Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Кашандаликка барҳам беришга аҳд қилган одамларга маслаҳат


Download 0.52 Mb.
bet28/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

Кашандаликка барҳам беришга аҳд қилган одамларга маслаҳат.
1. Аввало чекиш одамнинг ўзи, оила-аъзолари, болалари, бўлажак авлоди соглиғига, шунингдек жамиятга ижтимоий, экологик, иқтисодий зарарларини онгли тушуниши, иқрор бўлиши зарур.
2. Чекишни ташлаш учун оилада, ўқиш ва иш жойида энг қулай даврни танлаш зарур, яъни асабийлашмайдиган, қандайдир зарур вазифаларни бажаришга мажбур бўлмайдиган, жисмоний ва руҳий зўриқиш, кайфиятни бузилиш ҳолатлари рўй бермайдиган даврга мўлжалланиши мақсадга мувофиқ.
3. Бир марта чекмайман деб аҳд қилган дақиқадан бошлаб, аҳдни бузмасликка мустаҳкам иродали бўлишга амал қилиш лозим. Шунинг учун уйда, иш жойида чўнтакда тамаки (сигарета) гугурт кабиларни бутунлай йўқотиш, яъни ула ркўзг аташланмаслиг икерак.Баъзан организм чекишни қўмсаб қолган пайтда бошқа иш билан шуғулланиш, иложи бўлса очиқ ҳавога чиқиб бадан тарбия қилиш фойдалидир.
4.Чекишни ташлаган одам организми тамакидан мутлоқ қайт бўлмагунча, яъни бу зарарли одатга қарши пайдо бўлган манфий шартли рефлекс мустаҳкамлангунча кашанда чекадиган дўстлари даврасида бўлмасликка ҳаракат қилиши керак.
5.Кун тартибида эрталаб иш пайтида ва кечқурун5-10-15дақиқа (иложи бўлса ундан кўпроқ вақт) бадан тарбия машқларин ибажаришга алоҳида эътибор бериш зарур. Имкон даражасида ҳар куни 5-10-15 км пиёда юриш, оз-оз югуриш машқларини бажариш нур устига нур бўлади.
6. Овқат қуввати, сифати, кучлироқ бўлиши керак, овқат таркибида оқсил (гўшт, тухум, сут, қатиқ, балиқ) маҳсулотлари ҳамда сабзавот мевалар (сабзи, карам, олма, ўрик, кўкатлар, лимон, апелсин) етарли миқдорда бўлишига эътибор бериш зарур. Аммо, семиришнинг олдини олиш учун ёғли овқатлар, хамирли овқатлар (манти, чучвара, тўппа) оқ нон, торт, ширинликлар миқдори камайтирилиши лозим.
7. Эрталаб ва кечқурун душ қабул қилиш ёки бошдан илиқ сув қўйиб ювиниш, бунинг иложи бўлмаса сочиқни намлаб баданни то қизаргунча артиш яхши фойда беради.
8. Уйқу муддати 8 соатдан кам бўлмаслигига риоя қилиниши зарур. Уйқу учун вақт соат 22:00 дан 6:00 гача ёки 23:00 дан 7:00 гача. Уйқунинг етарли бўлиши бош мия нерв хужайраларини яхши дам олиши, энергия тўплаши, кайфиятннг яхшиланишига имкон беради.
9. Кашандаликдан воз кечган одам ҳар қандай руҳий ёки жисмоний мураккаб ҳолатга тушганда ҳам чекишни такрорламаслиги, балки кайфиятни яхшилашнинг бошқа чора-тадбирларини қўллаши лозим. Бу билан одам ўзининг иродаси мустаҳкамлигини, ўз устига олган ҳар қандай мажбуриятни шараф билан бажаришга қурби етари эканлигини намоён қилган бўлади.
10. Энг муҳими ёшлар чекишга ўрганмасликлари учун, бу иллатнинг зарарли оқибатлари ҳақида олдиндан батафсил тушунчага эга бўлишлари лозим.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling