«Ҳамма нарсани пайқайсан» машқи
7-10 та предметни қатор қўйиб, усти ёпиб қўйилди. Сўнгра предметларнинг устини 10 секундга очиб, ўқувчилардан унинг қандай кетма-кетликда жойлашганини эслаб қолишлари сўралди. Сўнгра эса, предметларнинг ўрнини алмаштириб қўйиб, аввалги ҳолатида қандай кетма-кетликда жойлашган эканликларини аниқлашдилар. Машқнинг сўнгги босқичида ўша предметларга қарамасдан, уларнинг рангини айтиб бериш сўралди.
«Санаш» машқи
Ўқувчилардан 1 дан 20 гача бўлган сонларни доскага ёки қоғозга ёзиш давомида айтиш таклиф этилди. Бунда санаш олдинга, ёзиш эса тескари томонга қараб борди, яъни бир деган ҳолда ўқувчи қоғозга 20 ни ёзади 2 деганда 19 ва ҳ.к. Топшириқни бажаришга кетган вақт ва хатолар сони саналди.
Шуни таъкидлаш жоизки, гиперактив ўқувчилар билан гуруҳий тарзда олиб бориладиган ўйин ва машқларни танлаганда мазкур тоифа ўқувчиларнинг қуйидаги хусусиятларини инобатга олдик:
- диққат етишмовчилиги, импульсивлик, юқори фаоллик ҳамда узоқ муддат давомида гуруҳий қоидаларга бўйсунишни билмаслик,
- кўрсатмаларни охиригача тинглай билмаслик ва уларни бажара олмаслик, тез чарчаб қолиш ва х.к.
Ўйин давомида бу тоифа ўқувчилар ўз навбатларини кутиб туришлари жуда қийин ва бошқалар манфааатлари билан ҳисоблашишлари ҳам мушкул. Шунинг учун бу тоифа ўқувчиларни жамоавий машқ ва ўйинларга босқичма босқич жалб этдик. Гуруҳий ўйинлар ҳам аниқ қоидаларга асосланган, диққатни ривожлантиришга қаратилган эди.
Раққос–одамчалар машқи.
Яна махсус варақа таклиф қилинади.
А) бир оёқли одамчаларни белгила (чиз,бўя,сана)
Б) қўлларини ёйиб, бир оёқда турган одамчаларни белгила(………)
В) Оёқларини кериб, қўлларини ёйиб турган одамчаларни белгила (..)
Г) қўл оёқларини бирдай ёйган одамчаларни белгила (…….)
Д) оёқларини жуфтлаб, қўлларини туширган одамчаларни белгила(…….).
DIQQAT VA KUZATUVCHANLIKNI RIVOJLANTIRISH MASHQLARI
Diqqat va kuzatuvchanlikni rivojlantirishning o’n ikkita oddiy va samarali usullari. Bu mashqlarni ish o’rtasida, tanaffus yoki dam olish vaqtlarida bajaring. Bu diqqatingizni barqarorligi va hajmini o’stirishga xizmat qiladi.
Diqqat insonni biron bir narsa yoki hodisaga faoliyatini jamlashi hisoblanadi. Ko’pgina insonlarning diqqat ko’lami 7±2 birlikka tеng dеyiladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |