Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


-расм. Бостон матрицасига мувофиқ стратегик бизнес-бирликларни ривожлантириш асосий ссенарийлари


Download 390.74 Kb.
bet16/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

2.4-расм. Бостон матрицасига мувофиқ стратегик бизнес-бирликларни ривожлантириш асосий ссенарийлари
1 — «Новатор траэкторияси». Илмий-тадқиқотчилик ва тажриба-конструкторлик ишларига «соғин сигирлар»дан олинган маблағларни инвестисия қилар экан, новатор бозорга дунё учун янги бўлган, мавжуд «юлдуз»лар ўрнини эгаллаши лозим бўлган товар билан кириб келади.
2 — «Издош траэкторияси». «Соғин сигир»ларнинг маблағларидан фойдаланиб, издош «етакчи» устунлик қиладиган бозорга «сўроқ белгиси» бўлган товар билан кириб келади ва бозор улушини ўстириш агрессив стратегиясига амал қилади.
3 — «Муваффақияцизлик траэкторияси». етарли даражада молиялаштирмаслик оқибатида «юлдуз» ўзининг «етакчилик» позисиясини йўқотади ва «сўроқ белгиси»га ўтади.
4 — «Ўртачалик траэкторияси». «Сўроқ белгиси» ўзининг бозор улушини ошира олмайди ва у «ит»лар квадрантига ўтади.

  1. Волченков ва е. Пархоменконинг ҳисоблашича [10], Бостон матрицаси бу – товарнинг бозорда ривожланиш цикли (2.5-расм):



2.5-расм. Бостон матрицаси цикли
«Сўроқ белгиси» Бостон циклини бошлаб беради. Товарни бозорга олиб чиқиш муаммоси, куч ва маблағлар сарфлаш муаммоси товарнинг ҳаётийлик даври ушбу босқичида энг долзарб ҳисобланади. «Сўроқ белгиси» туридан чиқиш уч хил бўлиши мумкин: «юлдуз» (товар инвестисиялар ва харидор учун жалб этувчан бўлади), «соғин сигир» (товарга харидорлар томонидан талаб шунчалик катта бўлиб, алоҳида илгари сурилмаган ҳолда ҳам фаол сотиб олинадиган камдан-кам учрайдиган ҳолат) ва «ит» (товарга киритилган маблағлар оқланмайди ва товар харидорга етиб боргунга қадар ассортиментдан чиқариб ташланади). «Сўроқ белгиси»га нисбатан иккита асосий ривожланиш стратегияси бўлиши мумкин – маблағларни максимал даражада фаол киритиш билан товарни янада илгари суриш («юлдуз» тоифасига ўтиш) ҳамда инвестисиялашдан воз кечиш ёки товарни «итлар» тоифасига тушириш. Ҳар бир корхона олдида товар имкониятларини амалга оширишнинг дастлабки босқичида айнан шу муммо пайдо бўлади. Ахир маҳсулотни илгари суриш ёки уни сотишдан воз кечиш масаласидан бирини ҳал қилиш зарур.
«Юлдуз» цикл бўйлаб ҳаракатни давом эттиради. Ҳақиқатда харидор учун қизиқарли бўлган, осонлик билан сотиладиган, катта бозор «ниша»сига эга бўлган ва рақобатчилар томонидан тезда такрорланиши тахмин қилинмайдиган товар «юлдуз»га айланиши мумкин. Маркетологлар ўз умидларини айнан шундай товар билан боғлайдилар ва унга катта куч ва маблағ сарфлага тайёр бўладилар. «Юлдуз» «соғин сигир»га айланиши мумкин ва камдан-кам ҳолларда «ит» тоифасига ўтади. «Юлдуз» ҳолатидан энг яхши чиқиш бу – нафақат ўзини, балки «сўроқ белгиси», «юлдуз» ва ҳатто «ит»ларни ҳам боқадиган «соғин сигир»дир.
«Соғин сигир» - агар фирма шу турдаги товарга эга бўлса, унинг ҳолатини барқарор деб аташ мумкин. Тўғри, «соғин сигир»да ҳам циклдан чиқиш битта – ҳаётни «ит» сифатида тугатиш. Моданинг ўзгариши, бозордаги янгиликлар киритилиши (монохром ўрнига рангли экранли уяли алоқа телефонлари пайдо бўлиши), аҳоли даромадининг ўзгариши «сигир»дан «ит»га ўтиш сабабларига айланади. «Сигир»нинг ривожланиши илгари суриш учун катта харажатлар талаб қилмайди.
«Ит» товарнинг бостонча ҳаётийлик даврини якунлайди. Ушбу товар турига қўйилмалар киритиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу ўзини оқламайди. Маҳсулотнинг ушбу тоифага кииши икки хил йўл билан: «сўроқ белгиси»дан бирданига ёки «соғин сигир»дан бутун бостон цикли орқали рўй беради. Бир пайтлар яхши фойда келтирган товар вақт ўтиши билан харидорга кераксиз бўлиб қолади, корхона эса у билан нима қилиш кераклигини ҳал қилишига тўғри келади. Айрим ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар ўз «ит»ини сақлаб қолади, бошқалар эса маблағларни тежаш ва компаниянинг бошқа лойиҳаларига қайта тақсимлаш мақсадида сотувни ва инвестисиялашни тўхтатади.
Бостон матрицаси айнан циклни ифодалар экан, демак таклиф этилган ғояда ҳаракат – товарнинг бозор ҳолати ўзгариши қўшилган бўлади. «Сўроқ белгиси» —«юлдуз» — «сигир» — «ит» — шу йўл билан маҳсулот бир тоифадан бошқа тоифага ўтади. Циклнинг ҳар бир босқичи турлича давом этиши мумкин, лекин биронта босқични ўтказиб юборадиган товар бўлмайди. Шунингдек, ортга ҳам йўл йўқ, цикл фақат бир томонга ҳаракатланади, жараённинг янги айланмага кириши учун товарда глобал ўзгаришлар бўлиши зарур. Фақат таклифда бундай ўзгаришлар (товар модификасияси, янги бозор «ниша»си пайдо бўлиши ва ҳ.к.) мавжуд бўлгандагина товарнинг ҳаётийлик даври бошқатдан бошланиши мумкин.
Товар ривожланишнинг бир босқичдан бошқасига ўтишини аниқлаш, ҳозирги пайтда корхона ишлаб чиқараётган ёки сотаётган товарни баҳолаш учун қуйидаги омилларни кўриб чиқиш зарур:
1. Олинадиган фойда ҳажми. Фойда қанчалик катта ва барқарор бўлса, «юлдуз» ёки «сигир» тоифасига мансуб товар бостон циклида шунчалик юқори жойлашади.
2. Рекламага ажратилган маблағлар ҳажми. Реклама харажатларини ажратишда алоҳида моддани товар айни пайтда ривожланишнинг қайси босқичида матрицанинг қайси квадрантида эканлигини аниқлаган ҳолда билиш мумкин. «Сўроқ белгиси» харидорлар мойиллигини йўлга қўйиш учун кўпроқ харажатлар талаб қилади. «Юлдуз»га товарни имкон қадар кўп сонли истеъмолчилар билан таништириш зарурати туфайли рекламага максимал маблағлар киритиш хомдир. «Соғин сигир» энг кам реклама харажатлари талаб қилади: у олдинги қўйилмалар туфайли ўзини-ўзи сотади. Гарчи натижа келтирмасада, «ит» харажатлари ўртача ҳолатда бўлади.
3. Ишлаб чиқарувчи ва сотувчида рақобатчилар мавжудлиги. «Сўроқ белгиси» амалда эркин бозор «ниша»сини, рақобатчиларда фақат ишлаб чиқиш даражасида бўлган ёки ўхшаш ғоялар яхши расмийлаштирилмаган эканлиги туфайли қарши ҳаракат қилувчи маҳсулот умуман йўқлиини назарда тутади. «Юлдуз» товарда дастлабки кам сонли рақобатчилар пайдо бўлади. Рақобат нуқтаи назаридан «сигир» энг мураккаб шароитда бўлади: бу товарни ушбу бизнесда фаолият юритаётган ҳамма ишлаб чиқариш ва сотишга ҳаракат қилади. Омадсиз товар кўпинча жуда кўп сонли рақобатчилар мавжудлиги ёки уларнинг умуман йўқлигини (товар бозор учун қизиқарли эмаслиги шартида) назарда тутади.
4. Бозорда худди шунга ўхшаш (аналог) ва қалбаки товарлар мавжудлиги. Товарларнинг бозор сегментларидаги ҳолатиш баҳолаш бўйича ушбу мезон товар учун курашни баравар баҳолашни кўзда тутади. «Сўроқ белгиси» аналогларга эга эмас, «юлдузлар» кам сонли аналог ва қалбаки товарларга эга, «сигир»лар эса энг кўп аналог ва қалбаки товарларга эга бўлади. «Ит» ўз атрофида жуда катта ассортиментдаги айнан шундай товарга эга.
2.2-жадвалда келтирилган миқдорий кўрсаткичлар бўйича ишлаб чиқарилаётган ёки сотилаётган товарнинг бостон циклидаги ҳолатини белгилаш, унинг бозор ҳолатини баҳолаш, қўйилмаларни қайта тақсимлаш ва товарнинг келгуси тақдири, унинг ривожланиш босқичлари ва бозордаги ҳаёти борасида тўғри хулосалар чиқариш мумкин.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling