Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 0.67 Mb.
bet3/15
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1498798
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Ишнинг апробацияси. Тадқиқот натижалари олинган маълумотлар билан профессор – ўқитувчи, иқтидорли талабалар ва магистрантларнинг илмий – амалий анжуманларда иштирок этиб, бир қанча илмий тезис ва мақолалари чоп эттирилди.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация учта бобдан, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 66 бетдан иборат компьютерли текстда келтирилган 12 та расм ва 8 та жадвал мавжуд. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 42 тадан иборат.
I-БОБ. ЦЕМЕНТ КОРХОНАЛАРДАГИ ЦЕМЕНТ ЧАНГИНИ ЭКОЛОГИЯГА ТАЪСИРИ.
Цемент ишлаб чиқариш корхоналарида юқори маркали цемент ишлаб чиқаришда чанг ҳосил бўлиб, улар жуда токсик ҳолатда бутун атрофни заҳарлайди.
Саноатнинг ўсиши катта ҳажмда чиқиндилар ажралиб чиқиш жараёни билан бирга боради, чунки саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган хом-ашёни факатгина 1/3 қисми сарф бўлади, 2/3 қисми эса ёрдамчи маҳсулот ва чиқинди сифатида йўқотилади.
Атмосфера ҳавосини энг кўп ифлослантирувчи элементлар: углерод, азот оксидлари, углеводород ва саноат чангларидир. Саноат, иссиқлик электростанциялари ва транспорт воситалари атмосферани асосий ифлослантириш ўчоғларидир. Ер юзи атмосферага йилига ўртача 250 млн. тонна чанг, 200 млн. тонна углерод, 50 млн. тонна азот оксиди ва 50 млн. тонна турли хилдаги углеводородлар ташланади. [6]
Ҳозирги вақтда дунёда 460 млн. дан ортиқ автомобиллардан фойдаланилмоқда. Улар ўзида таҳминан 200 моддани жамланган газларни атмосферага чиқармоқда. 15 000 км. масофани босиб ўтган ҳар бир машина 4350 кг кислота чиқаради, шу билан бирга 3250 кг углерод диоксиди, 530 кг углерод оксиди, 93 кг углеводородлар, 27 кг азот оксиди ажратиб чиқаради.
Икки шартли тоза ва ривожланган цемент саноати жараёнларида барча сув сақлаш манбаларининг атом эмицион спектрометрияли усулдаги ишда [3,4] миқдорий химиявий таҳлил олиб борилди. Қўрғошин ва хром химиявий элементлар билан бир ва икки сифатдаги ПДК билан Сан ПИНУ ва ВОЗ бўйича таққослашга Саратов областининг Волск шаҳридаги ичимлик сувининг кимёвий элементлари билан заҳарланиши аниқланди. Цемент саноати ривожланган шаҳарларнинг ва қишлоқ хўжалиги зоналарида шартли тоза худудлар билан таққосланган ичимлик суви манбаларининг 1,2,3 ва 4 синфдаги химиявий элементларнинг анчагина кўтарилиши хавфи аниқланди. Хулоса қилганда, цемент ишлаб чиқариш корхоналари сувнинг заҳарланиш манбаси бўлиб ҳизмат қилади.
Бундай иш шароити табиийки аҳолининг соғлиғига таъсир кўрсатади. Масалан цемент саноати ҳудудида яшовчи 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган 37 нафар болаларнинг соч ва тирноқ ҳамда сийдиги ва 20 нафар шартли тоза худудларда яшовчи болаларга [3, 4] мавжуд бўлган микрометрлар таҳлил қилинди. Тирноқ таркибидаги алюминийнинг, темирнинг, кальцийнинг, кобальтнинг, кадмийнинг, сурманинг, мишякнинг, стронцийнинг, борнинг, хромнинг, барийнинг, молибденнинг, титаннинг кўплиги таққосланганда асосий гуруҳ болаларида тирноқ ва сочнинг миқдорий кимёвий таҳлилида элементларнинг десбаланслилиги аниқланди.
Цемент ишлаб чиқариш заводларида юқори маркали цемент ишлаб чиқаришда чанглари шунинг билан бирга радиоктив элементларнинг манбаи ҳисобланади. Оғир металлар билан бойиган асосий манбалар ўрнатилди ва оғир металларнинг фракцияси бўйича бўлиниши таҳлил қилинди. Юқори маркали цемент олишда ҳосил бўлган чангларда радионуклитларнинг борлиги кўрсатилди.
Шу туфайли юқори маркали цемент ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чанглари тупроқнинг мелиоранти ёки ўғити сифати фойдаланиши бир мунча яхши мулоҳаза қилинмаган.
Шунингдек юқори маркали цемент ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чангларини қишлоқ хўжалигидаги ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда фойдаланиши шубҳалидир. Лалми жойлардаги ўсимликларни зараркунандалардан химоя қилиш воситаси сифатида цемент заводи чанги ёки оҳак пушанкаси бирга экин майдонига 1т нормасида фойдаланилади.
Красноярск ўлкасининг Агин (АКЗ) ва Заковский ( ЗКЗ ) крамзит заводи ҳамда (КЦЗ) Красноярск цемент заводи электрофильтрлар билан газ тозалаш чанги яхши адсорбентли ҳисобланиб, қиш вақтларида картошкани сақлашда консервант-опуривателдек Россия Федерацияси гувоҳномаси билан ҳимояланган.
Цемент ишлаб чиқариш заводларида экология мақсадларида фойдаланиб уларни жуда ҳам фойдали деб ҳисоблаш мумкин. Нефть моддалари билан зарарланган ерни тозалашга аниқроғи тадқиқот экологияга боғлиқдир.
Тадқиқот [6] чиқиндилардаги касаллик тарқатувчи микроорганизмларни бартараф қилиш учун қўлланилади. Чиқиндиларни клинкеркуйдириш ўчоқлари ранг билан аралаштирилиб тўлдирилади. Белгиланган вақт оралиғида ёпиқ камерада суюқлик белгиланган даражадаги температурада кўтарилишини 2c оралиғида ўшлаб турилади. Аралаштириш учун суюқлик ва қуйқум аралаштирувчи камера ускунасига қўшилади. Иситувчи элементлар қўшимча иссиқликни кўпинча етказишни таминлайди. Қуйқум ўлчаш учун рН ускуналар орқали белгиланган рН даражада тартибга солади. Усул белгиланган мавжуд нормалар бўйича иқтисодий жараённи кўтариш мақсадида чиқиндилардан касаллик тарқатувчиларнинг маълум даражаси пасайтиришни таминлайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда портланд цементнинг деярли барча тури ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда ушбу қурилиш материалига бўлган талаб муттасил ошмоқда ва бунинг натижасида портланд цемент муҳим стратегик ресурсга айланмоқда. Портлант цементнинг хусусиятлари уни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган минерал қўшимчалар ва тўлдиргичлар билан боғлиқдир.
Мамлакатимиз цемент заводларида ҳар йили 15 турдаги 7 миллион тоннагача цемент ишлаб чиқарилмоқда. Қурилиш тармоғи ва саноатда умумий мақсадларда фойдаланиладиган цемент, нефть ва газ қудуқларини цементлаш учун мўлжалланган тампонж цемент, гидротехник иншоотлар қурилишида қўлланиладиган сульфатга чидамли цемент шулар жумласидан. Бундан ташқари, мамлакатимизда безак ишларида фойдаланиладиган оқ цемент ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибида фаолият юритаётган Жиззах цемент ишлаб чиқариш корхона йилига 350 минг тоннагача оқ цемент ва 760 минг тонна портлант цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Заводда ишлаб чиқарилган оқ цементдан пардозлаш ишлари ва сунъий мармар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, оқ цементнинг 70 фоизини экспорт қилиш режалаштирилмоқда.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибида фаолият юритаётган Сурхондарё вилоятидаги Шеробод цемент ишлаб чиқариш корхонасида йилига 1,5 миллион тонна портланд цемент ишлаб чиқарилади. Айни пайтда “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти юртимизда цемент ишлаб чиқарадиган етакчи корхона ҳисобланади. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган цементнинг ярми ушбу корхона ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу йилига қарийб 3,5 миллион тоннани ташкил қилади. Бундан ташқари, “Оҳангаронцемент” акциядорлик жамиятида йилига 1,7 миллион тоннагача, “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятида 1 миллион тоннадан ортиқ ва “Бекободцемент” акциядорлик жамиятида 1 миллион тоннага яқин цемент ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу корхоналар ҳар йили янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ва мавжудларини модернизация қилиш ҳисобидан ишлаб чиқариш қувватларини оширмоқда.
Айни пайтда турли вилоятларда йирик ва кичик цемент заводлари барпо этилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида иккита йирик цемент заводи қурилиши бошланди. Ушбу корхоналарда йилига биргаликда икки миллион тоннагача сифатли портланд цемент ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Кичик цемент заводлари қурилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Сурхондарё вилоятида йилига 500 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга кичик цемент заводи қурилиши жадал давом эттирилмоқда. Марказимиз ташкил этилганидан буён материалшунослик соҳасида кўплаб ишланмалар яратилди ва саноатда ўзлаштириш учун таклиф этилди. Ушбу ишланмаларнинг барчаси маҳаллий хом ашё захиралари ва саноат корхоналарининг эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда яратилди. Уларни ишлаб чиқаришда асосий эътибор мамлакатимиз саноат корхоналарининг техноген чиқиндиларини кенг қўллашга қаратилди.
Айни пайтда портланд цемент ишлаб чиқаришда маҳаллий тоғ жинсларидан комплекс фойдаланиш бўйича олимларимиз томонидан яратилган технология “Қизилқумцемент” ва “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятларида кенг қўлланилмоқда. Ушбу технологиянинг моҳияти шундан иборатки, маҳаллий вулқонли тоғ жинсларидан цемент хом ашёси аралашмаси таркибида бир пайтнинг ўзида асосий алюмосиликатли компонент ва темирли минерализатор сифатида фойдаланилади. Яна бир ишланма бу сульфатга чидамли цемент олиш технологиясидир. Айни пайтда клинкерни майдалашда тоғ жинслари, глиеж, кварц ва шпатли қум ҳамда бошқа минералларни ўз ичига олган композициялардан фаол минерал қўшимчалар сифатида фойдаланилмоқда. Бунинг самарасида қимматбаҳо клинкер тежалмоқда, цемент таннархи пасайиб, унинг қурилиш-техник хусусиятлари яхшиланмоқда. Ушбу технология айни пайтда “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида ўзлаштирилди.
“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг таркибида темир мавжуд бўлган чиқиндиси — металл куйиндиси асосида лойли бурғилаш суюқлиги учун импорт ўрнини босадиган “ОК” ва “Композит” оғирлаштиргичлари ишлаб чиқилди. Нефть-газ тармоғи учун мўлжалланган мазкур маҳсулотларнинг фойдаланиш хусусияти замонавий талаб ва меъёрларга тўлиқ жавоб беради. Улар асосида нефть-газ қудуқларини мустаҳкамлашга мўлжалланган оғирлаштирилган цемент ишлаб чиқариш технологияси яратилди. Юқори даражада қотиш ва зарур технологик хусусиятга эга ушбу цемент нархи мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган бошқа цементларга нисбатан арзондир. Тошкент вилоятининг Сарибулоқ конидаги “Нефтгазминерал” шуъба корхонасининг майдалаш бўлимида ишлаб чиқарилган “Окалин” оғирлаштиргичининг йирик тажриба-саноат тўплами “Ўзгеобурнефтгаз” акциядорлик компаниясининг бурғилаш участкаларида лойли бурғилаш суюқлигини тайёрлашда фойдаланилди. Унинг асосида тампонаж цемент таркиби ишлаб чиқилди ва “Ўзгеобурнефтгаз” акциядорлик компаниясининг бурғилаш участкаларида фойдаланиш учун тавсия қилинди. Бундан ташқари, цемент ишлаб чиқариш ва нефть-газ қазиб олиш тармоғида окалиндан фойдаланишни таъминлайдиган стандарт ишлаб чиқилди.


    1. Download 0.67 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling