2.2-жадвал
Бостон матрицасида товарларнинг миқдорий баҳоланиши
Баҳолаш мезони
|
«Сўроқ белгиси»
|
«Юлдуз»
|
«Соғин сигир»
|
«Собака»
|
Фойда
|
Таннархнинг 10%и миқдорида фойда
|
Таннархнинг 10-50%и миқдорида фойда
|
Таннархнинг 50%идан кўп
|
Умуман йўқ ёки харажатлар катта
|
Реклама
|
Таннархнинг 10-20%и миқдорида фойда
|
Таннархнинг 15-30%и миқдорида фойда
|
Таннархнинг 10%и атрофида
|
Таннархнинг 15%и атрофида
|
Рақобатчилар
|
Йўқ
|
Кам (1-3)
|
Кўп (5-10)
|
Жуда кўп (>15)
|
Аналоглар
|
Ғоялар кўринишида
|
Жуда кам
|
Кўп, ассортиментни тўлиқ такрорлашга қадар
|
Оригинал маҳсулот ва хизматлардан устунлик қилади
|
4-босқич. Корхонанинг ўсиш стратегиясини танлаш
Ўз СББни баҳолагандан сўнг корхона портфелга янги товарлар ёки фаолият йўналишлари киритиш учун ўсиш стратегиясини ишлаб чиқиши зарур. Корхона фаолиятининг битта ёки бир нечта жиҳати: маҳсулот, бозор, тармоқ, корхонанинг тармоқ ичидаги ҳолати, технологиялар билан боғлиқ равишда корхона ўсишига тўрт хил ёндашув мавжуд [8].
1. Марказлаштирилган ўсиш стратегияси. Бу қаторга маҳсулот ёки бозорнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган ва қолган учта элементга дахл қилмайдиган стратегиялар киради. Ушбу стратегияларга амал қилган ҳолатда корхона ўз маҳсулотини яхшилашга ёки бунда тармоқни ўзгартирмаган ҳолда янги маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлашга ҳаракат қилади. биринчи гуруҳ стратегияларининг муайян турлари қуйидагилар ҳисобланади:
— бозордаги позисияни кучайтириш стратегияси, бунда корхона ушбу маҳсулот билан бозорда энг яхши позисияларни эгаллаш учун қўлидан келган нарсаларни қилади. Ушбу стратегияни амалга ошириш учун катта маркетинг ҳаракатлари талаб қилинади;
— бозорни ривожлантириш стратегияси, у ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун янги бозорлар излаб топишдан иборат;
— маҳсулотни ривожлантириш стратегияси, у фирма ўзлаштириб олган бозорда сотиш кўзда тутилган янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳисобига ўсиш вазифасини ҳал қилишни назарда тутади.
2. Интеграцион ўсиш стратегиялари. Эталон стратегияларининг иккинчи гуруҳини янги структуралар қўшиш йўли билан корхонани кенгайтиришни кўда тутадиган бизнес стратегиялари ташкил қилади. Корхона интеграсион ўсишни мулк харид қилиш йўли билан ҳам, ичкаридан кенгайтириш йўли билан ҳам амалга ошириши мумкин. Бунда иккала ҳолатда ҳам корхонанинг тармоқ ичидаги ҳолати ўзгариши рўй беради. Интеграсион ўсиш стратегияларининг уч хил турини ажратиб кўрсатиш мумкин:
— таъминотчилар устидан назоратни кучайтириш ёки харид ҳисобига, шунингдек, таъминотни амалга оширувчи шўъба корхоналар ташкил қилиш ҳисобига корхона ўсишига йўналтирилган тескари вертикал интеграсия стратегияси;
— корхона ва якуний истеъмолчи ўртасида, яъни тақсимот ва сотув тизимларидан юқорида бўлган структуралар устидан назоратни кучайтириш ёки харид ҳисобига корхонанинг ўсишида намоён бўладиган тўғрига йўналтирилган вертикал интеграсия стратегияси;
— горизонтал интеграсия стратегияси – рақобатчилар корхоналарини мулк қилиб сотиб олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |