйқу дориларини қабул қилиш туфайли наркоманиянинг келиб чиқиши.
Уйқу дориларини тез – тез қабул қилиш оқибатида одам уларга ўрганиб қолиб, наркомания ривожланади. Уйқу дориларга: барбитуратлар гурихига кирувчи препаратлар (веронал, медионал, люминал, барбамил, нембутал, тсиклабарбитал, гексобарбитал) пирадин препаратларидан (тетрин, ноксирпн ортонол киради) Уйғу препаратларини дастлаб врач маслахати сўнг беморнинг ўзи узоқ муддат қабул қилиши натижасида одам буларга ўрганиб қолади. Баъзан бу препаратни бир вақтда кўп истеъмол қилиш натижасида одам қаттиқ заҳарланади.
Оз миқдорда узоқ муддат қабул қилинганда координатсиянинг бузилиши, мускул қуватининг камайиши, рефлексларни пасаиши қон босими тушиши, хароратни кўтарилиши ва бошқалар кузатилади.
Уйқу препаратларини тез – тез қабул қилиш туфайли одамда буларни қабул қилишга эхитёжи ортиб боради.
Бундай наркоманлар таъсирчан, заҳар, хотираси сусайган бўлиб қоладилар.
Териси, қўл, оёқлари, оғизнинг шиллиқ қаватига турли тошмалар тошади.
Уйқу дорисини 3 – 4 кун ичмай қўйгандан сўнг беморда абстинент холат юзага келади. Бундай беморда уйқусизлик, умумий қувватсизлик, бош айланиш, қусиш, кўнгил айниш ва бошқа холатлар юзага келади.
Дорини суйистеъмол қилинса “энтсефалопатия” (бош миянинг зарарланиши” кузатилади ва эпителепияси белгилари юз беради. Бундай касаллар қўпол, агрессив, баджаҳл, рахимсиз бўладилар олти ой қабул қилганларда психоз вужудга келади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling