Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги қaрши дaвлaт университети


Download 1.55 Mb.
bet16/17
Sana16.03.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1272820
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Mustaqil ish

16-MASHQ
1. A punktdan B punktgacha bo’lgan harakat marshrutini bеlgilang.
2. Bu yo’lni yayov o’ting. Undagi yorqin bеlgilarni qayd eting.
3. Noodatiy bеlgilar xaritasini tuzing.
17-MASHQ
Bir vaqtni o’zida bir nеchta ob’еktlarni birdaniga kuzating. Biroq ularning har birini bir xilda yaxshi idrok eting, shuningdеk, o’zingiz ahamiyatli dеb bеlgilagan prеdmеtga diqqatni to’plang.


ХУЛОСАЛАР
Узоқ давр таълимнинг психологик концепцияси шахс ва жамиятнинг ўзаро муносабатларига фақат бир томонлама ёндашилган, яъни таълим жараёни инсоният томонидан топилган билимларни ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш, деб қаралиб келинди-ю, лекин бу жараёнда ўқувчиларнинг шахсий ҳаётий нуқтаи назари, фаол ва теран фикрлаши уларнинг интилишлари, ички руҳий имкониятлари, касбий жиҳатлар қарийб ҳисобга олинмай келинди.
Таълим жараёнида ўқувчиларнинг мустақиллиги, чекланганлиги сабабли такомиллаштириш ўқувчилар билимларини мустақил эгаллашга, ижодий фикрлашга, ўз шахсини такомиллаштириш ва индивидуал фаолиятини ташкил қилишда ва диққатини йўналтиришда бир қатор қийинчиликлар сезадилар. Чунки таълим репродуктив ўқиш жараёни негизига қурилганлиги учун ўқитишнинг бошқа шаклларидан кам самара бериши билан ажралиб турар эди.
Шунинг учун ўқитиш жараёнини негизига маҳсулдор фаолият деб тушуниш заминига қуриш орқали ўқувчиларда билимларни ўзлаштириш билан чекланиб қолмасдан, балки уларни комил шахс сифатида шаклланишни, ижодий изланиш кўникмаси, мустақил фикрлаш уқувини ва касбий малакаларини эгаллашни таъминлаш мумкин. Таълим ижодий ва маҳсулдор фаолиятга айланишида ўқитувчи билан ўқувчилар ҳамда ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.
Психология Фани замонавий таълимотга асосланган ҳолда инсон шахсининг таркиб топишини асосан учта омилнинг таъсирига боғлиқлигини далиллар асосида изоҳлаб беради. Улардан биринчиси инсон туғилиб вояга етадиган ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсири, иккинчиси одамга узоқ муддат давомида мунтазам тарзда бериладиган таълим-тарбиянинг таъсири ва учинчиси одамга туғма равишда, тайёр ҳолда бериладиган наслий хусусиятларнинг таъсиридир.
Мактаб ўқвчилари диққат хусусиятлари диагностикаси ва психокоррекцияси асосида ўқувчилар диққатини ижобий тарзда ривожлантиришга эришиш мумкинлигини асослади. Инсон психикаси муайян қонуниятлар асосида ривожланишини хисобга олиб психик тараққиётнинг ҳар қайси босқичида диққат ҳусусиятларини фаолиятнинг асосий таркибий қисми сифатида ўрганиш ва диққатни ривожлантиришга мўлжалланган психокоррекцион тадбирларни амалга ошириб бориш юқори натижалар бериши табиийдир.
ТАВСИЯЛАР


  • Ота-оналар, педагоглар ўқувчилар билан ўзаро муносабатларда иродавий сифатларга асосланиш уларга мураккаб талаблар қўймасликлари мақсадга мувофиқ.

  • Ўқувчи билан ҳамкорлик фаолиятини амалга ошириш учун олдиндан у билан келишиб олиш, ақлий ҳаракат мазмунини қисқа, аниқ ва яққол тушунтириш жоиз.

  • Ўқувчини рағбатлантириш ёки жазолашнинг меъёрий тизимига риоя қилиш зарур.

  • “Йўқ” ва “мумкин эмас” - деган инкор маъносини англатувчи сўзларни такрорлаш кўламини торайтириш даркор.

  • Ўқувчи билан хотиржам ва юмшоқ оҳангда сўзлашиш керак.

  • Диққатни тўплаш билан боғлиқ машқларни ўқувчи бажарганда, уни рағбатлантириб туриш мақсадга мувофиқ ( масалан бўяш, кубиклар билан ўйнаш, ўқиш, дам олиш машқлари, ҳаракатли ўйинлар).

  • Аниқ кун тартибига риоя қилишликка ўргатиш унда онгли интизомни шакллантиради.




Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling