Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Download 230.47 Kb.
bet3/30
Sana16.06.2023
Hajmi230.47 Kb.
#1491550
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
93

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати......................................................

97

Кириш
Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичидамехнат бозори соҳаси жаҳон иқтисодиётининг асосий соҳаси сифатида ўзининг салмоқли ҳиссасига эга. Жаҳон ялпи махсулотининг 62-74 фоизи меҳнат бозориҳиссасига тўғри келади1. Иқтисодиёти юксак ривожланган Ғарб мамлакатларида меҳнат бозоримиллий иқтисодиётнинг устун ривожланган, биринчи даражали секторига айланди.
Ўзбекистонда ҳам мустақиллик йилларида меҳнат бозори жадал суръатлар билан ривожланиб, унинг миллий иқтисодиётни юксалтиришдаги, янги иш ўринларини яратишдаги, мамлакат аҳолисини иш билан таъминлашдаги ҳамда аҳолининг ҳаёт фаровонлигини оширишдаги ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг ҳаракатлантирувчи омили сифатидаги роли тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек,” “Бешинчидан, ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи эътиборимиз марказида бўлади.
Бунинг учун келгуси йилда профессионал таълим тизими меҳнат бозоридаги талаб ва халқар андозаларга мос янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилинади. Бундан буён ишчи касблар бўйича талаб қўйишда малака асосий ўринга чиқади”2.
Мамлакатда меҳнат бозорида банд аҳолининг иқтисодиётда банд аҳоли сонидаги улуши тобора ўсиб бормоқда. Лекин у ривожланган мамлакатлар эришган даражага нисбатан ҳали анча кам. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ушбу соҳани жадал ривожлантириш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида меҳнат бозори соҳасини ривожлантириш ва унда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши мамлакатимизда меҳнат бозори соҳасини ривожлантириш ва унда аҳоли бандлигини ошириш бўйича хорижий тажрибалардан мақбул фойдаланишни тақозо этади.
Жаҳон иқтисодиётида меҳнат бозори соҳасининг аҳоли бандлигини таъминлашдаги роли ошиб бормоқда. Иқтисодиёти юксак ривожланган Ғарб мамлакатларида иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг 70 фоизи меҳнат бозори соҳасида фаолият кўрсатади3. Инновацион иқтисодиёт шароитида меҳнат унумдорлигининг тез суръатлар билан ўсиши натижасида хизматлар соҳасида аҳоли бандлигини таъминлаш муаммоларининг долзарблиги янада ошади. Шу жиҳатдан, хорижий тажрибалар асосида меҳнат бозори соҳасини жадал ривожлантириш ва унинг янги иш ўринларини яратишдаги ролини ошириш масалалари бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2019 йил 12 сентябр ПҚ-3268-сон «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги «2016 —2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги №55-сонли Қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур тадқиқот натижалари муайян даражада хизмат қилади.

Download 230.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling