Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Канопнинг турли навларидан олинадиган препаратлар таъсирида наркоманиянинг келиб чиқиши


Download 0.52 Mb.
bet25/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

Канопнинг турли навларидан олинадиган препаратлар таъсирида наркоманиянинг келиб чиқиши.
Каноп таркибидаги араматик алъдегид – каннабинол мастлик ҳолатини келтириб чиқаради. Нашани чекадилар, чайнайдилар, ичимлик сифатида истеъмол қиладилар. Нашанинг таъсири 15 – 30 минутдан сўнг билинади: аввал сўлак кўп ажралади, бош айланади, сўнг бу ноқулай сезгилар ўтиб кетади. Сўнг гашиш қабул қилгандаги кўриниш ривожланади. Гашишни истеъмол қилинганда қизиб кетиш, очлик, тананинг барча қисмида иссиқлик, тана мувозанатини йўқолиши одамнинг сакраши, рақсга тушиши ва бошқа ҳолатлар рўй беради. Бунда наркоман кўп кулади, тана ҳолатини ўзгартиради. Фикрлаш тез-тез алмашинади, нутқ бузилади. Чекувчининг атрофдаги кишилар билан муносабати йўқолади. Наркоманда жахл чиқиши, таъсирчанлик вужудга келади. Кўзга турли нарсалар кўринади. Бу гашиш билан маст бўлишнинг биринчи яни қўзғолиш стадиясидир. Сўнг иккинчи стадия бунда тушкунликка тушиш ҳушчақчақлик камаяди, фантазия йўқолади, фикрлаш кескин тормозланади. Сўнг қўрқиш, ёмон фикрлаш ҳолатлари келиб чиқади. Оғир ҳолатларда чуқур уйқуга кетиш, қуватсизлик ва апатия содир бўлади.
Гашишни суйистимол қилиш туфайли онг бузилиши билан боғлиқ психоз, кўриш ва эшитиш галлютсинатсияси, оёқ қўллари ҳаракатларини қўзғалиб кетиши содир бўлади. Шахсда психопатия ривожланади. Наркоманлар дўстларидан, ўртоқларидан жудо бўлади. Сўнг ногирон бўлиб қолади.
Морфий препаратлари билан наркоманиянинг келиб чиқиши.
Морфий препаратларига пантапон, амнопон, лаудонон, прегорик, опионно, морфий, кодеин, тебаин, героин, дионин, папаверин, наркотен, лауданин ва синтетик перепаратлар – фенадон, промедол киради.
Морфий перепаратлари кўкнори ўсимлигидан олинади. Морфийли перепаратларга одам тез ўрганиб қолади. Перепаратларни тери остига, вена томирига, укол қилиш мумкин ёки чекилади. Наркотиклар кўп холларда стрилланмаган шпритсда наркотик моддаларни қабул қиладилар. Наркотик модданинг 0,3-0,5 г одамни ўлдиради. Одам унга ўрганиб қолиши туфайли 10 мартадан ортиқ дозада қабул қилиши мумкин. Наркоман бундай катта дозани қабул қилиши туфайли унда эйфория ҳосил бўлади. Наркотик моддани қабул қилгандан кейин наркоманнинг оғзи қурийди, умумий қувватсизлик кузатилади, бадани қизиб кетади, қулоғида турли шовқинлар ҳосил бўлади, боши оғрийди, тер чиқади, сийдик айриш кучаяди, нафас олиш ўзгаради. Танаси кўкара бошлайди, қонли ичи кетади, бадани қичишади, терисига қизил тошма тошади, чуқур уйқуга кетиш бошланади. Наркотик моддаларни сурункали қабул қилиш натижсида осмонда учиб юргандек хис этади, кўзига турли нарсалар кўринади, 30 – 40 минутдан сўнг эйфория уйқучанлик, мудраш, хуш ёқиш бошланади. Наркотик моддадан воз кечгандан кейин 5 кун қабул қилмай юриш мумкин. Бунда наркоманда тер ажралиш, эснаш, кўздан ёш оқиш, қусиш, кўнгли айниш, нафасни тезлашуви, қўл, оёқ мушакларида оғриқ, озиб кетиш рўй беради. Бу ҳолатни абстинентсия деб юритилади. Абстинентсияда безовталаниш, ўлиб қолишдан қўрқув, уйқуни бузилиши, қўрқинчли туш кўришлар, агрессивлик ёки апатия ҳолат содир бўлади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling