Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Download 0.52 Mb.
bet30/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

ОИВ - Одам иммунтанқислик вируси. Унинг соғ одамга юқиши туфайли, ОИВ инфексияси ва ОИТС – орттирилган иммунитет танқислик синдроми, деб номланган оғир касаллик вужудга келади.
Мазкур вирусни дунёда биринчи бўлиб, икки гуруҳ олимлар, бир-бирилари билан боғланмаган ҳолда, Франсияда Пастер номидаги Париж институти профессори Люка Монтане бошчилигидаги олимлар гуруҳи ва АҚСҲ да профессор Роберт Гало раҳбарлигидаги олимлар гуруҳи1983 йилда аниқлаганлар.
Франсия олимлари вирусни ОИТС билан касалланган беморнинг лимфа тугунларида, АҚСҲ олимлари эса вирусни ОИТС билан касалланган беморнинг қонидаги лимфотситларда (оқ қон таначаларида) аниқлаганлар.
Бу икки гуруҳ олимлар томонидан аниқланган “одамда им-мунтанқислик ҳолатини” вужудга келтирадиган вируснинг генетик тузилиши бир хил бўлгани учун, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг махсус қарори билан, мазкур вирусга “Одам иммунтанқислик вируси” – “ОИВ” деб ном берилди.
Маълумотларга кўра бу вирус кўп асрлар давомида маймун танасида яшаб, унда касаллик қўзғатган. Лекин одамда касаллик қўзғатиш хусусиятига эга бўлмаган. Ташқи муҳитнинг экологик ўзгаришлари таъсирида вирус мутатсияга учраб, у одамда касаллик қўзғатиш хусусиятига эга бўлган.
Бу вирус бошқа вируслар сингари ҳужайравий тузилишига эга эмас. У нуклеин кислота (ДНК ёки РНК) ва оқсил моддадан ташкил топган.
Вирус яшаши, ривожланиши, кўпайиши учун зарур бўлган ашёни текинхўрлик билан одам организмидан, аниқроғи, лимфа тугунлари, Т-Лимфотситлар ва Монотситлардан (оқ қон таначаларидан) олади.
Вируснинг ҳажми жуда майда: 100-120 нм. Бир тийинлик танга майдонига – бир неча миллион вирус жойлашиши мумкин. Вирус жуда тез кўпайиб, бир кунда тахминан бир миллиардгача кўпайиши мумкин.
Вирус ташқи муҳит таъсирига чидамсиз. У билан зарарланган буюмларни 100 даражада қайнатганда 15 минутда, 56 даражада иситганда 30 минутда ўлади.
Вирус дезинфексияловчи кимёвий моддалар таъсирига чидамсиз: у 70 фоизли этил спирти, 5 фоизли хлорамин, 6 фоизли пероксид водород, ацетон таъсирида шу заҳотиёқ ўлади.
Аммо, вирус совуқ таъсирига ниҳоятда чидамли: у музлатилган қон зардобида 10 йилгача сақланади.
Таъкидлаш лозимки, 2008 йил 10-декабр куни 2008-йилнинг Нобел мукофоти совриндорлари тақдирланди. Тиббиёт соҳасида Франсия олимлари Люка Монтане ва Франсуаза Барр ОИТС ни вужудга келтирувчи вируснинг таркибий қисмларини аниқлашда қилган хизматлари учун Нобел мукофоти совриндори бўлишди.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling