Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети
Download 0.52 Mb.
|
Валеол-Маър-Матн-2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Полинаркомания.
Токсикомания.
Токсикоманлар юридик жиҳатдан наркотик препаратларга кирмайди, лекин унга ўрганиб қолади. Токсикоман препаратлар гуруҳига: а) психолептик (седуксен, элениум, тезепам, триоксазин, мепробанат); б) психоналептик (сидинофен, атсефен) ва б) бошқа стимулятоларга (фенамин, бензидрик, кофе, чой)киради. Нерв системанинг қўзғалувчанлигини ошириш учун ёки чарчаганда, ишчанлик қобилият камайганида, уйқуни қочириш учун феномин ёки бенздринпрепаратларини қабул қилиб, кўпинча наркомания риважланади. Баъзан одам кофе ёки аччиқ чойни ичиб таксикоман бўлиб қолиши мумкин. Кофе ёки аччиқ чой ичмаса уйқусизлик, бош оғриғи, қўрқинчли туш кўриш, қалтираш холатлари содир бўлиш мумкин. Ачиқ чой (чивир) ичгандан 30 – 40 минут ўтгач “маст бўлиш” яхши кайфиятни кўтарилиш қўзғалувчанликнинг ортиши кузатилади. Иш қобилиятининг ортиши, чарчоғликнинг қолиши мумкин. Чивирни сурункали қабул қилиш оқибатида уйқу, психиканинг бузилиши, қизиқишни камайиши вужудга келади. Полинаркомания. Полинаркомания иккита ундан ортиқ наркотик моддани қабул қилишдир. Одам алкогол билан бирга наркотик модда қабул қилиши мумкин. Масалан алкоголизм Қ чекиш Қ морфинизм, ёки алкоголизм Қ нашавандлик Қ тамаки чекиш. Баъзилар алкоголни ичида сўнг тамаки чекади, ундан сўнг уйқудори ҳам қабул қилади. Полинаркманлар оғир беморлар ҳисобланадилар. Наркотик моддалар билан уйқу дорисини ичганда бўғинларда қаттиқ оғри, қалтираш, иштаханинг пасайиши, психоз юзага келади. Беморлар таъсирчан, тажавузкор, хотираси суст, ишчанлик қобиляти пасайган бўлиб қоладилар. Баъзан наркоманлар алкогол билан наша чекадилар. Бундай беморлар инграйди, бақиради, қўрқади, ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўладилар. Опий билан уйқу дори ичса ҳаддан ташқари ҳурсандлик, сергаплик ва бошқалар вужудга келади, сўнг тажаввузкор бўлиб қоладилар. Психостимулятор воситаларга: “экстазлар”, кокаин, галютсионагенлар киради. Экстазлар – кейинги вақтларда кўпроқ қўлланила бошланди. Кўпроқ экстаз қабул қилинганда тана ҳаракати фаоллашади, харорат ошади ва иссиқликка чалиниб содир бўлиши мумкин. Кокаин қабул қилинганда юракда аритмия содир бўлади, одам тўсатдан ўлиб қолади. Галлютсионагенлар канопга ўхшаб кайф беради. Бу моддалар психозни келтириб чиқаради. Учувчи моддаларга – кимёвий эритувчилар, бензин, клей, бўёқлар ва бошқалар кириб, уларни хидлашади. Бу моддалар бош мия жигар, ўпка хужайраларини ўлдиради. Тамаки таркибидаги никотин ва спиртли ичимликлар таркибидаги этанол – этил спирти хам наркотик моддаларга киради. Бу моддалар таъсиридан ҳам одам кайф қилади. Алкоголни истемол қилишганда турли даражадаги заҳарланиш вужудга келади. 1-даражадаги маст бўлишда қўзғолиш, эйфория, тетиклик, ҳаракатларнинг тормозланиш холатлари содир бўлади. Бунда қизариш, пулсни тезлашуви, иштахани очилиши, бази ҳолларда жинсий фаолиятнинг ортиши кузатилади. Одам саҳий, тетик сергап, мақтанчоқ бўлиб қолади. Мия пўстлоғидаги нерв марказлар тормозланади. 2-стадия марказий нерв системасининг тормозланиши билан характерланади. Бунда умумий қувватсизлик, фикрлаш камайиши, нутқ бузилиши, мускул харакатларининг кординатсиясининг бузилиши ва бошқалар вужудга келади. 3-даража онгнинг чуқур бузилиши, хушдан кетиш билан характерланади. Комада ёки хушидан кетганда юзи қизариши сўнг кўкариб кетиши содир бўлади. Кўз қорачиғи кескин тораяди, нафаси секинлашади, пулси сусаяди, юрак секин уради. Шуни айтиш керакки, наркоманларда жигар хасталиги кўплаб учрайди. Сабаби наркотик маҳсулотларни кўкноридан тайёрлашда турли хил кимёвий эритувчилардан – атсетон, эритувчилардан толуол, бензол, сирка ангидридни кабилардан фойдаланилади. Улар организм учун, айниқса жигар учун ҳужайра ва тўқималари учун ўта заҳарли ҳисобланади. Бу моддалар бир томондан жигарни ишдан чиқариши билан жигар хасталигини келтириб чиқаради. Жигарда заҳарли модда 1,5 фоизгача сақланади. Наркотикларда кўпинча гепатит (токсик) – сариқ касалликни келтириб чиқаради. Юқумли А, Б турдаги гепатит касаллигини соғайишини узайтириб юборади. Наркотиклар бундан ташқари жигардаги оқсил синтезини жигарда қоннинг ивишида қатнашиш функтсиясини бузади. Мускул тонуси пасаяди. Баъзан эпилепсия вужудга келиб, сийдик айриш ихтиёрсиз бўлади. Одам қусади, ички органлари зарар кўради. Оғир мастликдан сўнг одам хеч нарсани эсламайди. Алкогол одам организмида 8 – 20 кунгача сақланиб туради. Бундай беморлар оғир заҳарланган ҳисобланади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling