1.3.Ўзбекистонда турли омиллар таъсири остида бандлик муаммоларининг кескинлашуви ва уларни бартараф этишда меҳнат бозорининг олдида турган вазифалар
Иш кучи ҳаракати (миграцияси) бўйича ички меҳнат бозори меҳнат ресурсларининг бир мамлакат миқёсида, минтақалар, туман ва шаҳарлар ўртасида қайта тақсимланишини назарда тутади. Ташқи иш кучи ҳаракати дейилганда меҳнат ресурсларининг бир давлатдан бошқа давлатга кўчиб ўтиши тушунилади.
Меҳнат бозори иш кучини таклиф этаётган турли тоифаларнинг сегментларини мужассамлаштирган бўлади. Бу сегментларнинг ҳар бирида ўзаро рақобатлашадиган, аммо меҳнат бозорининг иш кучи бошқа тоифалари сегментларидаги иш кучига рақобатчи бўлмайдиган ходимлар жамланган. Бу сегментлар бирламчи ва иккиламчи меҳнат бозорларидан иборатдир.
1.1-жадвал
Бирламчи ва иккиламчи меҳнат бозорларининг асосий хусусиятлари33
Асосий хусусиятлар
|
Бирламчи меҳнат бозори
|
Иккиламчи меҳнат бозори
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси
|
Юқори
|
Паст
|
Иш ҳақи шакллари хусусиятлари
|
Бир йўла тўловлар улушининг юқорилиги, меҳнатга ҳақ тўлашнинг шахсий шакли
|
Асосий иш ҳақининг асосий роль ўйнаши, меҳнатга жамоавий ҳақ тўлаш
|
Меҳнат фаолияти мазмуни
|
Ижодий, юқори малакали
|
Ижро этувчи, зерикарли иш
|
Меҳнат шароитлари
|
Қулай
|
Қониқарсиз
|
Пировард натижалар учун маъсулият
|
Юқори
|
Паст
|
Иш билан бандлик хусусияти
|
Бақарор
|
Узлукли
|
Иш вақтининг хусусиятлари
|
Нормал ёки наормаланган иш куни, ҳафтаси, йили
|
Тўлиқ бўлмаган иш куни, ҳафтаси, мавсумий ва вақтинча иш
|
Меҳнат контрактларининг давомийлиги
|
Узоқ муддатли
|
Қисқа муддатли
|
Алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтожлар улуши
|
Паст
|
Юқори
|
Ижтимоий ҳимояланганлик даражаси
|
Юқори
|
Паст
|
Таълим ва касб тайёргарлиги учун ажратиладиган маблағлар
|
Катта
|
Кам
|
Хизмат вазифасида кўтарилиш имконияти
|
Катта
|
Кам
|
Ишлаб чиқаришни бошқаришда иштирок этиш даражаси
|
Юқори
|
Кам
|
Бирламчи меҳнат бозорлари нуфузли иш турларидан шаклланади. Улардаги мустақил иш жойлари олий маълумотга эга ходимлар, маъмурий–бошқарув персонали, юқори малакали мутахассислар, ёрдамчи иш жойлари эса ўрта малакали ва техник ходимлар томонидан эгалланади.
Иккиламчи меҳнат бозорлари юқори малака ва махсус тайёргарлик талаб этилмайдиган иш жойларидан иборат бўлади. Бу иш жойлари малакали ишчилар, хизмат кўрсатадиган ва қуйи категорияли ходимларга мўлжаллангандир (1.1-жадвал).
Кўриниб турибдики, бирламчи меҳнат бозорида меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси, иш тартиби, меҳнат шароитлари, иш билан барқарор таъминланиш, ижтимоий ҳимояланиш, пировард натижа учун маъсулият, хизмат вазифасида кўтарилиш, ишлаб чиқаришни бошқаришда иштирок этиш имкониятлари иккиламчи меҳнат бозоридагига қараганда сифат жиҳатидан юқори даражададир.
Меҳнат бозорининг самарали амал этиши уни давлат томонидан тартибга солиниши даражасига боғлиқдир. Давлат ўзининг меҳнат бозоридаги сиёсати асосий йўналишларини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |