Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Аҳолини иш билан бандлигининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги мавқеини баҳолашга доир услубий ёндашувлар


Download 230.47 Kb.
bet9/30
Sana16.06.2023
Hajmi230.47 Kb.
#1491550
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
1.2. Аҳолини иш билан бандлигининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги мавқеини баҳолашга доир услубий ёндашувлар
Жаҳон иқтисодиётида меҳнат бозори соҳасининг аҳоли бандлигини таъминлашдаги роли ошиб бормоқда. Иқтисодиёти юксак ривожланган Ғарб мамлакатларида иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг 70 фоизи меҳнат бозори соҳасида фаолият кўрсатади30. Инновацион иқтисодиёт шароитида меҳнат унумдорлигининг тез суръатлар билан ўсиши натижасида хизматлар соҳасида аҳоли бандлигини таъминлаш муаммоларининг долзарблиги янада ошади. Шу жиҳатдан, хорижий тажрибалар асосида меҳнат бозори соҳасини жадал ривожлантириш ва унинг янги иш ўринларини яратишдаги ролини ошириш масалалари бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳам охирги йилларида меҳнат бозори жадал суръатлар билан ривожланиб, унинг миллий иқтисодиётни юксалтиришдаги, янги иш ўринларини яратишдаги, мамлакат аҳолисини иш билан таъминлашдаги ҳамда аҳолининг ҳаёт фаровонлигини оширишдаги ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг ҳаракатлантирувчи омили сифатидаги роли тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, " Биз янги иш ўринларини яратадиган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, таъбир жоиз бўлса, уларни елкамизда кўтаришимиз керак31. Мамлакатда меҳнат бозорида банд аҳолининг иқтисодиётда банд аҳоли сонидаги улуши тобора ўсиб бормоқда. Лекин у ривожланган мамлакатлар эришган даражага нисбатан ҳали анча кам. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ушбу соҳани жадал ривожлантириш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида меҳнат бозори соҳасини ривожлантириш ва унда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши мамлакатимизда меҳнат бозори соҳасини ривожлантириш ва унда аҳоли бандлигини ошириш бўйича хорижий тажрибалардан мақбул фойдаланишни тақозо этади.
Иқтисодиёт тармоқларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида таркибий ўзгаришлар сиёсати орқали аҳоли фаровонлигини ошириш қуйидагича бўлади:

  • мамлакат иқтисодиёт тармоқлари иқтисодиётининг диверсификациялашув даражасини кўтариш, яъни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар номенклатурасини кенгайтириш, ЯИМ, кспорт каби устувор йўналишлар кўрсаткичларида алоҳида тармоқ маҳсулоти ёки маҳсулот гуруҳининг устунлик қилишига барҳам бериш;

  • ташқи бозорлардаги конъюнктура ўзгаришларига кам таъсирчан бўлган тармоқлар ва соҳаларнинг ЯИМ ва бандликдаги улушининг юқори бўлишини таъминлаш;

  • тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи, шунингдек, экспорт қилувчи корхона ва тармоқларнинг хомашё ва бутловчи қисмлар билан таъминланишида маҳаллий корхоналар улушининг устунлигига эришиш;

  • юқори инновацион технологиялар ва замонавий техника билан қуролланган, арзон ва сифатли, ташқи бозорда бемалол рақобатга кириша оладиган саноат тармоқларининг саноат ишлаб чиқариш кўрсаткичларидаги улушини ошириш;

  • конъюнктура ўзгаришларига тез мослашувчан, капитал сиғими паст бўлган соҳа ва тармоқларнинг ялпи иқтисодий кўрсаткичлардаги салмоғини оширишга эришиш йўналишларида олиб борилмоқда.

Иқтисодиёт тармоқларининг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни кейинги йилларда кескин ривожланиб бормоқда, бу эса иқтисодиёт тармоқларининг жаҳон иқтисодиётидаги аҳамияти янада ошаётганидан далолат беради. Шунинг учун ҳам иқтисодиёт тармоқлари маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари бўлган ер, сув,меҳнат ресурслари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар миқёсида ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодиёт тармоқларидан яъни қишлоқ хўжалиги асосан иккита йирик тармоқ-деҳқончилик ва чорвачиликдан иборат. Бу икки соҳа аҳоли фаровонлигини ошириш учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етказиб беради. қишлоқ хўжалиги тармоқлари ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотларни дастлаб қайта ишлайдиган бир қанча тармоқларни ҳам ўз ичига олади шу сабабли ушбу соҳага инновацияларни жорий этиш имкони яънада ошади. Иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолининг тахминан ярми, камроқ тараққий этган мамлакатларда эса кўпинча 80-90 фоизидан ортиғи қишлоқ хўжалиги тармоқларида банд. Ривожланаётган мамлакатларда эса бу кўрсаткич 10 фоизни ташкил этади. Қишлоқ аҳолисининг ижтимоий муаммолари, жойлашиши қишлоқ хўжалиги тармоқлари билан чамбарчас боғлиқдир.
Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ишлаб чиқаришидаги аграр-иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар ҳамда соҳани диверсификациялаш натижалари Республикамизни МДҲ ичида қишлоқ хўжалиги тармоқлари маҳсулотлари ишлаб чиқариши юқори даражада ўсаётган давлатлар қаторига киритиш имконини берди.
“Ўзмевасабзавотузумсаноат”, “Ўзбекагроэкспорт” ва “Ўзбекозиқ-овқат” холдинг компанияси фаолияти таҳлилининг кўрсатишича, тармоқнинг экспорт потенциали талаб даражасида эмас.
Бунинг сабаби қуйидагилардан иборат:
Товар ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари сотиладиган бозор хақидаги маълумотларга етарли даражада эга эмаслар.
Мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчилар инновацион маҳсулотларга, жумладан уларнинг сифатига қўйиладиган талаблар ҳакида етарли тасаввурга эга эмаслар.
Ўзбекистон Республикасида пахта хом-ашёсини экспорт қилиш мақсадида йирик “Ўзпахтаёғсаноатэкспорт” холдинг компанияси ташкил этилди. Бу ўринда эслатиб ўтиш керакки, республикамиз пахта толасини жаҳон бозорига олиб чиқиши учун бир нечта мамлакатлар билан алоқа ўрнатиши талаб этилади. Негаки, жаҳон бозорига чиқиш учун албатта, икки ёки уч мамлакат ҳудудидан ўтишга тўғри келади. Бу ўз навбатида маҳсулот қийматига таъсир этади. Ўзбекистон пахта бўйича бир неча база-терминалларни барпо этди. Ушбу терминалларнинг ҳар бири 10 минг тонна пахта толасини сақлаш имкониятига эга. Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда умумий экспорт ҳажмининг 5,2% ини пахта толаси ташкил қилди. Пахта толасини мамлакатимизнинг ўзида хорижликларга сотиш ва Америка, Осиё, Европа мамлакатларига жўнатиш имконияти яратилди. Ўзбекистон Республикасида пахта экспорти жаҳон улушининг 7% ини ташкил этади, яъни ҳар йили Ўзбекистон 550-600 минг тонна пахта толасини экспорт қилади.
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қулай ҳудудида жойлашган. Унинг ҳудудида азалдан инсоният учун ниҳоятда керакли ҳисобланган турли хилдаги Иқтисодиёт тармоқлари маҳсулотлари етиштирилган. Чунки бу ҳудудда табиий-иқлим шароитлар етарли. Жумладан, Республикада йиллик самарали температура 25-35% ни ташкил этиб, қуёшли кун 310 дан ортиқ бўлиб, бир йилда бирнеча марта ҳосил олиш имкони мавжуд. Ўзбекистоннинг жами ер майдони 44,4 млн гектар бўлиб, шундан 50,8 фоизи турли хилдаги Иқтисодиёт тармоқлари корхоналари, ташкилотлари ҳамда деҳқон хўжалигилари томонидан фойдаланилади.Уларнинг йиғиндиси мамлакат Иқтисодиёт тармоқларини ташкил этади. Асосий мақсад тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан мамлакат аҳолисининг истеъмол товарларига бўлган талабини қондиришдир. Бунинг учун:

  • тармоқда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳозирги замон талабидир;

  • аҳоли бирданига истеъмол қиладиган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини барча талабларни қондирадиган даражада ишлаб чиқариш;

  • қайта ишлаш саноати корхоналарининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириши лозим.

Меҳнат бозорида иш кучига талаб товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун иш берувчилар билан ходимлар ўртасида муайян вақтга ва муайян иш ҳақига янги иш жойлари яратиш бўйича ўзаро муносабатларини шакллантиради. Меҳнат бозорида иш кучига талаб кўпгина ташқи омиллар: мамлакатдаги иқтисодий ҳолат, ижтимоий вазият, инвестицион муҳит, иқтисодий цикл босқичи, меҳнат унумдорлиги даражаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши ва ҳоказоларга боғлиқдир.
Иш ўринларида ифодасини топадиган меҳнат хизматига талаб мулкчилик шакллари, тармоқлар, иш ўринлари бандлиги ва банд эмаслиги тарзида намоён бўлади.
Меҳнат бозорининг турлича таснифлари мавжуд. Уларни умумлаштирган ҳолда қуйидагича ифода этиш мумкин:

  • худуд бўйича: халқаро, миллий, худудий, маҳаллий (ички фирма);

  • ривожланиш даражаси бўйича: тартибга солинадиган, пинҳона;

  • иш кучи ҳаракати бўйича: ташқи ва ички;

  • сегментланиши бўйича: бирламчи, иккиламчи (1.1–расм).



Download 230.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling