Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 0.67 Mb.
bet7/15
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1498798
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15

Чанг ушлаб қолиш самарадорлиги


Тозалаш даражаси (фойдали иш коэффиценти) маoлум вақт ичида ушлаб қолинган материал ҳажмини газ оқими билан бирга чанг ушловчи қурилмага кирган материал ҳажмига нисбати билан ифодаланади.


Чанг ушлаб қолиш самарадорлиги қуйидаги тенглама билан аниқланади:
n G1 G2 100%  V1 x1 V2 x2 100%
G V1 x1

бу ерда, G1 ва G2 - газ таркибида бўлган, мос равишда қурилмага кираётган ва ундан чиқаётган чанг заррачаларининг оғирлик бўйича сарфи, кг/с; V1 ва V2 - мос равишда қурилмага кираётган ва ундан чиқаётган газларнинг ҳажмий сарфи, м3/с; x1 ва x2 - мос равишда қурилмага кираётган ва ундан чиқаётган газ оқимидаги заррачалар концентрацияси, кг/м3.


Чанг ушловчи қурилмалар таснифи


Газсимон чиқиндиларни зарарсизлантириш усулларни ва қурилмаларни таснифи 1.3- расмда келтирилган.


1.3-расм. Газсимон чиқиндиларни зарарсизлантириш усуллари ва қурилмалари таснифи



    1. Чангланган газларни электр майдони ёрдамида тозалаш


Чангларни электрик усулда тозалаш энг мукаммал тозалаш усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Электрик усулда газларни тозалаш даражаси 99 –99,5% га етади. Уларга 100 м3 газни тозалаш учун қувват сарфи 0,15 1,1 от кучини ташкил этади. Босим йўқотилиши эса 30 мм сув устуни (100  150 Па) дан ошмайди. Электрик усул билан кимёвий агрессив газларни ва юқори температурага ( - 2005000 С гача) эга бўлган газларни ҳам тозалаш мумкин. Шунингдек газ оқимидаги бошқа усуллар билан чўктириб бўлмайдиган ўта майда чангларни ажратиб олиш учун электр тозалаш усулидан фойдаланилади.
Электрик тозалаш усули газ молекулаларининг электр разряди таoсирида мосланишига асосланган.
Электрик тозалаш электрофилpтрларда амалга оширилади. Электрофилpтрлар юқори кучланишли электр токи тож разрядларининг таoсирида газнинг жойланиши яoни, молекулалари мусбат ва манфий зарядланган заррачаларга ажратилиши принципида ишлатилади.
Бунда у бир хил бўлмаган электр майдонида харакатланувчи газ оқимидаги қаттиқ заррачаларни зарядлаб, газ ионлари ҳосил қилади ва чўктиради. Бу жараённинг мазмун – моҳияти қуйиагича: ҳар қандай газда нейтрал молекулалардан ташқари маoлум бир миқдорда мусбат ёки манфий зарядланган ионлар ва электорнлар мавжуд булади.
Агар газга юқори кучланишли доимий ток манбаига уланган сим ёки пластинка киритилса газ таркибидаги қуйидаги ионлар ва электоронлар электр майдони таoсирида заряд белгисига қараб майдоннинг куч чизиғи йўналиши бўйлаб харакатлана бошлайди (4- расм).



Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling