Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Шундай қилиб, корхонанинг маркетинг стратегияси
Download 390.74 Kb.
|
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Маркетингни бошқариш фанининг предмети ва методи
Шундай қилиб, корхонанинг маркетинг стратегияси:
бозорга қандай товар, қандай ассортиментда ва баҳода чиқарилаётганлиги; у қандай истеъмолчига мўлжалланган ва кейинчалик қандай истеъмолчиларни жалб қилиши мумкинлиги; режалаштирилган даражада товарни сотиш учун қандай шароитлар зарурлиги; товарни етказиб бериш қандай каналлар ва қандай миқдорда ташкил қилинган бўлиши лозимлиги; талаб ва сотишни рағбатлантиришга қандай воситалар билан таъсир қилиш маъқуллиги; савдодан кейинги хизмат кўрсатиш қандай бўлиши лозим ва ким томонидан амалга оширилиши кераклиги; бозор қатнашчилари қандай иқтисодий натижаларни кутиши ва унга қанча харажатлар талаб қилинишини ўз ичига олади. Улар аниқ ва ўтказиш вақти бўйича қатнашчиларнинг барчаси ўзаро келишишини тақозо қилади. 1.2. Маркетингни бошқариш фанининг предмети ва методи Кенг маънодаги ишлаб чиқаришни ўрганадиган фанлар хилма-хил бўлиб, уларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: бири - ишлаб чиқаришнинг техникавий томонини, иккинчиси эса ижтимоий-иқтисодий томонларини ўрганадиган фанлардир. Ишлаб чиқаришнинг техникавий томонини ўрганувчи фанларга: материалшунослик, материаллар қаршилиги, металлшунослик каби фанлар киради. Иқтисодий қонунларнинг миллий иқтисодиётнинг айрим тармоқларида аниқ намоён бўлишини ва амал қилишини тармоқ иқтисодиёти фанлари, конкрет иқтисодий фанлар ўрганади. Маркетингни бошқариш фани ҳам ўша фанлар жумласидандир. Бу фан умуман миллий иқтисодиётда, хусусан, миллий иқтисодиётнинг айрим тармоқлари, соф маркетинг фирмалари ва корхоналарнинг (фирмаларнинг) маркетингни бошқариш соҳасида иқтисодий қонунларнинг ўзига хос тарзда намоён бўлиши ва ҳаракат қилишини ўрганади ва улардан онгли равишда фойдаланиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқади. Маркетингни бошқариш раҳбарлик, ташкилотчилик ва маъмурий характерга эга бўлган фаолиятдир. У жамият (миллий иқтисодиёт), тармоқлар, корхоналар ва умуман мамлакатлараро маркетинг фаолиятини бошқариш муаммоларини ҳам ўз ичига олади. Бошқариш - бошқарилувчи тизимнинг юқори даражада ишлашини таъминлашга қаратилган мақсадга мувофиқ ҳаракатлар йиғиндисидир. Масалан, раҳбар маркетингни бошқариш жараёнида унинг энг мақбул натижаларига эришиш мақсадида турли усуллар ва воситалар ёрдамида бошқарилаётган объектга таъсир кўрсатади, барча маркетинг фаолиятини амалга оширувчи кичик қисмларни ҳаракатга келтиради, миллий иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларини бир-бири билан қўшилиб, узлуксиз ишлашини таъминлайди. Маркетингни бошқариш фани товарларни яратишдан тортиб, уларни тақсимлаш, сақлаш, сотиш, харидорларга етказиб бериш ва истеъмол қилишгача бўлган барча жараёнларни ташкил этиш, амалга оширишни тадқиқ қилади, фойдаланилмай ётган имкониятларни очиш ва уларни ишлаб чиқаришга, иқтисодиётга жалб қилиш йўлларини кўрсатиб беради ва ишлаб чиқади. Бу фан маркетингнинг самарадорликка таъсирини уни бошқариш нуқтаи назаридан ўрганади, яъни бу жараён шунчаки стихияли равишда эмас, балки илмий асосланган бўлишини таъминлайди. Маркетингни бошқариш ўз моҳиятига кўра иқтисодиётнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини икки йўналишда кўрсатади. Улар тўғридан-тўғри (бевосита) ва билвосита бўлиши мумкин. Унинг ишлаб чиқариш самарадорлигига бевосита таъсири корхонанинг асосий иқтисодий кўрсаткичларида намоён бўлади. Билвосита таъсири эса, унинг умумий - миллий иқтисодиёт кўрсаткичларини, харидорларнинг турмуш даражасини яхшилаш орқали, оқибат натижада ишлаб чиқариш самарадорлигини кўтариши орқали аниқланади. Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтилаётган ҳозирги кунда маркетингни бошқариш алоҳида аҳамият касб этади. Бу даврда маркетинг кенг ёйила бошлади. Корхоналарда маркетинг бўлими ва гуруҳлари, вазирликларда маркетинг бошқармалари тузиш деярли тугалланди. Олий ўқув юртларида маркетинг фан сифатида ўқитила бошланди. Хулоса қилиб айтганда, маркетингнинг ривожланиши учун шарт - шароит яратилди. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси якуни шуни кўрсатадики, ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида маркетингни бошқариш махсус билимга эга бўлган маркетолог-менежерлар орқали амалга оширилади. Улар олий маълумотли мутахассислардир. Download 390.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling