Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети
Download 0.52 Mb.
|
Валеол-Маър-Матн-2019
ОИВ нинг юқиш йўллари.
ОИВ инфексияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишда ОИВ нинг юқиш йўлларини мукаммал билиш муҳимдир. Чунки, вируснинг одамга қандай йўллар орқали юқишини билгандагина ҳар бир одам уни ўзига юқтирмаслик чорасини кўриши осон бўлади. Аввало, айтиш керакки, ОИВ соғ одамга, асосан, вирус ташиб юрувчи, лекин вақтинча касалланмаган одамдан ҳамда ОИТС билан хасталанган бемордан юқади. ОИВ нинг юқиш йўллари қуйидагилардир: 1.Жинсий йўл. ОИВ ни ўзига юқтириб, вақтинча касалланмаган , лекин соғ ҳолатда вирусни ўзида ташиб юрувчи одам билан жинсий муносабатда бўлиш; - шунингдек, ОИТС билан касалланган, лекин касаллик енгил кечаётган бемор билан унинг касал эканини билмаган ҳолда жинсий муносабатда бўлиш натижасида соғ одам ўзига ОИВ ни юқтириб олиши мумкин. 2. Парентерал йўл. Бу ОИВ нинг тиббий ва сартарошлик асбобларидан ҳамда донор қони ва қон зардобидан юқишини ўз ичига олади: - бир марталик шприс билан бир кишига инексия қилингач, уни куйдириб юбориш ўрнига, шу шприс ва унинг игнасидан, бошқа кишига инексия қилиш учун фойдаланиш; - стоматологик, жарроҳлик, травматологик, гинекологик, ЛОР, кўз, меъда-ичак ва бошқа касалликларда ишлатиладиган тиббий асбобларни шифокор бир беморга қўллагандан кейин стерилламасдан (зарарсизлантирмасдан) бошқа беморга ишлатиши; - сартарошлик покиси билан бир кишининг соқолини олгандан кейин, уни зарарсизлантирмасдан бошқа кишига ишлатиш; - аёлларнинг косметик муолажалари: пирсинг, татуаж, маникюр, педикюр асбобларини бир кишига қўллагандан кейин, зарарсизлантирмасдан бошқа кишига қўллаш; -қиз боланинг қулоғини тешадиган игнани зарарсизлантирмасдан бир неча қизчаларни қулоғини тешиш учун фойдаланиш; -ўғил болани хатна қилганда, покини зарарсизлантирмасдан бир неча болага қўллаш; - донор одам қонини ёки қон зардобини ОИВ ни аниқлаш бўйича лаборатория текширувидан ўтказмасдан, оғир касаллик билан хасталанган ёки жароҳатланган бошқа беморга даволаш мақсадида қуйиш. 3. Вертикал йўл. ОИВ ни ўзига юқтирган ёки ОИТС билан касалланган аёл ҳомиладор бўлса, у ўзининг қонидаги ОИВ ни ҳомиласига ва чақалоғига қуйидаги йўллар орқали юқтириши мумкин: - пренотал даврда, яъни ҳомиланинг она қорнида ривожланиш даврида, она қонидаги вирус киндик томирлари (йўлдош) орқали ҳомилага юқади. Натижада, ҳомила вирус ташувчи сифатида ёки ОИТС билан касалланган бемор ҳолатида туғилади; - аёл қонидаги вирус чақалоқнинг туғилиш жараёнида, туғиш йўлларининг жароҳатларидан чақалоққа юқади; - ОИВ билан зарарланган аёл ўзининг боласини ёки бошқа аёлнинг боласини кўкрак сути билан эмизганида сут таркибидаги вирус болага юқади. 4. Инглиз шифокорларининг маълумотига кўра “ўта севишган эркак ва аёл бир-бирининг лабларини сўриб ўпишганларида” бирининг сўлагидаги ва лабининг қон томирларидаги вирус иккинчисига ўтиши мумкин. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling