Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Download 0.67 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- III БОБ. ЭЛЕКТРОФИЛТРЛАРНИНГ АСОСИЙ СХЕМАЛАРИ
2-боб бўйича хулосалар
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган цемент ишлаб чиқариш заводларининг чангини қайта ишлаш усуллари ўрганилмаган. Шеробад цемент ишлаб чиқариш заводи азот кислотаси билан парчалаш жараёни ва эритмага чанг таркибидаги компонентларнинг ўтиш даражаси ўрганилди. Цемент ишлаб чиқарувчи заводларнинг цемент чангини азот кислоталари билан парчалашда компонентларнинг эритмага ўтишида азот кислотасининг сарфланиш нормасининг таъсири ўрганилди. Бу саволларни тадқиқ қилиш назарий ва амалий қизиқишларни ифодалайди, нафақат таркибий қисмларнинг ўзаро таъсирлашув механизмларини билиш, балки бошланғич моддалардан азот-кальций ўғит олишнинг оптимал технологиясининг параметрларини ўрганилади. Цемент заводи таркибидаги металл катиониларин эритмада ажралишида ҳароратнинг ва азот кислотасининг концентрациясига боғлиқлиги ўрганилди. Эритма ва қуруқ қолдиқни фильтрлаш жараён тезлиги оширишда ҳароратнинг, азот кислотасининг сарфланиш нормасини ва жараённинг давомийлигининг таъсири ўрганилди. С:Қ изохроник нисбатдаги қуйқани центрифугалаш жараёнига ҳароратнинг таъсири йўқлиги ўрганилди. III БОБ. ЭЛЕКТРОФИЛТРЛАРНИНГ АСОСИЙ СХЕМАЛАРИЧўктириш электродининг тайёрлашига қараб электрофилpтрлар трубали ва пластинкали бўлади. Бироқ уларнинг ишлаш режимида фарқ йўқ; пластинкали электрофилpтрлар ҳам ўз навбатида горизонтал ва вертикал кўринишда бўлиши мумкин (3.1- ва 3.2-расмлар). 3.1– расм. ДВП-2Х25 туридаги 2-секцияли вертикал электрфилтр 1 - короналовчи электродлар ; 2 - чуктирувчи электродлар ; 3 - электрфилтр танаси 3.2– расм. ДГПН-32ХЗ туридаги 2-секцияли горизонтал электрофилғтр 1 – изоляция кутилари ; 2 – монтаж люклар ; 3 – чуктирувчи электродлар ; 4 – короналовчи электродлар ; 5 – электрфилтр танаси ; 6 – бункер ; 7 – люклар Ҳозирги пайтда цемент заводларидаги электрофилpтрдарда симсимон, санчқсимон 1 ва 2 ва игнасимон тожланувчи электродлар (9.5-расм) ва чўнтаксимон, қаламчасимон 1 ёки тўлқинсимон 5 чўктирувчи электродлар ишлатилмоқда. Лекин, кейинги пайтларда жорий этилаётган игнасимон ва С харфи шаклидаги пластинкасимон тожланувчи электродлар ёки, бўртикли пластинкасимон чўктирувчи электродлар анча самарали ҳисобланади. Шундай қилиб электрофилpтрлар нурланувчи (манфий зарядланган) ва чўктирувчи (мусбат зарядланган) электродлардан ташкил топган бўлади. Иккита электродлар ўртасида юқори кучланишли (U=3500070000 В) электр майдони ҳосил бўлади. Нурланувчи электрод сим шаклида, чўктирувчи электрод эса труба ёки пластинка шаклида тайёрланади. Ушбу электродлар оралиғидаги масофа 100200 мм бўлади. электрофилpтрларнинг камчилиги: юқори металл сарфи; ўлчамлари катта; иш режимининг ўзгаришига таoсирчан; чангнинг портлаш ва ўт олиш хавфсизлигини таoминлашга катта харажат талаб этилади Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling