Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги қaрши дaвлaт университети


Мактаб ўқувчилари диққати хусусиятларини шакллантириш тренинги


Download 1.55 Mb.
bet12/17
Sana16.03.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1272820
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Mustaqil ish

3.2. Мактаб ўқувчилари диққати хусусиятларини шакллантириш тренинги.
1-машқ. Корректур синов
Коррекцион ишларимизда иштирок этган 9 нафар ўқувчининг ҳар бирига варақда ёзилган матн берилди ва қуйидаги йўриқнома амалга оширилди: Сизга берилган матндан “2А” ҳарфини топинг ва ўчиринг. Бу корректур машқ ҳафтасига 3 марта 5 минутдан ўтказилди. Машқни гуруҳий тарзда ўтказдик.
Машқ аста-секин такомиллаштириб борилди. Кейинги босқичда 1 та эмас, 2 та ҳарф ўчирилиши сўралди, улардан бири квадрат, иккинчиси думалоқ шакл ичига олинган. Машқ тугагандан сўнг текширилувчиларнинг нечта хато қилганлиги аниқланиб борилди. Бунда машқ давомийлиги 5 минутдан ошмади. Матн кўлами 4-5 та гапдан бир нечта абзацгача бўлди.
Топшириқ натижаларини иштирокчиларнинг ўзлари бир-бирлариникини текширишлари билан ўқувчилар учун машғулот қизиқарли ўтди. Бунда ўқувчиларнинг ўзлари кўп хато қилган тенгдошларига «жарима» солишлари ҳам уларни йўналтириб турди.. Бу методикани амалиётда қўллаш шуни кўрсатдики, 3 ҳафталик машқлардан сўнг ўқувчиларда ўзини назорат қилиш кўникмаси яхшиланди. Бу кўникмани мустаҳкамлаш учун машқни 2-4 ойгача давом эттириш мумкин деган хулосага келдик.
«Фарқини топ» машқи.
Бу шаклдаги топшириқлар предметлар ва ҳодисаларнинг муҳим белгиларини ажратиш малакасини талаб қилади. Ўқувчиларни систематик ва мақсадга йўналтирилган ҳолда қиёслашга ўргатиш диққатни ўз вақтида активлаштириш кўникмасининг ривожланишига ҳисса қўшади. Таққослаш учун ўқувчиларга деталларнинг маълум сонини ўз ичига олган тасвирлар, расмлар таклиф этилди.
Ушбу машқ икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда ўқувчиларга иккита қорбобонинг расми хавола этилди. Уларнинг ўртасидаги бир нечта фарқни топиш ва ҳар бир фарқни топганда уни қоғозга бирор белги билан қайд этиб қўйиш топшириғи берилди.
Машқнинг иккинчи босқичида эса ўқувчиларга иккита матрёшка расми берилди ва худди биринчи машқдаги каби ўқувчиларга иккита матрёшка ўртасидаги бир нечта фарқни топиш ва ҳар бир фарқни топганда уни қоғозга бирор белги билан қайд этиб қўйиш топшириғи берилди.
Қорбобо расмидаги фарқлар сони тадан иборат бўлиб, улар;
-
-
-
Матрёшка расмидаги фарқлар сони тадан иборат бўлиб, улар;
-
-
-
-
Ўқувчилар ушбу машқни жуда қизиқиш билан бажардилар.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling