Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Ҳуқуқий нормалар, иқтисодий дастурлар, уч томонлама келишувлар, меҳнат шартномалари


Download 230.47 Kb.
bet8/30
Sana16.06.2023
Hajmi230.47 Kb.
#1491550
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
2. Ҳуқуқий нормалар, иқтисодий дастурлар, уч томонлама келишувлар, меҳнат шартномалари. Мамлакатда меҳнат бозоридаги меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат Кодекси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари, бошқа ҳуқуқий–норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Мамлакатда, шунингдек аҳолини иш билан таъминлаш бўйича умумдавлат ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига мувофиқ, корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солиш мақсадида норматив ҳужжат-жамоа шартномаси тузилади. Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчиларнинг республика миқёсидаги бирлашмалари ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ҳам ижтимоий-иқтисодий масалалар хусусида келишиб сиёсат олиб боришнинг умумий принципларини белгилаб берадиган Бош келишув тузилади.
Амалдаги қонунчиликда тармоқ ва ҳудудий келишувлар тузилиши ҳам назарда тутилган. Тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг (касбдошлар гуруҳларининг) ижтимоий кафолатларини белгилаб бериш мақсадида тегишли касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳам Тармоқ келишувлари тузилади.
Ҳудудларнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган муайян ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш шартларини белгилайдиган Ҳудудий келишувлар тегишли касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳам тузилади.
3.Меҳнат бозори механизми (иш кучига талаб ва унинг таклифи, меҳнат баҳоси, рақобат). Меҳнат бозори талаб ва таклифни тартибга солишнинг ижтимоий–иқтисодий механизми сифатида номутаносибликка қараганда мувозанат кўпроқ хос бўлган бошқа бозорлардан жиддий равишда фарқ қилади. Агар бошқа бозорларда бозорга тааллуқли бўлмаган омиллар амал этишига қарамасдан талаб ва таклиф нарх–наво орқали мувозанатга келтириб турилса, меҳнат бозорида мутлақо бошқа ҳолатга дуч келинади. Меҳнат бозорлари учун мувозанатга қараганда номутаносиблик хосдир.
Шундай экан бундай номутаносиблик чегараси тўғрисидаги масала ниҳоятда долзарбдир. Айрим мутахассислар меҳнат бозорида ишсизлик табиий даражадан юқори бўлмаса, у мувозанатли деб ҳисоблайдилар28. Бунда ишсизликнинг табиий даражаси дейилганда фрикцияли (ходимнинг бир иш жойидан иккинчисига ўтиш пайтида вақтинчалик ишсизлиги) ва таркибий (иқтисодиёт муайян соҳасида иш кучига етарлича талабнинг мавжуд эмаслиги) ишсизлик даражаси йиғиндисига тенг ишсизлик даражаси тушунилади. Айтайлик, АҚШда 1960–йилларда табиий ишсизлик даражаси 2,0–4,0 % деб баҳоланган бўлса, 1980–йилларда бу кўрсаткич 5,0–6,0 % га тенг бўлган29.
БМТ экспертларининг фикрича, ишсизликнинг танглик даражаси 10,0% ни ташкил қилади. Иқтисодиёт назариясидан Оукеннинг ишсизлик унинг абиий даражасидан 1,0% ортиқ бўлиши мамлакат ялпи ички маҳсулотини имконият аражасидан 2,5% га камайтириши тўғрисидаги қонуни ҳам маълум.

Download 230.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling