ОИВ инфексиясининг белгилари.
Касалликнинг яширин даври тугагач, ОИВ инфексиясининг белгилари бирин-кетин пайдо бўла бошлайди.
- одам танасининг бўйин, қўлтиқ ости, чов соҳасидаги лимфа тугунлари нўхат, ловия ҳажмигача, айримлари 1 см гача катталашади, лекин оғримайди. Соғ одамда улар жуда майда, мош ҳажмида бўлиб, пайпаслаганда бармоққа деярли сезилмайди;
- одамда умумий ҳолсизлик, тез чарчаш, меҳнат қобилиятининг тобора пасайиб бориши;
- сабаби аниқ бўлмаган ҳолда тана ҳароратининг 380 ва бундан баланд кўтарилиши, унинг уч ҳафтадан узоқ давом этиши;
- кечаси кўп терлаш;
- терида турли хил тошмалар, йирингли яраларнинг пайдо бўлиши;
- бирон сабаб билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, сурункали ич кетиши;
- тана вазнининг аста-секин камайиши (озиши);
- тери ва бармоқларнинг замбуруғлар билан зарарланиши ва терини пўст ташлаши;
- оғиз бурчакларининг бичилиши, лабларда тез-тез учуқ пайдо бўлиши;
- оғиз шиллиқ қавати ва тилда пуфакчалар ва яраларнинг пайдо бўлиши.
ОИТС нинг белгилари.
ОИВ инфексиясининг белгиларига бемор эътибор бермаса, ОИТС марказига учрамаса, даволанмаса ОИТС нинг оғир белгилари қўшилади.
- бош мия зарарланиши туфайли беморнинг хотираси заифлаша боради, танасининг мускулларида оғриқ бўлади, қўл-оёқлар шол (паралич) бўлиб қолиши мумкин. Организмнинг иммунитети тобора заифлашиб,одатда оғир касаллик қўзғатиш хусусиятига эга бўлмаган микроб, вирус, замбуруғларга нисбатан унинг берилувчанлиги ошиб асоратлар юзага келади. Масалан:
- Криптоспоридиум – бир ҳужайрали микроорганизм бўлиб, асосан ёш бузоқда енгил кечадиган ич кетиш касаллигини юзага келтиради. ОИТС билан касалланган одамда эса оғир кечадиган ич кетиш ҳолатини вужудга келтиради;
- Пневмоцист – бир ҳужайрали микроб соғ одамда камдан - кам ҳолатларда ўпкада енгил яллиғланиш касаллигини юзага келтириши мумкин. Иммунитети заифлашган одамда эса ўпканинг оғир кечадиган яллиғланиш касаллигини вужудга келтиради;
- Токсоплазмоз – мушукдан, майда ва йирик қорамол гўштидан юқадиган микроорганизм. Оддий шароитда, асосан, ҳомиладор аёлда ўпканинг енгил яллиғланиш касаллигини вужудга келтириб, ҳомила танасининг шаклланишини бузиб, турли хил норасоликларни вужудга келтиради. ОИТС билан касалланган одам ўпкаси ва миясида йирингли абссесс ҳолатини вужудга келтиради;
Do'stlaringiz bilan baham: |