Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


-расм. Қишлоқ меҳнат бозорида иш кучига талабни шакллантирувчи субъектлар38


Download 230.47 Kb.
bet15/30
Sana16.06.2023
Hajmi230.47 Kb.
#1491550
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
2.1-расм. Қишлоқ меҳнат бозорида иш кучига талабни шакллантирувчи субъектлар38.
Қишлоқ меҳнат бозорида меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш йирик ва кичик бизнес субъектлари ҳисобига, шунингдек фуқароларнинг ўзларини мустақил равишда иш билан таъминлашлари орқали амалга оширилади. Бугунги кунда йирик бизнес субъектлари агрофирмалар, агросаноат холдинглари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган йирик корхоналардан, кичик бизнес тузилималари эса фермер ва деҳқон хўжаликлари (шу жумладан, пахта, ғалла, мева-сабзавот, полиз, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш, паррандачилик, асаларичилик, балиқчиликка, иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган кичик корхоналар ва микрофирмалар, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар, оилавий тадбиркорлар ва бошқа хусусий тадбиркорлардан иборатдир (2.1-расм).
Амалга оширилган таҳлилларимиз натижасида, биз қишлоқ меҳнат бозори учун фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари учун ишсизликни мавсумий, тасодифий шакллари хос эканлигини аниқладик. Қишлоқ меҳнат бозорида ишсизликнинг иҳтиёрий ва мажбурий шакллари кўпроқ учрайди.
Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли-меҳнат билан банд ва ишсиз деб ҳисобланмайдиган шахслар, шу жумладан:

  • ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар;

  • ишламаётган учинчи гуруҳ ногиронлари;

  • уй бекалари ҳамда болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ишламаётган аёллар;

  • кўчар ва кўчмас мулкдан даромад олаётган ишламаётган шахслар;

  • ихтиёрий равишда меҳнат билан банд бўлмаган шахслардир.

Иқтисодий фаол аҳоли-иш билан банд бўлган фуқаролар ва ишсизлар.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра қуйидагилар иш билан бандлар ҳисобланади:

  • ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишларни тўлиқ бўлмаган иш вақти мобайнида ёки уйда иш ҳақи олиб бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;

  • касаллик, таътил, қайта тайёргарлик, малака ошириш, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб туриши туфайли, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинчалик ишда бўлмаган ходим учун иш жойи сақланиб қоладиган бошқа ҳолларда иш жойида вақтинчалик бўлмаган фуқаролар;

  • ўзини мустақил равишда иш билан таъминловчи фуқаролар, тадбиркорлар, шу жумладан юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар, кооперативлар аъзолари, фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида меҳнат билан банд бўлганлар, бевосита қорамол ўстирувчилар, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва сотувчилар, кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг ишлаб чиқаришда қатнашадиган оила аъзолари;

  • Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик ҳамда ички ишлар органлари ва қўшинларида хизматни, шунингдек муқобил хизматни ўтаётганлар;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият олиб бораётган жамоат бирлашмалари ва диний муассасаларда ишлаётган фуқаролардир.


Download 230.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling