Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Download 0.67 Mb.
|
Туманлар суюқлик ва газ фазалардан таркиб топган бўлади. Масалан, сув буғларини ҳаво ёрдамида совитиш жараёнида буғнинг конденсацияланиши натижасида туман ҳосил бўлади. Туман таркибидаги суюқлик заррачаларнинг ўлчами 0,3—3 мкм га тенг.
Техникада турли жинсли системаларни ташкил этувчи фазалар ёки компонентларга ажратишга тўғри келади. Ажратиш усуллари-ни танлашда турли жинсли системани ташкил этувчи фазаларнинг агрегат ҳолатига (суюқ, қаттиқ ва газсимон), қаттиқ ёки суюқ заррачаларнинг ўлчамига, фазалар ўртасидаги зичлик фарқига, мухит қовушоқлигига аҳамият бериш керак. Кимёвий технологияда турли жинсли системаларни ажратиш учун қуйидаги гидромеханик усуллардан фойдаланилади : 1) чўктириш, 2) филтрлаш, 3) центрифугалаш, 4) суюқлик ёрдамида ажратиш. 1.2-расмда турли жинсли системаларни ажратиш турлари келтирилган. Турли жинсли системаларни техникада ажратиш учун гравита- цион, марказдан қочма куч ва электр майдонларидан хамда суюклик ва газлардаги юза кучлари босимининг майдонидан фойдаланилади. Оғирлик, инерция (жумладан, марказдан қочма куч) ёки электростатик куч ёрдамида суюқлик ва газсимон системалар таркибидаги қаттиқ ёки суюқ заррачаларни ажратиш чўктириш деб аталади. Агар чўктириш оғирлик кучи таҳсирида олиб борилса, бу жараён тиндириш деб юритилади. Тиндириш асосан турли жинсли системаларни бирламчи ажратиш учун ишлатилади. Филтрлаш — суюқ ва газсимон аралашмаларни ғоваксимон тўсиқ филтр ёрдамида ажратишдан иборат. Бу жараёнда ғоваксимон тўсиқ суюқлик ёки газни ўтказади, мухитдаги қаттиқ модда заррачаларини эса тутиб қолади. Филтрлаш босим ёки марказдан қочма куч таҳсирида олиб борилади ва асосан суспензия ҳамда чангларни тўла тозалаш учун ишлатилади. Центрифугалаш — суспензия ва эмулғсияларни марказдан қочма куч таҳсирида яҳлит ёки ғоваксимон тўсиқлар ёрдамида ажратиш жараёнидир. Суюқлик ёрдамида ажратиш усули деб газ таркибида бўлган қаттиқ заррачаларни бирор суюқлик иштироки-да тутиб қолиш жараёнига айтилади. Бу жараён оғирлик ёки инерция кучи таҳсирида олиб борилади ва газларни тозалаш учун ишлатилади. Баҳзан бу усулдан суспензияларни ажратишда хам фойдаланилади. Турли жинсли системаларни ажратишнинг юқорида баён этилган усуллари саноатда чўктиргичлар, чанг чўктирувчи камералар, филтрлар, циклонлар, гидроциклонлар, центрифугалар, электрофилтрлар скрубберлар ва шу каби қурилмаларда олиб борилади. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling