Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Download 230.47 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Меҳнат бозори субъектлари
аллокатив (жойлаштирувчи)–бу функциянинг моҳияти иш вақти фондини иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар муносабати билан тармоқлар, алоҳида корхоналар бўйича оқилона тақсимлашдан иборат;
селектив (танлаш)–бу меҳнат бозори субъектларини рақобат механизмлари ёрдамида айримлари сонини кўпайтириш, бошқалари сонини барқарорлаштириш, учинчилари сонини камайтиришни назарда тутади; дистрибутив (тақсимлаш)–бу функция ёрдамида иш кучи баҳосини шакллантириш ҳамда жараён барча қатнашчиларининг ишлаб чиқариш натижаларидан келиб чиққан ҳолда улушларини аниқлаш амалга оширилади. Айрим иқтисодчи олимлар, шунингдек меҳнат бозорининг иш кучи ҳаракатчанлигини ошириш ва ишсизларни ижтимоий қўллаб–қувватлаш функцияларини ҳам ажратиб кўрсатадилар. Фикримизча, иш кучи ҳаракатчанлиги талаб ва таклифни тартибга солиш механизми орқали аллокатив функция доирасида амалга ошириш мумкин. Ишсизларни ижтимоий қўллаб–қувватлаш эса меҳнат бозорини давлат томонидан тартибга солиш масалаларига тааллуқлидир. Иқтисодий адабиётларда меҳнат бозори таркибий тузилмаси қуйидача таснифланади: 1.Меҳнат бозори субъектлари: ёлланма ходимлар (уларнинг жамоат бирлашмалари), иш берувчилар (уларнинг уюшмалари), давлат (унинг органлари). Амалдаги қонунчиикка мувофиқ, “Белгиланган ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин”. Корхоналардаги касаба уюшмалари ва уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа органлар ходимларнинг манфаатларини ифода этиши ва бу манфаатларни ҳимоя қилиши мумкин. Қуйидагилар эса иш берувчилар бўлиши мумкин: корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида; мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар; ўн саккиз ёшга тўлган айрим шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда. Иш берувчилар уюшмаларга, ассоциацияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига бирлашишга ҳақлидир. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини эса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари амалга оширади27. Бундан меҳнат бозоридаги муносабатлар тизими қуйидаги тарзда амал этиши англашилади: ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатлар; меҳнат бозори субъектлари ва улар вакиллари ўртасидаги муносабатлар; меҳнат бозори субъектлари ва давлат ўртасидаги муносабатлар. Download 230.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling