Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
III боб. Меҳнат бозорини самарали ривожлантириш ва унинг аҳоли бандлигини таъминлашдаги ролини ошириш йўллари
Download 230.47 Kb.
|
III боб. Меҳнат бозорини самарали ривожлантириш ва унинг аҳоли бандлигини таъминлашдаги ролини ошириш йўллари
3.1. Меҳнат бозорини ривожлантиришнинг йўналишларини беглилаш асосида аҳоли бандлигини ошириш йўллари Иш билан бандликни ишчи кучига талабни кенгайтиришга уларни фойдали фаолиятга жалб қилиш кўламлари, шарт-шароит ва шаклларини таъминлаш, иш билан банд бўлган ходимларни шакллантириш, тақсимлаш, фойдаланиш, бўшатиш, қайта тайёрлаш ва қайта тақсимлашга ёъналтирилган чора-тадбирлар ва ҳаракатлар йиғиндиси, деб таърифлаш мумкин. Меҳнатга қобилиятли аҳолини ижтимоий хўжаликка жалб қилишнинг энг юқори даражаси сифатида талқин қилиш ҳам ўзгариб боряпти. Иш билан тўлиқ бандликка аҳолини жалб қилишнинг ҳар қандай даражасида эришиш мумкин, бунда у аҳолининг иш ўринларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга мувофиқ келиши, таклиф этилаётган иш ўринлари иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ оқилона бўлиши лозим. Бу ўринда иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ иш ўрни деганда шундай иш ўрни тушуниладики, у инсоннинг юксак меҳнат унумдорлигига эришиши, ўзи ва оиласининг яхши яшаши учун етарли бўладиган даромадга эга бўлиши тушунилади. Шу билан бирга бу иш ўрни унинг саломатлигига зарар этказмаслиги ва инсоний қадр-қимматини эрга урмаслиги керак. Шундай қилиб, иш билан тўлиқ бандлик меҳнатга қобилиятли барча фуқароларни касбий меҳнат соҳасига жалб қилишни англатмайди. Инсон ўз истаги бўйича ижтимоий фойдали меҳнатда бандлик соҳаларидан бирини (касбий меҳнатни, уй хўжалигини хусусий корхона ва хусусий тадбиркорлик ва шу кабиларни) танлашга ҳақлидир. Бироқ тартибга солувчи асосий фаолият тури даромад келтирувчи, шахс фаровонлигини оширувчи ва ривожлантиришини таъминловчи касбий меҳнат билан банд бўлишдир. Касбий меҳнат билан банд бўлиш даражаси ходимлар умумий сонининг улар ишлаётган корхона қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга бўлишидан қатъи назар меҳнат ресурлари сонига нисбати билан белгиланади. Бунинг маъноси шуки, аҳолининг иш билан бандликдаги мазкур пропорцияси ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш манфаатлари, уни жадаллаштириш натижалари, фан-техника тараққиёти меҳнат унумдорлигини ошириш манфаатларига тўлиқ мос келиши зарур. Шу билан бирга соғлом авлодни этиштиришга, юқори малакали, яхши таълим олган серҳаракат ходимларни тарбиялашга қулай шароит яратиб берилса, аҳолининг бундай бандлигининг пропорцияси энг мақбул деб ҳисобланади. Иқтисодий ислоҳот жараёнида меҳнат самарадорлигининг ортишига қараб, аҳолининг меҳнат билан бандлиги даражаси умуман мамлакат бўйича пасайиш тенденциясига эга. Яқин келгусида республикамизда иш билан бандликнинг ривожланиш хусусиятлари ана шундай кечади. Бу ерда юқори самарали иқтисодиёт нисбатан камроқ миқдордаги ходимларга эҳтиёж сезади, шу билан бирга аҳолининг ишчи ўринларига бўлган эҳтиёжи ҳам бироз камаяди, чунки меҳнат билан ижтимоий фойдали бандликнинг бошқа соҳаларига қизиқиш ортади. Иш билан бандлик мақоми ижтимоий фойдали фаолиятда иштирок этувчи меҳнат ресурсларининг бир қисми учун белгиланади. Булар даромад олиш мақсади билан товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун иш кучини таклиф қиладиган кишилар гуруҳи, шунингдек, ижтимоий фойдали фаолиятда иштирок этса ҳам бевосита пул даромади келтирмайдиган аҳоли гуруҳи ёхуд неъматлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ даромад келтирадиган кишилар гуруҳларидан ташкил топади. Биринчи гуруҳга иқтисодиётнинг давлат секторида иш билан банд бўлган корпоратив, акциядорлар жамиятлари ва хусусий секторда ишлайдиган фуқаролар киради. Иккинчи гуруҳга ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим оладиган ўқувчилар, мамлакат қуролли кучларининг хизматчилари киради. Шундай қилиб, иш билан банд аҳолига ёлланиб ишлайдиган фуқаролар, шу жумладан, тўлиқ ёки нотўлиқ иш куни (ҳафта) мобайнида ҳақ олиб иш бажарадиган, тегишли шартнома, битим билан тасдиқланган ҳақ тўланувчи ишга эга шахслар, ҳамда касаллиги, таътилга чиққанлиги муносабати билан ишда бўлмаган фуқаролар киради. Ўзини мустақил равишда иш билан таъминлайдиган шахслар, шу жумладан, хусусий тадбиркорлар ва фермерлар, ҳарбий қисмлардаги қўшин турларида хизмат қилаётган шахслар, ўқувчилар ҳам иш билан банд кишилар жумласига киради. Иш излаётган, ишини ўзгартираётган, вақтинча ишламаётган аҳоли ва ишдан ажралган ҳолда ўқимаётган, ишнинг мавсумий эканлиги туфайли вақтинча ишламаётган аҳоли иқтисодий фаол иш билан банд бўлмаган аҳоли гуруҳига мансубдир. Ишсиз мақомига эга бўлган шахслар ҳам иш билан банд бўлмаган иқтисодий фаол аҳоли жумласига киради. Иш билан бандлик муносабатлари иқтисодий, демографик ва ижтимоий жараёнлар билан боғлиқ. Иш билан бандликнинг иқтисодий мазмуни ходимнинг ўз меҳнати билан ўзига муносиб ҳаёт кечиришни таъминлаш билан бир қаторда ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантиришни ҳам ифодалайди. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун муносиб даромадга эга бўлиб, ўз соғлиғини сақлаш учун етарли имконга эга бўлиш, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг усулига мос келадиган маълумот ва касб даражасини эгаллашни таъминлайдиган бандликни аҳолининг самарадор бандлиги деб ҳисоблаш мумкин. Иш билан бандликнинг самарадорлигини давлат тараққиётининг мафкураси акс эттирадиган кўрсаткичлар билан тавсифлаб бериш мумкин. Булар меҳнат ресурсларининг ижтимоий фойдали фаолиятида иштирок этиш хусусиятларига асосланган тақсимлаш пропорцияларидан иборатдир. Улар меҳнат унумдорлигининг ўсиш даражаси, аҳолининг ишга бўлган эҳтиёжи қондирилиши ва иш билан тўлиқ бандликка эришилиши каби кўрсаткичлар билан ифодаланилади. Чунки ижтимоий меҳнат унумдорлиги қанчалик юқори бўлса, жамиятда ходимларнинг даромадлари ва моддий шарт-шароитлар шунчалик кўпроқ тўпланади. Айни вақтда меҳнат соҳасини техник-ташкилий томонидан такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш, аҳоли гуруҳларининг меҳнат ва турмуш шароитининг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш имконини беради. Иш билан бандлик самарадорлигининг хусусиятларидан яна бири меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан таъминланганлик даражасидир. Иқтисодий жиҳатдан бу кўрсаткич аҳолининг иш ва иш ўринларига бўлган эҳтиёжини акс эттиради. Иш билан бандлик самарадорлигининг учинчи хусусияти ишловчиларнинг мамлакат иқтисодиётининг тармоқлари бўйича тақсимлаш тузилмасидан иборатдир. Ҳозирги вақтда аҳолининг иш билан бандлиги бўйича иқтисодиётдаги тармоқ тузилиши мавжуд жамият меҳнат потенциалидан фойдаланиш самарадорлиги даражаси пастлигини акс эттиради ва у тубдан ўзгартиришга муҳтождир. Ниҳоят, иш билан бандлик самарадорлигининг тўртинчи хусусияти ишловчиларнинг касб-малака гуруҳларига бўлиниши ҳисобланади. У иш билан банд аҳолининг касб-малака гуруҳлари бўйича тақсимланиши ҳамда малакали ходимларга бўлган эҳтиёж билан мутаносиблик даражасини акс эттиради. Бугунги кунда иш билан бандлик қатор омиллар таъсирида шаклланади: 1. Ишлаб чиқариш соҳасида содир бўлаётган ўзгаришлар: - хомашё, материалларни етказиб бериш ва молиялашнинг камайиши муносабати билан ишлаб чиқариш (иш, хизматлар) ҳажмининг камайиши; - корхоналарда меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилиши; - корхоналарда бошқарув тузилмаларининг такомиллаштирилиши. 2. Истеъмол саватининг қимматлашуви натижасида аҳоли турмуш даражаси, унинг даромадлари ва истеъмоли даражасидаги ўзгаришларда намоён бўладиган иқтисодий омиллар. 3. Омилларнинг ижтимоий-демографик гуруҳи: - меҳнатга лаёқатли аҳоли сони; - табиий ўсиш ва ўлиш миқдори; - мамлакатда ёшлар миқдорининг узлуксиз ўсиб бориши (коллеж ва лицей битирувчилари, ҳарбий хизматдан қайтганлар ва ҳоказо); - миграция жараёнларини фаоллаштириш; - кадрлар қўнимсизлигининг кескинлашуви. Иш билан бандликнинг ҳозирги ҳолати кўп жиҳатдан меҳнат ва ижтимоий сиёсат соҳасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Иш билан бандлик соҳасидаги вазиятнинг ўзига хос хусусиятларидан бири тармоқларда иш билан таъминланиш даражаси ҳар хил даражада эканлиги. - ноишлаб чиқариш соҳасидаги иш билан бандликнинг паст даражада эканлиги, ишловчиларнинг кўпчилик қисми моддий ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат қилаётганлиги билан характерланади; - қишлоқ хўжалиги ва саноатда иш билан банд бўлган ходимлар сони нисбатан юқори бўлса-да, жами иш билан бандликдаги уларнинг улуши бироз пасайган. Иш билан бандликнинг энг муҳим хусусиятларига унинг самарадорлиги нуқтаи назаридан йириклашган ҳолда макро даражада баҳо бериш зарур. Бундай баҳо беришлар фақат мавжуд муаммоларни аниқлаш учун эмас, балки иш билан бандлик соҳасидаги ортиб бораётган қонуний тамойилларни аниқлаш учун ҳам муҳимдир. Бундан ташқари, кўрсаткичлар мазмунининг тасдиқлашича, иш билан бандлик фақат иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб қолмай, шу билан бирга яққол ифодаланган ижтимоий мазмунга ҳам эга. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлат аҳолини иш билан таъминлаш ва ишсизликни бартараф этиш бўйича изчил ижтимоий-иқтисодий сиёсат олиб боради. Чунки иш билан бандликни ошириш миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва юксак тараққий этган мамлакатлар қаторига қўшилишнинг муҳим омили ҳисобланади. Иш билан бандлик соҳасида давлат сиёсатининг юритилиши Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий ижтимоий вазифаларидан биридир. Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланади: меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, мансаб мавқеи, динга муносабати, эътиқоди ва жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик жиҳатлари ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан қатъий назар тенг имкониятларни таъминлаш; кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда муносиб шароитларни таъминлайдиган унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш; меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги; иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилишни таъминлаш; ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар учун мавжуд иш жойларини сақлаб қолаётган ва янги иш жойларини яратаётган иш берувчиларни рағбатлантириш; иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни ижтимоий ва иқтисодий сиёсатнинг бошқа ёъналишлари билан мувофиқлаштириш; аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга оши- риш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда давлат органлари, касаба уюшма- лари, ходимларнинг вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги; аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда давлатлараро ҳамкорлик50. Республикада олиб борилаётган ислоҳотларнинг таркибий қисми ҳисобланган иш билан бандлик сиёсати қуйидаги асосий мақсадларга эришишни назарда тутади: таркибий қайта қуришни рағбатлантириш асосида бўшаб қолган ходимларни қайта тақсимлаш жараёнини жадаллаштириш; ишсизларни меҳнат ҳаётига жуда тезлик билан жалб этиш; иш қидираётганлардан ҳар бирини иш билан таъминлаш. Ушбу мақсадларга эришиш учун эса давлат томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади: 1. Агар ишсизлик даврий хусусият касб этса, бунда давлат бюджет, фискалъ, кредит-пул воситаларини ишга солади, яъни: иш билан таъминлашни кучайтириш учун ишлаб чиқаришга кўпроқ маблағ сарфлайди; тадбиркорнинг манфаатдорлигини ошириш учун ссуда ҳамда кредитларнинг фоиз ставкаларини пасайтиради; ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга солинадиган солиқларни камайтиради. 2. Ишсизликнинг фрикцион ва яширин турлари ўсганда давлат: қайтадан касб ўргатади; таълим бериш тизимини кенгайтиради; бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни кенг тарқатади; меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция- ларни кўпайтиради. Аҳолини иш билан таъминлашга таъсир кўрсатиш усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин: бевосита (маъмурий) усуллар – қонун ёъли билан тартибга солиш; билвосита (иқтисодий) усуллар – молиявий, монетар, фискал сиёсати. Аҳолини иш билан таъминлашга давлатнинг таъсир кўрсатишнинг қуйидаги турлари мавжуд: пассив таъсир кўрсатиш – иш билан банд бўлмаган аҳолига ижтимоий ёрдам; фаол таъсир кўрсатиш – меҳнат таклифини рағбатлантириш, меҳнатга бўлган талабни рағбатлантириш, талаб ва таклифни мувофиқлаштириш чора-тадбирлари (ахборот, маслаҳат хизмати кўрсатиш, касбий соҳада маслаҳатлар бериш, аҳолининг камроқ рақобатбардош гуруҳлари учун бандлик дастурларини ишлаб чиқиш ва ҳоказолар), минтақаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари ва шу кабилар. Давлатнинг фаол таъсир кўрсатиш сиёсати ҳудудий меҳнат бозорлари ҳолатидан келиб чиқади. Агар ҳудудда ишчи кучи ортиқчалиги (профитсит) рўй бериб, таклиф ҳажми талабдан юқори бўлса, у ҳолда давлат ишчи кучи таклифини камайтириш ва унга бўлган талабни кўпайтиришни рағбатлантириш сиёсатини юритади. Аксинча, агар ҳудудда ишчи кучи танқислиги (дефицит) кузатилса, у ҳолда давлат ишчи кучи таклифини кўпайтириш ва унга бўлган талабни камайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилайди. Бугунги кунда республикамизнинг деярли барча ҳудудларида ишчи кучи ортиқчалиги мавжуд ва ишчи кучи бозорида таклиф талабдан юқоридир. Шу боис ишлашни хоҳловчиларнинг меҳнат бозорида эркин ҳаракат қилишлари ва мустақил иш билан таъминланишлари учун давлат фуқароларга бир қанча кафолатларни назарда тутади. ЯЪни, давлат: иш билан таъминлаш тури, шу жумладан турли меҳнат тартибидаги ишни танлаш эркинлиги; ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланиш; мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам бериш; ҳар кимга касб ва ишга эга бўлиш, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратиш; янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитиш, маҳаллий меҳнат органлари ёки уларнинг ёълланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини ошириш; бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда сарф қилинган моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлаш; ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди51. Давлат томонидан қўлланиладиган тартибга солувчиларнинг (иқтисодий, ижтимоий, ташкилий ва ҳуқуқий) ўрни меҳнат бозорида зиддиятларни юмшатиш, ишчи кучига талаб ва таклиф конъюктурасидаги номувозанат ва уларни инқирозий бузилиш оқибатларидан (ялпи ишсизликнинг пайдо бўлиши, ижтимоий хўжаликда ишга жойлашишга имконият ёъқлиги, даромадларнинг пасайиши ва бошқалардан) огоҳлантириш ёъли билан белгиланади. Баъзида бозор муносабатларининг ижтимоий оқибатлари натижасида шундай шароитлар шаклланадики, унда қишлоқ аҳолиси бир қисмининг меҳнат қилиш ва даромад олиш ҳуқуқларига эга бўлишида жиддий қийинчиликлар вужудга келиши натижасида турмуш даражаси пасаяди. Иқтисодий тартибга солувчилар (солиқлар, меҳнат ҳақи, молия-кредит воситалари, инвестицияларнинг жалб этилиши, иш билан бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва бошқалар) ижтимоий-иқтисодий муҳитни яратишга қаратилган. Унда қишлоқ ишчи кучининг ҳаракати талаб ва таклифга мувофиқ ҳар бир мазкур даврда қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда содир бўлади. Тартибга солувчиларнинг энг муҳим ёъналиши шундан иборатки, уларнинг мажмуаси орқали меҳнат бозорида нисбий мувозанатга эришиш мумкин. Мамлакат меҳнат потенциналидан самарали фойдаланиш ва ишсизликни бартараф этишга қаратилган давлат сиёсатининг яна бир ёъшналишларидан бири «Аҳолини иш билан таъминлаш» ҳудудий дастурларининг амалга оширилишидир. Мазкур дастур Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида ишлаб чиқилиб, унда иқтисодиёт тармоқларида янги иш ўринлари яратиш параметрлари белгиланади. Аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган ҳудудий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида республикада ҳар йили бир неча юз минглаб янги иш ўринлари барпо этилмоқда. Download 230.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling