Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Маҳаллий (ички фирма) даражасида қуйидагилар кўзда тутилади


Download 230.47 Kb.
bet13/30
Sana16.06.2023
Hajmi230.47 Kb.
#1491550
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
3.Маҳаллий (ички фирма) даражасида қуйидагилар кўзда тутилади:

  • корхона молиявий аҳволидан қатъий назар бир хил меҳнатга бир хил иш ҳақи тўлаш кафолати;

  • иш берувчилар билан ёлланма ходимлар ўртасидаги шартномавий меҳнат муносабатларини тартибга солиш;

  • меҳнатга ҳақ тўлаш ягона таърифларни яратиш ва ҳоказолар.

  • Давлат томонидан иш билан бандликни тартибга солиш меҳнат бозорини тартибга солишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Бундан кўзланган асосий мақсад – меҳнат бозорида иш кучига бўлган эҳтиёжни кучайтириш ва иш кучи самарали таклифини қўллаб-қувватлашни дастаклашдан иборатдир. Яъни:

  • иқтисодий ўсиш имкониятларини кенгайтириш учун меҳнат ресурслари салоҳиятини шакллантириш ва уларни иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга мувофиқлаштириш;

  • аҳоли турли гуруҳларининг иш билан бандлик даражасини ошириш, ишсизликни камайтириш орқали ижтимоий тангликни юмшатиш;

  • иш билан бандликни барқарорлаштириш, иш кучига талабни бутун чоралар билан ошириш34.

Меҳнат бозорининг энг муҳим ижтимоий фукцияси аҳолининг иш билан бандлигига кўмаклашишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”35, деб белгилаб қўйилган.
Профессор И.И.Елишева иш билан бандликнинг бу турлари билан бирга иккиламчи бандликни ҳам кўрсатади. Унинг фикрича, бу меҳнат фаолиятига жалб этилган иш кучидан қўшимча (иккиламчи) фойдаланишдир36. Иш билан иккиламчи бандлик амалда ўриндошлик бўлиб, ходимнинг қўшимча даромадга эга бўлиш учун ўз иш кучини асосий иш вақтидан бўш вақтда таклиф этишини англатади.
Аҳолининг иш билан тўла бандлигини таъминлаш халқаро ҳужжатларда ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг иш билан бандлик соҳасидаги сиёсатга тааллуқли 122-конвенциясида мазкур ҳужжатни ратификация қилган мамлакатлар зиммасига тўла, самарали ва эркин танланган иш билан бандлик сиёсатини олиб бориш маъсулияти юкланган. Мазкур конвенцияда иш билан тўла бандлик меҳнат қилишга қодир бўлган иш жойини эгаллашни ҳоҳлайдиган ва фаол иш қидирадиган ҳамма учун бандлик сифатида белгилаб қўйилган37.
Меҳнат бозорлари энг тараққий этган мамлакатларда ҳам мукаммал амал этади деб таксдиқлаш қийин. Аксарият ҳолларда меҳнат бозорларида иш кучи таклифи унга талабга доимо мутаносиб бўлмайди. Миқдор мутаносибликларидан ташқари таркибий номувофиқликлар (жўғрофий, касб-малака, тармоқ ва ҳоказолар) ҳам мавжуд. Айни пайтда меҳнат бозорига кириб келаётган меҳнат ресурслари оқимининг ундан чиқиб кетаётганлар оқимига мос тушмаслигини ҳам таъкидлаш жоиз. Бу номутаносибликлар меҳнат бозори тартибга солинишга муҳтожлигини кўрсатади.


Download 230.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling