Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
-жадвал Қашқадарё вилоятининг демографик ҳолати40
Download 230.47 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар Йиллар 2020 йилда 2016 йилга нисбатан ўзгариш +;
- 2895,5 2958,9 3025,6 3089,4
- Шаҳар аҳолиси 1250,4 1274,5 1300,8
- Қишлоқ аҳолиси 1645,1 1684,4
- Иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони: 1072,3 1108,5 1143,9
- Ўртача 1 кв.кмга тўғри келадиган аҳоли сони 101,2 103,5 105,8
- 2.2-жадвал Қашқадарё вилояти қишлоқ туманларида рўйхатга олинган ишсизлар сони 41
- Жами: 53593 63970 60737
- 2.3-жадвал Қашқадарё вилояти меҳнат органлари томонидан қишлоқ аҳолисини ишга жойлаштириш динамикаси 42
2.1-жадвал
Қашқадарё вилоятининг демографик ҳолати40
Вилоят аҳолиси табиий ўсишининг ортиши натижасида туман ва шаҳар “Бандликка кўмаклашувчи марказлар” га ишга жойлаштириш масаласи бўйича мурожаат этаётганган фуқаролар ҳам кўпаймоқда. 2.2-жадвал Қашқадарё вилояти қишлоқ туманларида рўйхатга олинган ишсизлар сони41
Меҳнат органлари айниқса қишлоқ жойларидаги аҳолини иш билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрмоқдалар. Вилоят барча қишлоқ туманларида меҳнат органлари томонидан қишлоқ аҳолисини ишга жойлаштириш кўрсаткичлари йилдан–йилга кўпайиб бормоқда (2.2–жадвал). Умуман олганда қишлоқ жойларида ишсизликнинг қуйидаги турлари кўпроқ учрайди: яширин ишсизлик. Бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ортиқча ходимлар сақланиб қолганлиги билан боғлиқ. Соҳадаги институционал ўзгаришлар, ширкат хўжаликларининг фермер ва деҳқон хўжаликларига айлантирилиши меҳнат ресурслари сонини мақбуллаштиришга олиб келди; мавсумий ишсизлик. Бу ҳам бевосита аграр соҳа хусусияти билан боғлиқлиги яхши маълум. Қишлоқ аҳолисини мавсумлар орасида иш билан бандлигини таъминлаш меҳнат бозорида иш кучига талабни шакллантиришнинг янги усулларни ишга солишни талаб этади. Фикримизча, Қашқадарё вилоятида бунинг учун қуйидаги чоралар кўрилиши мақсадга мувофиқдир: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида рўй бераётган таркибий ўзгаришлар ҳисобга олинган ҳолда иш билан бандлик таркибини ўзгартириш; қишлоқ жойларида иш билан бандликнинг эгилувчан шаклларини (тўлиқсиз иш куни, ҳафтаси, касаначилик) кенгайтириш; тадбиркорлик фаолияти даромадлари ҳисобидан янги иш жойлари яратишни молиявий, солиқ имтиёзлари бериш, қўшимча ер майдонлари, фойдаланилмаётган қувватларни ижарага бериш ва бошқа усуллар билан қўллаб-қувватлаш; қишлоқ аҳолисининг меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган гуруҳларини ишга жойлаштиришга эътиборни кучайтириш. Ишга муҳтож қишлоқ аҳолиси учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш уларни иш билан бандликни таъминлашнинг усулларидан биридир. Жамоат ишларини ташкил этиш тажрибаси бундай меҳнат фаолиятини икки гуруҳга ажратиш мумкинлигини кўрсатади. Биринчиси, кўп меҳнат сарфини талаб этадиган ижтимоий ишлардир. Уларга қишлоқ жойларда йўл, турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, мактаблар, касалхонлар қурилиши ҳамда уларни таъмирлашни киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳга мансуб ижтимоий ишларга эса маҳаллий хокимият органлари маблағлари ҳисобига ногиронлар, кексаларни парвариш этиш, касалларга ёрдам кўрсатиш ва бошқа ижтимоий хусусиятга эга ишларни киритиш мумкин. Жамоат ишларини ташкил этишда меҳнат фаолиятининг вақтинчалик ва мавсумий турларини, шунингдек муайян ихтисослик ва малака талаб қиладиган ишларни белгилаб олиш муҳимдир. Шундай қилинганда жамоат ишларига фақат ишга муҳтож аҳолинигина (аксарият ҳолларда қишлоқ аҳолисининг бу тоифаси зарур малака ва касб-ҳунарга эга бўлмайди) эмас, шунингдек вақтинча ишсиз қолган, тегишли ихтисосликка эга бўлган фуқароларни ҳам жалб этиш имконияти туғилади. Мамлакат, шу жумладан Қашқадарё вилоятидаги ишсизлик даражасининг мақбуллигини аниқлаш ҳам муҳимдир. Маълумки, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда ишсизликнинг 5,0–6,0 % даражаси табиий ишсизлик даражаси ҳисобланди. Мазкур мезон асос қилиб олинадиган бўлса, Қашқадарё вилоятидаги ҳозирги ишсизлик даражасини табиий ишсизлик даражаси деб қабул қилиш мумкин. Шунга қарамасдан вилоятда ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳолининг (ишсизларнинг) салмоғи ҳали ҳам нисбатан юқори. Агар 2016 йилда мамлакат бўйича рўйхатга олинган ишсизлар сони 626,3 минг кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 4,9% ни ташкил этган бўлса, Қашқадарё вилоятида эса бу кўрсаткич 2016 йилда 53,6 минг кишини ташкил этиб, 5,1 % га тенг бўлди. Вилоятнинг қатор қишлоқ туманларида ишсизлар сонини камайтириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмоқда. Масалан, Косон туманида 20120 йилда қишлоқ жойларидаги иш қидираётганларни ишга жойлаштириш 2016 йилга нисбатан 844 кишига, Қамаши туманида 1625 кишига, Чироқчи туманида 1888 кишига камайган. Аммо, Китоб, Яккабоғ, Ғузор, Миришкор, Нишон туманларида эса иш қидираётганларни ишга жойлаштириш сезиларли даражада ортаётганлиги кўзга ташланмоқда 2.3-жадвал). 2.3-жадвал Қашқадарё вилояти меҳнат органлари томонидан қишлоқ аҳолисини ишга жойлаштириш динамикаси42
Download 230.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling