Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet2/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

1 - Мавзу: XXI асрда маркетинг тушунчаси.
Режа:
1.1. Маркетингнинг бошқаришнинг аҳамияти ва замонавий концепцияси
1.2. Маркетингни боқариш фанининг предмети ва методи
1.3. Курснинг таркиби ва уни ўрганиш тартиби

1.1. Маркетингни бошқаришнинг аҳамияти ва замонавий концепцияси
Маркетинг товарларни ишлаб чиқариш ва харидорларга керакли вақт, миқдор ва сифатда, шунингдек юқори самара ҳамда фойда эвазига сотишни ташкил этиш ва бошқариш мақсадида вужудга келди ва хизмат қилмоқда. Иқтисодчи олимлар таъкидлашларича маркетинг хизматларидан фойдаланиш жамият, харидорлар, ишлаб чиқарувчилар ва ниҳоят маркетинг органларининг ўзларига ҳам бениҳоя катта фойда келтирар экан.
Бозор иқтисодиёти ўз моҳиятига кўра ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар ўз фаолиятларидан наф кўришлари, маълум даромад олишлари ва рентабелли иш юритишларини тақозо этади. Юқоридаги маркетингга берилган таъриф унинг моҳиятини тўлароқ акс эттиради деб ўйлаймиз. У инглиз иқтисодчиси Еджени Маккартининг машҳур «4 р», яъни товар ёки хизмат ( ргоdukt), баҳо (price), фойда (ргоtif) ва товарни сотиш жойи (бозор-рlаce) модулига ҳам тўғри келади (1 - чизма).
Корхоналарнинг маркетинг фаолиятида харидорлар алоҳида марказий ўрин эгаллайди. Уларнинг сафини кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Агар бирор корхона ўз истеъмолчиларига яхши, сифатли товар сотар ёки хизмат кўрсатар экан, унинг фаолиятига қизиқиш ортади, харидорлар корхона товарлари бозорида бошқа корхоналардан шу корхонага ўта бошлайдилар. Бу эса ўз навбатида корхона товарининг бозорида талабнинг ўсишига олиб келади. Мазкур корхона ўзининг сифатли товарига (хизматига) юқорироқ нарх белгилаш имконига эга бўлади, харажатлари нисбатан камроқ ўсгани ҳолда кўпроқ даромад, фойда олишга эришади.
Шундай қилиб, маркетинг - айирбошлаш йўли билан эҳтиёж ва талабларни қондиришга йўналтирилган инсон фаолиятининг тури, бозордаги барча қатнашчиларнинг ўзаро манфаатларига асосланган ҳаракатлари ва талабларини шакллантириш ва қондириш учун бирлаштиришдир. Маркетинг - бу товар ҳаракатининг барча босқичларини ўз ичига олувчи, талаб ва таклифни ўрганиш, маҳсулот ишлаб чиқариш дастурини яратиш, сотиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган турли хизматлар кўрсатиш ва истеъмолдан чиққандан кейин утилизациялашни ташкил қилиш каби бозор муаммоларини ечишда яхлит-тизимли ёндашишдир
Маркетинг талабни қондиришга қаратилган фаолият бўлибгина қолмай, талабга таъсир қилишҳамдир. Хўш, бу таъсир қандай бўлиши керак, бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтиш ва янги талабни вужудга келтириш керакми? Маркетинг фаолиятининг бундай аниқ мақсадларини - бозорда мавжуд бўлган вазиятни ҳисобга олиш билан, харидорлар қизиқиш даражаси билан, корхонанинг ўз иқтисодий ва ижтимоий вазифалари билан, у ёки бу бозорга кириши билан аниқланади. Шундай қилиб, талаб маркетинг мақсадини, шу билан бирга керакли маркетинг тадбирларини ишлаб чиқишга имкон беради. Бир неча талаб даражасини ва унга мос келувчи маркетинг фаолият турини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Қуйида талаб даражаси ва унга мос келувчи маркетинг тадбирларини кўриб чиқамиз.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling