Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 390.74 Kb.
|
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ажратиладиган маблағлар
- 6-босқич. Маркетинг бюджетини аниқлаш
Токи корхона унчалик катта эмас экан, маркетинг бўйича барча ишлар – тадқиқотлар, реклама, сотув, мижозларга хизмат кўрсатиш ва бошқаларни – бир киши бажариши мумкин. Корхонанинг ўсиши билан маркетинг фаолиятини режалаштириш ва амалга ошириш учун маркетинг бўлими ташкил қилиш масаласи юзага келади. 6-босқич. Маркетинг бюджетини аниқлаш Маркетинг харажатлари қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади: — юклама харажатларни эмас, балки товарлар сотилишини таъминлайдиган харажатларни ифодалайди; — инвестисион характерга эга, келажакда улар анча даромад келтириши мумкин. Маркетинг харажатларини узил-кесил ишлаб чиқариш харажатлари ёки истеъмол харажатларига киритиб бўлмайди. бу ўзига хос турдаги харажатлар бўлиб, истиқбол учун ишлайдиган инвестисион харажатларга кўпроқ яқин саналади. Маркетингга молиявий воситалар корхона фойдаси ҳисобидан ажратилади. Маркетинг харажатлари ҳажмини иккита усул билан аниқлаш мумкин. «Юқоридан пастга» усулида дастлаб харажатлар умумий миқдори ҳисоблаб чиқилади, сўнгра алоҳида маркетинг тадбирларига тақсимланади. Бу ерда харажатлар миқдорини ҳисоб-китоб қилишга қуйидаги ёндашувлардан фойдаланиш мумкин: - мақсадли ёндашув – оптимал фойдага эришиш учун зарур бўлган харажатларни аниқлаш. Маркетинг харажатлари қанчалик юқори бўлса, фойда ва сотув эҳтимолий ҳажми ҳам шунчалик катта бўлади. Бироқ харажатларни доимий ошириб бориш «ортиқча маркетинг» самарасига олиб келиши мумкин. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, талабнинг ортишида маълум бир чегара бор, рақобатчилар жавоб ҳаракатларини қўллаши мумкин ва ҳ.к.; - сотувдан фоиз кўринишидаги ҳисоб-китоб (чизиқли боғлиқлик); - фойдадан фоиз кўринишидаги ҳисоб-китоб (чизиқли боғлиқлик); - рақобатчилар харажатларини баҳолаш («рақобатчидаги каби харажатлар»). «Пастдан юқорига» усулида дастлаб алоҳида маркетинг тадбирлари харажатларини ҳисоблаб чиқиш, сўнгра барча харажатлар йиғиндисини чиқариш кўзда тутилади. Бундай ёндашувда қабул қилинган харажатлар меъёри ва нормативлар асосида ёки шартнома асосида (бошқа ташкилотлар жалб қилинган ҳолатда) алоҳида чора-тадбирлар бўйича харажатларни ҳисоб-китоб қилиш услубиятидан фойдаланилади. Маркетинг харажатларини шартли равишда доимий ва ўзгарувчан харажатларга ажратиш мумкин. Маркетинг харажатларининг доимий қисми бу – корхонада маркетинг тизимининг фаолият кўрсатишини доимий қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган харажатлар. Бу қаторга одатда қуйидаги харажатлар киритилади: - маркетинг хизмати ходимларининг харажатлари (иш ҳақ, хизмат сафарлари ва б.); - мунтазам маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва корхонани бошқариш чун маркетинг маълумотдар тўплами яратиш; - корхонанинг товар маҳсулотларини доимий такомиллаштириш бўйича ишларни молиялаштириш. Корхонада доимий маркетинг тизимини қўллаб-қувватлаш ҳар сафар қулай ёки ноқулай вазиятлар вужудга келганда яратишдан кўра арзонга тушади. Бундай харажатлар бозор конъюнктураси, рақобатчилар ҳаракатлари, талабни ривожлантириш, бозорда корхона маҳсулотлари рақобатбардошлик даражаси ҳақида жоимий маълумотлар олишга хизмат қилади. Маркетинг харажатларининг ўзгарувчан қисми бозордаги вазият ўзгариши ҳам янги стратегик ва тезкор қарорлар қабул қилиш туфайли юзага келадиган харажатларни ифодалайди. Харажатларнинг доимий ва ўзгарувчан қисмлари кўпинча маркетинг тадбирлари режаларини ишлаб чиқишда шаклланади. Download 390.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling