Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Меҳнат бозори аҳоли бандлигини таъминлашдаги ролини ошириш истиқболлари
Download 230.47 Kb.
|
3.3. Меҳнат бозори аҳоли бандлигини таъминлашдаги ролини ошириш истиқболлари
Ишлаб чиқаришнинг меҳнат каби ресурсидан тўлиқ ва оқилона фойдаланиш ва шу муносабат билан оммавий ишсизликка ёъл қўймаслик, ишсизликни камайтириш борасида қизғин фаолият олиб бориш давлатнинг ниҳоят даражада муҳим вазифаларидир. Ушбу муаммони ҳал этишда икки асосий бош ёъналишга ажратиш мумкин. Биринчисини субъектив ёъналиш деб номлаш мумкин. У инсонни меҳнат фаолиятига шундай тайёрлашни ташкил этишдан иборат бўладики, бунда инсон ишлаб чиқариш шарт-шароитлари, техник база ўзгаришлари муносабати билан муваффақиятли равишда меҳнат фаолият олиб бориш учун етарли даражада тез қайта тайёргарликдан ўтиб, янги билим, қобилият ва кўникмалар орттира олади. Хўжалик юритишнинг янги шароитларида инсоннинг ишга жойлашуви унинг шахсий ишига айланиб қолди. Энди давлат унга шундай масалаларни ўзи ҳал этишида ёрдам беради, холос. Бунинг устига, ишга жойлашув ишсизлик мавжудлиги шароитида рўй беради, бу эса ишсизлик муаммосини ҳал қилишни анчагина қийинлаштиради. Буларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари учун янгидир. Ушбу шароитда улар яхши тайёрланган бўлишлари, меҳнат бозорида ўзларини қандай тутишни, ўзларининг қандай ҳуқуқлари, янги шароитларда қандай вазифалари борлигини, ишсиз қолган киши ўзини қандай тутиши лозимлигини, ишга қай ёъсинда ёлланиш, қай тарзда иш излаш кераклиги ва ҳоказоларни билишлари зарур бўлиб қолмоқда. Аҳолига шу тарзда таълим бериш Иш билан бандликка кўмаклашиш марказининг бош вазифаси бўлиб қолиши керак. Бу ҳозирги пайтда миллий иқтисодиётда иш билан банд бўлганларнинг тахминан 2/3 қисми ходимлар сифатида қайта қуриш давридан олдинги пайтларда шаклланганлиги билан аҳамиятлидир. Давлатнинг иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги фаолияти аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш соҳасидаги муҳим ёъналишдир. Давлат истеъмол ва инвестиция тусидаги товар ва хизматларга бўладиган талабни рағбатлантириб, шу асосда мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналарда янги иш ўринлари яратиб бориши, иқтисодиётнинг хусусий тармоғини ва ушбу тармоғда янги ш ўринлари очилишини рағбатлантириши лозим. Лекин давлат фаолиятининг шу жиҳатини такомиллаштириш талаб этилади. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатида, умуман, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг муҳим шарти сифатида иш билан бандлик ва ишсизликдан ҳимоялаш сиёсати дунёдаги кўпгина ривожланган мамлакатларнинг бой тажрибасига асослангандир. Аммо, бу тажрибаларнинг кўпчилиги Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг туб моҳиятига татбиқан етарлича тўғри келавермайди. Биз умумлаштирган ва 3.1-расмда келтирилган аҳолини иш билан бандлик сиёсатининг асосий ёъналишлари иш билан бандлик сиёсати эволюциясининг фақат таркибий эмас, балки тарихий-мантиқий тасвирини ҳам беради. Аслини олганда, аҳолини иш билан бандлигининг фаол сиёсатидан олдин яхши ёълга қўйилган ишсизларни ҳисобга олиш, рўйхатга олиш, ишсизларни самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни ижтимоий ҳимоялаш услублари (пассив сиёсат) амалга оширилиши мамлакатда зарур эди. Download 230.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling