Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши мухандислик иқтисодиёт институти ишлаб чиқаришда бухгалтерия хисоби кафедраси


Курс иши мавзусини танлаш, унинг режасини тузиш, адабиётлар тўплаш ва улардан фойдаланиш


Download 413.25 Kb.
bet2/11
Sana15.02.2023
Hajmi413.25 Kb.
#1200676
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши (методик курсатмалар, мавзулар) 2021-1

Курс иши мавзусини танлаш, унинг режасини тузиш, адабиётлар тўплаш ва улардан фойдаланиш.
Иқтисодиёт назарияси фанидан курс иши мавзусини танлаб олиш ва унинг режасини тузиш талабанинг мустақил равишда бажарадиган илмий ишининг дастлабки босқичидир. Ишнинг даражаси ва сифати кўп жиҳатдан мавзуни тўғри танлашга боғлиқдир. Бинобарин бу ишга жиддий, маъсулиятни сезган ҳолда ёндошиш зарур. Талаба курс иши мавзусини танлашда дастлаб шу фан бўйича профессор-ўқитувчининг маърузаларини диққат билан тинглаб, ҳозирги замон иқтисодиётига оид адабиётларни ҳамда Президентимиз И.А.Каримов асарларини чуқур ўрганиб чиқиши лозимдир.
Талаба курс иши мавзусини танлаганда қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўйиши керак. Таҳлил қилинаётган мавзусини катта қизиқиш билан ўрганиши, ўзининг билим даражасини кенгайтириши ва уни келажакда мамлакатимиз иқтисодий ривожланишини таъминлаши учун амалиётга тадбиқ қила олиш имконига эга бўлиши муҳим ҳисобланади. Айниқса, талаба мавзусини ўз мутахассисилиги йўналишига қараб танласа, бу ишнинг муваффақиятли бажарилиши ва ижобий баҳоланишида алоҳида аҳамиятга эга бўлади.
Курс иши режасини ўқитувчидан маслаҳат олиб тузиш мақсадга мувофиқ. Режа – кириш қисмидан, мавзунинг иқтисодий мазмуни ва моҳиятини очиб берувчи 4-5 та саволлардан ва хулоса қисмидан иборат бўлади. Режадаги саволлар мантиқан бир-бирлари билан боғланган бўлиши, ҳар бир кейинги савол ўзидан олдинги саволнинг мантиқан давоми бўлиб, бир бутунни ташкил этиши керак. Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва унинг иқтисодий аҳамияти тўғрисида сўз юритилса, хулосавий қисмида эса таҳлил қилинган масалаларни ҳал этиш бўйича муаллифнинг тавсиялари берилиши керак. Курс ишининг асосий қисмида мавунинг моҳиятини акс эттирувчи назарий фикрлар, таҳлиллар ва ушбу мавзу бўйича муаммоларни бартараф этиш ҳамда шу соҳани ривожлантриш чора тадбирлари ёритиб берилиши керак.Шунингдек, фойдаланилган адабиётларнинг ва статистик маълумотларнинг янгилиги эътиборга олиниши зарур. Курс иши режаси тузилгандан сўнг уни бажариш муддатини аниқ белгилаш керак.
Курс ишининг охирги режасида таҳлил қилинган мавзуга оид бўлган муаммоларни келажакда ҳал этиш йўл-йўриқлари ва уни ривожлантириш имкониятлари берилиши зарур. Ҳар бир курс иши ана шундай талабларга жавоб бериши зарур.
Адабиёт танлаш, уни ўрганиш, қайта ишлаш ва курс иши матнининг хомаки ҳамда охирги вариантларини тайёрлаш учун сарф қилинадиган вақт миқдори ва бажариш муддатини аниқ белгилаб олишлари мақсадга мувофиқдир. Белгиланган муддатга қараб ишни бажариш шошма-шошарликга йўл қўймайди, балки талабанинг пишиқ-пухта иш олиб боришини таъминлайди ва унга курс ишини ўз вақтида ниҳоясига етказиб топширишига имкон беради.
Курс ишини бажаришда мазкур қўлланмада кўрсатилган адабиётлар билан чекланмасдан, айрим масалаларни батафсил баён қилиш имконини берадиган қўшимча адабиётлардан ҳам файдаланса мақсадга мувофиқ бўлади. Талаба курс иши учун қўшимча адабиётларни университетимиз кутубхонасидан ва бошқа кутубхоналардан олиши мумкин.
Кутубхонада библиографик, яъни системали, предметли альфавит каталоглари асосида адабиётлар танланади. Масалан, системали каталогдан соҳаларига қараб жойлаштирилган бўлади. Мабодо, қийинчилик юзага келса, кутубхонада мутахассис маслаҳатидан фойдаланиш мумкин.
Адабиётлар ва маълумотлардан фойдаланишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур:

  • Талаба ўрганиб чиқаётган ва танлаган мавзуга таллуқли адабиётларни тўлиқ ёзмасдан, ўз сўзи билан қисқача ва ижодий баён қилиб бериши;

  • Зарур ҳолларда фойдаланилаётган жумлаларни ўзгартирилмай айнан берилиш тариқасида кўчириши;

  • Умумий дафтар тутиб, режадаги ҳар бир саволга тааллуқли фикрларни алоҳида ёзиб қўйиш ва керак бўлганда улардан фойдаланиш:

  • Мавзуга тааллуқли фикрларни айрим варақларга ва махсус карточкаларга ёзиб қўйиш. Карточка тизими афзаллиги шундаки, у керак бўлган фикрларни тезроқ қидириб топиш имконини беради;

  • Учраган ҳамма маълумотлар ва рақамларни кўчириб олмасдан, кўриб чиқилаётган мавзуга бевосита тегишли энг муҳим маълумот ва рақамлардан фойдаланиш;

  • Ўзбекистон ўз мустақиллигига эга бўлган давридан бошлаб қандай ютуқларга эришганини аниқ маълумотлар асосида кўрсатиш;

  • Маълумотларга асосланиб тузилган жадвал, график ва диограммалар ҳамда назарий жиҳатдан таҳлил этилаётган фикрларнинг амалиётда нақадар аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб бериш.

Талаба барча адабиётларни батафсил ўрганиб, улар конспект қилгандан кейин курс ишини ёзишга киришиши мумкин.



Download 413.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling