Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Download 230.47 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2-расм. Қишлоқ меҳнат бозорида иш кучи таклифи ва унга талабнинг шаклланиши 39
Ишсиз шахслар эса:
меҳнатга лаёқатли ёшдан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўладиган давргача ёшдаги; ишга ва иш ҳақи(меҳнат даромади)га эга бўлмаган; иш қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат органларида рўйхатга олинган; меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр фуқаролардир. Қишлоқ меҳнат бозорида ҳам иш кучи таклифи билан унга талаб шаклланишнинг ўзига хос хусусиятлари бор (2.2-расм). Унда, энг аввало, иш кучини ёшлар ҳамда биринчи бор иш қидирувчилар таклиф этадилар. Улар умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ҳамда олий ўқув юртларини битирувчилар ҳисобланадилар. Қишлоқ меҳнат бозорида иш кучини таклиф қиладиган иккинчи тоифа–ишдан бўшатилганлардир. Уларнинг иш жойларини йўқотишларига сабаблари турлича бўлади: иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, жумладан ширкат хўжаликларининг фермер хўжаликларига айлантирилиши, мулкчилик шаклининг ўзгариши, зарар кўриб ишлаётган ёки банкротликка учраган хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатилиши ва ҳоказолардир. 2.2-расм. Қишлоқ меҳнат бозорида иш кучи таклифи ва унга талабнинг шаклланиши39 Қишлоқ меҳнат бозорида иш кучини таклиф қиладиган иккинчи тоифа–ишдан бўшатилганлардир. Уларнинг иш жойларини йўқотишларига сабаблари турлича бўлади: иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, жумладан ширкат хўжаликларининг фермер хўжаликларига айлантирилиши, мулкчилик шаклининг ўзгариши, зарар кўриб ишлаётган ёки банкротликка учраган хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатилиши ва ҳоказолардир. қишлоқ меҳнат бозоридаги ҳақиқий ҳолатни вилоят ва туманлари кесимида аниқ таҳлилини олиб бориш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудларни имкониятидан келиб чиқиб дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш. Бунда ҳар бир туманнинг ички имкониятлари, миллий урф-одатлари, табиий-географик жойлашуви инобатга олинади. Бу эса тезроқ бозор ҳолатига ва меҳнат мослашувчанликни таъминлайди, ортиқча вақт ҳамда сарф ҳаражатларни талаб этмайди. Ҳарбий ва муқобил хизматдан заҳирага чиқарилаётганлар, қамоқ жазосини ўтаб чиқаётганлар, қўнимсизлик туфайли ишдан бўшаганлар ҳамда иш билан банд бўлмаган фаол иш қидирувчилар ҳам қишлоқ меҳнат бозорида иш кучини таклиф қиладилар. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 32653,9 минг кишини ташкил этиб, 2019 йилда 533,4 минг кишига ёки 1,7 %га ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16533,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16120,0 минг кишини (49,4 %) ташкил этди. Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2020 йил 1 январь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3719,6 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 %ни) ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 3620,1 минг кишини (11,1 %), Қашқадарё вилоятида 3148,1 минг кишини (9,6 %), Андижон вилоятида 3011,6 минг кишини (9,2 %) ташкил этди. 2020 йил 1 январь ҳолатига аҳолиси сони 3 млн. кишидан ошган ҳудудлар сони 4 тани ташкил этди. Биз, 2013-2019 йиллар оралиғида Қашқадарё вилояти демографик ҳолатини ўрганиб чиқдик (2.1-жадвал). Download 230.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling