Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


–расм. Меҳнат бозорининг таснифи.32


Download 230.47 Kb.
bet10/30
Sana16.06.2023
Hajmi230.47 Kb.
#1491550
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
1.1–расм. Меҳнат бозорининг таснифи.32

Халқаро меҳнат бозори миллий ва худудий меҳнат бозорларини ҳам қамраб олиб, меҳнат ва капитал миграциясини назарда тутади.


Миллий меҳнат бозори мамлакат бутун ижтимоий ишлаб чиқаришини қамраб олади. У орқали ҳар бир тармоқ ўзи учун зарур бўлган ходимларни танлаб олиш имкониятига эга бўлади.
Минтақавий меҳнат бозорлари меҳнат ресурсларини иш кучи ортиқча бўлган худудлардан иш кучига талаб юқори бўлган худудларга тақсимлаш имкониятини беради.
Маҳаллий меҳнат бозори иш кучининг хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ҳаракатчанлигини кўзда тутади. Ички фирма меҳнат бозори эса ходимларнинг бир корхона ичидаги ҳаракатланишига асосланган, бунда ходим ёки ўзи ишлаб турган иш жойида бажараётган ишлар ва хизмати хусусиятига ўхшаш янги иш жойига ўтади, ёки юқорироқ хизмат мансаби ва разрядига ўтказилади.
Ривожланиш даражасига кўра тартибга солинадиган меҳнат бозори субъектлари ўртасидаги меҳнат муносабатлари қуйидаги кенг норматив-ҳуқуқий базага асосланади:

Бу меҳнат бозори икки сифат хусусияти–институционал ва таркибий жиҳатлари билан ажралиб туради.
Институционал хусусиятлар таркибий меҳнат бозорида:

  • касбга тайёргарлик, узлуксиз таълим тизими;

  • ишга вақтинча ёллаш тизими;

  • ишсизларни муҳофаза қилиш давлат дастурларининг мавжудлиги назарда тутилади.

Тартибга солинадиган меҳнат бозорида яхлит миллий меҳнат бозори доирасида касб-корлар, демографик ва бошқа хусусиятлар ҳисобга олинадиган алоҳида меҳнат бозорлари мавжуд бўлади. Масалан, иқтисодчилар, муҳандислар, шифокорлар, ўқитувчилар ва бошқа касб эгалари меҳнат бозорлари мавжуд бўлади.
Пинҳона меҳнат бозори–пинҳона иқтисодиёт маҳсулидир. Меҳнат бозорининг бундай турида ёлланма ходимлар бирон-бир ижтимоий ҳимояга эга эмаслар. Шу билан бирга муайян даражада юқори моддий рағбатлантириш ҳисобига ёлланма ходимлар иш билан бандлик ҳамда меҳнат муҳофазаси кафолатлари бўлмаса ҳам ишлашга тайёр бўладилар.

Download 230.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling