Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 390.74 Kb.
|
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Соғин сигир».
«Сўроқ белгиси». Бу корхона фаолиятининг тез ўсаётган бозордаги йўналишидир. Бироқ бу ерда корхона ҳозирча фақат кичик бозор улушига эга бўлиб, етакчи ҳолатни бошқа фирмалар эгаллайди. Бу соҳа корхона учун истиқболли бўлиши мумкин. Бунинг учун «сўроқ белгилари»ни молиялаштириш зарур. Агар корхона ишлаб чиқариш ва маркетингни ривожлантирадиган бўлса, бозор улуши ўсиши мумкин, лекин фирма ушбу фаолият соҳасидан чиқиб кетиш ҳақида ҳам қарор қабул қилиши мумкин. Стратегияни танлаш фирманинг ўз кучларига ишонч даражаси ва талаб қилинган харажатларга боғлиқ бўлади.
«Юлдуз». Корхона фаолиятининг ушбу йўналишида у катта бозор улушига, етакчилик ҳолатига эга бўлади. Бозорнинг ўзи эса тез ривожланади. «Юлдуз» фойда келтиради ва фирманинг ўсишига хизмат қилади, лекин ўзи ўсишни молиялаштириш учун катта ресурслар талаб қилади. Фирманинг ушбу фаолият йўналишидаги мақсади – ўзининг етакчилик ҳолатини, афзалликларини қўллаб-қувватлаш, бозор улушини сақлаш ёки оширишдан иборат. Қўллаш мумкин бўлган чора-тадбирлар: товарни такомиллаштириш, нархларни пасайтириш, сотув каналларини кенгайтириш, агрессив илгари суриш. «Соғин сигир».Фирма фаолиятининг ушбу йўналишида ҳам фирма катта бозорулушига эга бўлади. Бироқ бу бозорнинг ўсиш суръатлари унчалик юқори эмас ва у етуклик босқичида ёки пасайиш босқичининг бошида бўлади. Ўсиш йўқлиги сабабли бу ерга ресурслар киритиш талаб этилмайди. «Соғин сигир» фойда келтиришни давом эттираётгани сабабли уни «сўроқ белгилари» молиялаштиришга йўналтириш мумкин. Фирманинг маркетинг стратегиясиэслатувчи рекламага, такрорий харидларни рағбатлантиришга ва сотув каналларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. «Ит». Корхона фаолиятининг бу соҳасида бозор улуши катта эмас, тармоқ эса ривожланмаётган бўлади. «Ит» фирманинг ўсишига хизмат қилмайди ва фойда келтирмайди. Корхона ёки ўзининг маркетинг комплексини яхшилашга (агар бундан маъно бўлса, албатта), ёки бозорда кетишга ҳаракат қилиши мумкин. Корхона ўз портфелида бизнес-бирликларни оптимал уйғунлаштиришга интилиши: келажакда «юлдуз»га айланиши мумкин бўлган «сўроқ белгилари»ни молиялаштириш, «юлдуз» ва «соғин сигир»ларни қўллаб-қувватлаш, «ит»ларни сақлаш ёки улардан халос бўлиш лозим. Бостон матрицаси стратегик режалаштириш воситаси сифатида ўзининг афзаллик ва камчиликларига эга. Унинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: — фирманинг молиявий имкониятлари ва стратегик ҳолати ўртасида алоқа ўрнатиш, шу туфайли асосий стратегик муаммоларга эътибор қаратиш ва муқобил ривожланиш стратегиялари натижаларини баҳолаш мумкин бўлади; — баҳолаш объективлигини оширадиган рақобатбардошлик ва жалб этувчанлик объектив индикаторларидан фойдаланиш. Шу билан бирга матрицанинг қўлланишини пасайтирадиган чекловлар ва қийинчиликлар ҳам мавжуд: — нисбий бозор улуши ва рентабеллик салоҳияти ўртасида боғлиқликдан фойдаланиш ушбу услубиятни фақат такжриба самараси мавжудлигида, яъни оммавий ишлаб чиқариш тармоқларида фойдаланиш мумкин қилиб қўяди; — услубият корхона муваффақиятли дифференсиасия туфайли олиши мумкин бўлган устунликни ҳисобга олмайди. Хусусан, «ит»лар деб аталадиган товарлар агарда уларнинг ажратиб турувчи хислатлари сотувчининг харажатларини қоплаши мумкин бўлган қиммат нархда пул тўлашга тайёр бўлган харидорлар томонидан баҳоланса, бу ҳолатда рентабелли бўлиши мумкин; — ўлчов билан боғлиқ муаммолар: бозор улуши қайси рақобатчиларга нисбатан ўлчаниши керак? — портфелни таҳлил қилиш асосида қилинган хулосалар тахминий бўлиб қолаверади, фақат аниқлаштиришни талаб қиладиган умумий йўналганлик беради, холос. Кўриб чиқилган кўринишда матрица бизнес-бирликларни статикада, яъни белгиланган фуцатда баҳолашга имкон беради. Жан-Жак Ламбен ушбу матрицани динамикада кўриб чиқди ва уни муваффақиятга эришган фирмалар ва муваффақиятга эришмаган фирмалар билан тўлдирди (2.4-расм). Download 390.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling