Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Мустақил иш билан бандлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тизими
Download 230.47 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳим иқтисодий тадбирларга
- Ёш болалик аёлларнинг
Мустақил иш билан бандлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тизими. Ҳозирги вақтда меҳнат бозоридаги фаол сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги фаолият доирасида мустақил иш билан бандликни ривожлантириш, тадбиркорлик малакаларини ўргатиш ва кичик бизнесни ташкил этишга кўмаклашиш дастурлари муҳим аҳамият касб этади. Меҳнат бозоридаги сиёсатнинг бу ёъналиши энг муҳим ижтимоий вазифани —янгича меҳнат дунёқарашини шакллантиришдир.
Ишсизлар агар ўзларининг мустақил ишларини ташкил этишни хоҳласалар, иш билан бандлик хизматига зарур асослаш билан (бизнес-режа билан) лойиҳалар танловида иштирок этиш ҳақида ариза берадилар, бу ерда унинг режасини мутахассислар кўриб чиқиб, ўз хулосаларини берадилар. Агар илтимос қондириладиган бўлса, у ҳолда янги тадбиркор учун бошланғич капитал сифатида унга муайян муддатга бериладиган ишсизлик нафақасининг бутун суммаси хизмат қилади ва бир ёъла тўланади. Ишчи кучига талаб ошиши бўйича асосий иқтисодий тадбирлар орасида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмининг ошишига ёъналтирилган чуқур иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш етакчи ўрин эгаллайди. ЯИМ ҳажмини кўпайтиришнинг ҳал қилувчи шартларидан бири - меҳнат унумдорлигини ошириш. Унга иш жойларини замонавий моддий-техник ва технологик таъминлаш, иш вақтидан оқилона фойдаланиш, ходимлар моддий манфаатдорлигини яхшилаш, оқилона молия-солиқ сиёсатини олиб бориш каби ёъллар билан эришиш мумкин. Муҳим иқтисодий тадбирларга қуйидагилар киради: саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарида янги иш жойларини яратиш; ишлаб чиқаришни кенгайтиришга давлат томонидан маблағни кўпроқ ажратиш; хизмат кўрсатишни яхшилаш ва илғор технологияларни татбиқ этиш; янги ширкат, ижара, хусусий ва қўшма корхоналарни ташкил қилиш; ўтиш иқтисодиёти даврида қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқларининг асосий маҳсулотларига давлат буюртмаларини сақлаш; кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш; ижтимоий ишларни ташкил қилиш ва ҳ.к. Улар орасида қўшимча иш жойларини яратувчи ва энг кам сармоя талаб қиладиган кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда ижтимоий ишларни ташкил қилиш ишчи кучига талабни оширишда муҳим ўрин тутади. Кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланишини маблағ билан таъминлаш манбаи бўлиб маҳаллий бюджет, бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва бизнес-фонд маблағлари ҳамда хусусий тадбиркорларнинг сармоялари хизмат қилади. Кичик ва ўрта бизнес вакилларига фоизсиз ёки кичик фоизлар билан имтиёзли кредитлар ажратиш мақсадга мувофиқ. Тадқиқотлар кўрсатадики, кичик ва ўрта бизнесни хизмат кўрсатиш ва шахсий меҳнат тармоқларида ривожлантириш зарур. Бу тармоқларда иш жойларнинг қиймати катта эмас. Шунинг учун кўплаб янги иш жойларини яратиш мумкин. Бу тадбирларни амалга оширишда биринчи навбатда хусусий тадбиркорлар хизматидан фойдаланиш керак. Ҳар бир ўзига хос табий-экологик, ижтимоий-демографик ва иқтисодий ривожланиш хусусиятлари мавжудлигини ҳисобга олиб, "юқоридан пастга" тамойили бўйича хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадли комплекс дастурини тузиш зарур. Бундай дастур аҳоли бандлигини ошириш мақсадида тузилиб, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни тўғри амалга оширишга имкон беради. Мустақил кичик ва ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантиришни, Шу жумладан хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилишни доимий рағбатлантириш зарур. Бундай инвестициялар оқими иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни анча тезлатиши мумкин. Хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши истиқболлари амалда чекланмаган. Бундан ташқари, республиканинг ўз кўламлари ва сифати бўйича етарлича катта бўлган тадбиркорлар қатлами вужудга келди. Уларнинг қонун ва ҳукумат қарорлари доирасида давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва ҳимоя қилиниши хусусий тадбиркорликни янада самарали ривожлантиришга имконият яратади. Меҳнатга лаёқатли ёш ва кўп болалик аёллар, ўсмирлар, пенсионерлар ва ногиронларнинг фаолиятини турли хил иқтисодий ва ижтимоий имтиёзлар ва квоталанган иш жойларини тақдим қилиш ёъли билан рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш ишчи кучига талабни ўстирувчи иқтисодий тадбирларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бола тарбиялаш вақтини (келажакда бола етти ёшга етгунга қадар) ва унга бериладиган нафақа миқдорини доимо ошира бориш меҳнат бозоридан ва иқтисодиётнинг тармоқларидан ёш болалик аёлларни ихтиёрий равишда “тортиб олишга“ имконият яратади. Улар оилавий ишлар билан кўп шуғулланганлиги сабабли иш жойларида юқори ишлаб чиқаришни таъминлай олмайдилар. Ёш болалик аёлларнинг “суъний“ ишсизлигини камайтиришнинг муҳим усули - уларни болани тарбиялаш бўйича ҳақиқий фаолиятини рағбатлантириш ва уни расмий тан олиш. Бунинг учун бандликка кўмаклашиш жамғармасининг ишсизлик бўйича нафақасига сарфланувчи маблағларини ижтимоий суғурта жамғармасига қайта тақсимлаш ва уларни аёлларга тегишли ижтимоий тўловлар сифатида бериш лозим. Download 230.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling