Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Миллий меҳнат бозорида бу қуйидагиларни кўзда тутади


Download 230.47 Kb.
bet12/30
Sana16.06.2023
Hajmi230.47 Kb.
#1491550
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
1. Миллий меҳнат бозорида бу қуйидагиларни кўзда тутади:

    • иқтисодиёт реал секторини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, даромадларни қайта тақсимлаш ва тартибга солишга йўналтирилган солиққа тортишнинг энг мақбул даражасини ўрнатиш;

    • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш: иш ўрнилари сонини кўпайтириш мақсадида кредитлар ажратиш, солиқ имтиёзлари бериш, яъни меҳнат хизматига талабни рағбатлантириш;

    • иш кучи ҳаракатчанлигини таъминлаш, хусусан оилаларни иш кучи ортиқча бўлган минтақалардан иш кучи етарлича бўлмаган минтақаларга кўчиб ўтишлари учун субсидиялар бериш ва кредитлар ажратиш йўли билан таъминлаш;

    • меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аҳоли қатламини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

    • ишчилар умумий таълим даражасини ошириш, уларни меҳнат бозорида барқарор талабга эга касбларга ўқитиш ва қайтадан ўқитиш.

2. Минтақа меҳнат бозорида қуйидагилар кўзда тутилади:

  • ҳар бир ишга муҳтож фуқарога касблар, тармоқлар ва мамлакат минтақалари бўйича бўш иш жойлари тўғрисида маълумотлар банкини яратиш ва тўлиқ маълумотларни тақдим этиш;

  • минтақавий иш билан бандликни фаоллаштириш йўлларини излаш мақсадида асосан ёлланма ходимларнинг ҳимоясиз гуруҳлари учун ижтимоий чораларни кўзда тутиш;

  • минтақа иқтисодиёти таркибини ҳисобга олган ҳолда, кичик корхоналарга, айниқса тадбиркорлик фаолиятини бошлаётганларга имтиёзлар бериш;

  • ишга жойлаштириш хизматларини ташкил этиш;

  • минтақа иқтисодиётидаги таркибий-технологик ўзгаришларни таҳлил этиш;

  • минтақа иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда инсон капиталига маблағ сарф қилишни тартибга солиш;

  • меҳнат бозори статистикаси ва маркетинг тадқиқотларини таҳлил этиш, улар асосида аҳоли учун энг қулай йўналишларда тегишли шарт-шароитлар яратиш.


Download 230.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling