Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Download 0.52 Mb.
bet29/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

5-мавзу. ОИВ ва ОИТСГЛОБАЛ МУАММО

ОИВ - одам иммунтанқислик вируси;


ОИВ юқтирганлар – одам иммунтанқислик вируси билан зарарланганлар;
ОИВ инфексияси - одамга ОИВ юқиши натижасида вужудга келадиган ўта хавфли юқумли касаллик;
ОИТС – Одам иммунитет танқислик синдроми, ОИВ инфекциясининг терминал даври.
ОИВ инфексияси, ОИТС касаллиги кейинги 30 йил давомида жаҳоннинг барча мамлакатлари аҳолиси ўртасида тарқалиб, йилдан-йилга тўхтовсиз кўпайиб, миллионлаб одамлар соғлиғи ва умрига зомин бўлмоқда.
Маълумотларга қараганда, 2008 йил охирида ер юзида ОИВ инфексияси, ОИТС билан касалланган одамлар сони 30 миллиондан ошган.Уларнинг кўп қисми Африка, Америка қитъасига, Европа, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси дунёдаги ОИВ/ОИТС энг кам тарқалган мамлакатлар қаторига киради. Шундай бўлсада, бу бедаво дард билан хасталанганлар сони кўпайишининг олдини олиш учун мамлакатимиз ҳукумати халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган тартиб-қоидалар доирасида, ОИВ/ОИТС тарқалишининг олдини олишга қаратилган кенг кўламли чора - тадбирларни амалга оширмоқда.
Бунинг боиси шундаки, дунё мамлакатларида ОИВ ни ўзига юқтирганлар ва ОИТС билан касалланиб, ҳаётдан кўз юмаётганлар сони тўхтовсиз кўпайиб бораётгани, бизнинг мамлакатимиз ва халқимиз тинчлиги ва осойишталигига ҳам хавф-хатар солаяпти. Чунки, республикамиз жаҳоннинг барча мамлакатлари билан чамбарчас алоқада. Ҳамюртларимиз хорижга бориб-келишаяпти, хорижликлар юртимизга келиб кетаяпти. Шунинг учун, доим-ҳушёр, огоҳ бўлишимиз лозим. Бу масалада эътиборсизлик, масъулиятсизликка асло йўл қўйиб бўлмайди.
ЎзР Президентининг 2008-йил 26-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфексияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПК-1023-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республи-каси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5-январдаги “ОИТС га қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфексияси тарқалиши профилактикаси бўйича сайъи-ҳаракатлар Миллий режаси” да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Таълим муассасаларида ОИВ инфексияси тарқалишига қарши курашга қаратилган ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” 2009 йил 16 январда 15-сонли буйруғи қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2009-йил апрелдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 26-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфексияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПК-1023 сонли Қарорининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бажарилиши масаласи муҳокама этилди. Шундан маълумки, давлатимиз раҳбарининг ушбу масала бўйича Қарорини бажаришга қаратилган ишлар республикамизнинг барча вилоятларида шиддат билан олиб борилмоқда.
ОИВ/ОИТС га қарши кураш бўйича дунё мамлакатларининг ҳукуматлари ҳамда барча Халқаро ташкилотларнинг маънавий-ижтимоий имкониятларини бирлаштириш мақсадида 1996 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) таркибига кирувчи олтита халқаро ташки-лотлар: болалар фонди (ЮНИСЕФ), Ривожланиш Дастури (ПРООН), Аҳолини жойлаштириш фонди (ЮНФПА), таълим, фан ва маданият Ташкилоти (ЮНЕСКО), Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) ва Жаҳон Банки ҳамкорликдаги ЮНЕЙДС деб номланган Дастур қабул қилинган.
ЮНЕЙДС Дастури дунёнинг барча мамлакатлари ҳукуматларининг ОИВ/ОИТС га қарши курашга қаратилган Миллий дастурларининг бажарилишига кўмаклашади. Шунингдек, ушбу масала бўйича иш олиб бораётган нодавлат ва жамоатчилик (диний, ижтимоий, маданий) ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. У жаҳон мамлакатларининг шифокорлари, сотсиологлари, иқтисодчилари, сиёсатшуносларининг ОИВ/ОИТС га қарши кураш бўйича иш тажрибаларини ўрганиб, эришилган ижобий натижаларни умумлаштириб, барча мамлакатларнинг мутахассислари ва мазкур соҳа тузилмалари амалиётига тадбиқ қилиш учун тавсия этади.
Таъкидлаш лозимки, ОИВ – одам иммунтанқислик вирусига қарши дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ваксина ишлаб чиқариш усули бугунги кунгача топилган эмас. Бу борада жаҳонда кўплаб илмий-тадқиқот лабораториялари изланиш олиб бормоқдалар, аммо ҳозирча натижа йўқ. ОИВ юқиши натижасида юзага келадиган ОИВ инфексияси ва ОИТС касаллигини даволаш масаласи ҳам дунё миқёсидаги ўта мураккаб муаммо бўлиб қолмоқда. Масалан, АҚШ да ОИТС билан касалланган бир нафар беморни даволаш учун 50-75 минг доллар маблағ сарфланар экан.
Кўриниб турибдики, ОИВ инфексияси дунёда глобал муаммо ҳисобланади. Шу боис, асосий эътибор ОИВ инфексияси юқишининг олдини олишга қаратилиши лозим. Бунинг учун ҳар бир одам, ўсмирлик ёшидаги мактаб ўқувчисидан тортиб, то кекса ёшдагиларгача, ОИВ нинг юқиш йўлларини мукаммал билиши зарур. Инфексиянинг юқиш йўлларини яхши билган одам, албатта вирусни ўзига юқтирмаслик чорасини кўради. ЖССТ томонидан 1988 йилда “1-декабр – Халқаро ОИТСга қарши кураш”куни деб белгиланган.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling