Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


-босқич. Стратегик бизнес-бирликларни ажратиш


Download 390.74 Kb.
bet14/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

2-босқич. Стратегик бизнес-бирликларни ажратиш
Корхона миссиясини ифодалаб, раҳбарият ўз бизнес-портфелини – корхона шуғулланиши лозим бўлган товарлар ва фаолият турлари тўпламини режалаштириши лозим. Бунинг учункорхона миссиясини белгилаб берадиган асосий фаолият йўналишлари ажратилади. Улар стратегик бизнес-бирликлар деб аталади.
Стратегик бизнес-бирлик (СББ) бу – корхона фаолиятининг ўз миссиясига ва вазифаларига эга бўлган, унинг фаолиятини бошқа йўналишлардан мустақил равишда режалаштириш мумкин бўлган алоҳида йўналишидир. СББ корхона бўлинмаси, товарлар гуруҳи ёки ҳатто корхона ассортиментидаги алоҳида товар ёки савдо маркаси ҳам бўлиши мумкин.
Изоҳ. Маркетинг бўйича адабиётларда худди шунга ўхшаш бўлган, худди шуни англатадиган бошқа атамалар ҳам учрайди:
СХЮҲ(СЗХ) – стратегик хўжалик юритиш ҳудуди,
СХЮБ (СХП) – стратегик хўжалик юритувчи бўлинма,
СХБ– стратегик хўжалик бирлиги,
СБЕ – стратегик бизнес элементи.
3-босқич. Бизнес-портфел таҳлили
Корхонанинг кучли ва кучсиз томонларини муҳит имкониятларига оптимал тарзда мослаштирадиган бизнес-портфел энг яхши ҳисобланади. Корхона биринчидан, мавжуд бизнес-портфелни таҳлил қилиши ва қайси фаолият йўналишларига кўпроқ ёки камроқ инвестисия киритишни (ёки умуман киритмасликни) ҳал қилиши, иккинчидан, фаолият йўналишлари ёки портфелга янги товарлар киритиш учун ўсиш стратегиясини ишлаб чиқиши лозим.
Корхонанинг бизнес-портфелини таҳлил қилишбошқарувчиларга корхонанинг фаолият соҳасини баҳолашга ёрдам беради. У маблағларни ўз фаолиятида кўпроқ фойда келтирадиган соҳаларга кўпроқ маблағ киритиши ва зиён келтирадиган соҳаларни қисқартиришга интилиши лозим.
Турли СББ жалб этувчанлигини баҳолаш ва уларнинг ҳар бирини қанчалик қўллаб-қувватлаш кераклигини баҳолаш зарур. Кўплаб корхоналарда бу норасмий иш жараёнида рўй беради. Бошқарувчилар корхона товарлари ва фаолият йўналишларини ўрганади ва соғлом фикрга риоя қилган ҳолда, ҳар бир СББ қанча фойда келтириши ва қанча маблағ олиши лозимлигини ҳал қилади. Бошқа фирмалар портфелни режалаштириш учун аниқроқ ва асослироқ бўлган расмий усуллардан фойдаланади. Уларнинг орасида энг машҳурлари сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
- Бостон Консултинг Гроуп компанияси усули (БКГ);
- Генерал Электрик компанияси усули (ГЕ).
Бостон матрицаси (2.3-расм) корхонага унинг фаолиятидаги ҳар бир йўналишни ушбу бозордаги йиллик ўсиш суръати ва рақобатчиларга нисбатан улуш бўйича таснифлашга имкон беради.

Ушбу услубиятга кўра корхонанинг барча стратегик бизнес бирликлари (СББ) турга бўлинади. Корхонанинг кўриб чиқилаётган бозордаги улушига ва ушбу бозорнинг ўсиш суръатига қараб ҳар бир тур шартли номга эга бўлади. Матрицада шунингдек, ҳар бир СББ тури учун мақсадга мувофиқ маркетинг стратегиялари ҳам назарда тутилади.


Корхонанинг бозордаги нисбий улуши (горизонтал ўқ) ушбу СББ бозор улушини энг йирик рақобатчи (бирликдан улушда) бозор улуши билан таққослашни ифодалайди. Бозорнинг ўсиш суръати (вертикал ўқ) ушбу бозорда барча корхоналар товарлари умумий сотуви йиллик ўсишини ифодалайди (%да). Йиллик ўсишнинг 10%дан катта бўлиши юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling