Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 0.67 Mb.
bet8/15
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1498798
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
1.4-расм. Электрфилтр схемаси
Майдоннинг кучланганлиги қанча кўп бўлса, ион ва электронлар шунча катта тезлик билан характаланди.
Етарли даражада катта тезликда улар нейтрал газ молекулалари билан тўқнашиб улардан биттадан ёки бир неча ташқи электронларни уриб чиқариб юборишга ва бир неча мусбат ионлар хамда эркин электоронлар хосил қилишга қодир бўлади.
Янги пайдо бўлган ионлар хам элекр майдони таoсирида катта тезлик билан харакат қилади ва бошқа янги молекулалар билан тўқнашув зарби натижасида янги ионлар хосил қилади.
Занжир реакцияси каби кучсимон ўтадиган, зарбали деб аталувчи шундай ионланиш оқибатида бутун электродлар оралиғи ионларга тўлади, бу эса электр разряди учун шароит яратади. Газларда учқун, ёй ва тож разрядлар кўпроқ кузатилади.
Чангларни электрик чўктиришда ишлатиладиган тож разряд фақат пластинкага нисбатан симда майдоннинг кучланганлиги куч чизиқларининг қалинлиги юқори бўлгандагини бир хил бўлмаган электр майдонида пайдо бўлади.
Бундай холатда зарбали ионланиш ва электр заряди фақат электрод
1 да юзага келади, ундан узоқлашган сари эса майдон кучланиши хамда электронлар ва ионлар тезлиги камайиб разряд сўна бошлайди.
Бундай тугалланмаган разряд «тожли» деб номланади ва симда газнинг кўкимтирсимон рангда товланиши, чарсиллаш ва ҳидининг пайдо бўлиши билан харакатланади.
Электрофилpтрлардаги электрод 1, нурланувчи (катод) пластинка 2 эса чўктирувчи анод электродлар деб аталади. V тезлик билан электродлар орасида харакатланаётган чангли газ таркибидаги қаттиқ заррачалар ионлар натижасида V1 тезлик билан пластинк 2 томон харакатлана бошлайди ва маoлум шароитларда шу пластинкаларга чўкади.
Оралиқлари «Н» масофага тенг бўлган электродлар ўртасида нисбатан кичик тезликда (V=0,52 м/с) таркибида қаттиқ заррачалари бўлган чанг газ киритилади.
Ўтказувчан изолятор 3 орқали электрод 1 га юқори потенциалли тўғриланган U ток берилганда (U=3500070000 В) газдаги қаттиқ заррачалар секунднинг ўндан бир улушларида зарядланиб ионларнинг кўчки (лавина) симон оқимини ҳосил қилувчи «тож разряд» юзага келади. Бу заррачалар электр майдони ва ионлар зарбалари таoсирида электрод 2 га яқинлашиб кела бошлайди, унга маoлум бир қатлам шаклида чўкади. Кейинчалик бу чанг қатлами бункерга силкитилиб, электрофилpтрлардан чиқариб юборилади.
Юқори кучланишли тўғриланган ток нурланувчи симга тармоқ 7 дан кучланиш регулятори 6 ва автоматлаштирилган трансформатор ва тўғрилагични ўз ичига олган кучайтирувчи – тўғриловчи агрегат 5 орқали узатилади.
Одатда симда манфий заряд бўлади, бу чангнинг яхши чўкишини таoминлайди.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling