3. Қўшимча ўсиш (камайиш) суръати (Δ) ҳам икки усулда аниқланиши мумкин. Биринчи усулда ҳар бир кейинги давр даражасидан бошланғич давр даражаси айирилиб, 100 га кўпайтирилади ва бошланғич давр даражасига бўлинади.
4. 1% қўшимча ўсиш (камайиш)нинг мутлақ қиймати – мутлақ қўшимча ўсиш қиймати занжирсимон қўшимча ўсиш суръатига бўлинади.
Динамика тенденциясини аниқлашнинг энг содда усули қатор даражалари даврини узайтириш усулидир. Бу усулда кетма-кет жойлашган қатор даражалари тенг сонда олиб қўшилади, натижада узунроқ даврларга тегишли даражалардан тузилган янги ихчамлашган қатор ҳосил бўлади.
Ўртача сирғалувчи усул - бу қатор даражаларини бирин-кетин маълум тартибда суриш йўли билан ҳисобланган ўртача даражадир. Ўртача сирғалувчи усулда қатор кўрсаткичларидан доимо тенг сонда олиб, улардан оддий арифметик ўртача ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Уларни тоқ ёки жуфт сонда олинадиган қатор кўрсаткичлари асосида ҳисобалаш мумкин.
Ўртача сирғалувчи усул ўртача қийматни аниқлаш вақтида тасодифий четланишларнинг ўсиш ҳолатига асосланади. Ўртача фактик қийматлар қаторлари динамикаси текисланаётган вақтда сирғанишнинг ўртача нуқта даврини кўрсатадиган ўртача қийматлар билан алмашинади. Одатда ўртача сирғанувчи усулнинг икки модификациясидан, яъни оддий ва вазнли текислашдан фойдаланилади.
Оддий тенглаштириш ўрталикдаги узунликдаги вақт учун оддий ўрта арифметик ҳисоблашдан тузилган янги қатор тузишга асосланади:
, (1)
бу ерда, – тенглаштириш даври узунлиги вақтли қаторлар характерига боғлиқ бўлади;
– ўртача қийматнинг тартиб номери.
Вазнли тенглаштириш турли нуқтадаги қаторлар динамикаси учун вазнли ўртача қийматларни ўртачалаштиришдан иборат.
Биринчи қаторлар динамикасини олиб кўрайлик ( одатда 1 ёки 2 га тенг). Тенденциялар функцияси сифатида қандайдир:
(2)
(2) тўла даражасини олайлик.
Унинг параметрлари
(3)
тенгламаси ёрдамида энг кичик квадратлар усули билан аниқланади.
Кўпҳад (полином) ўртача даражаси нуқтасига жойлашган. га нисбатан тенгламани ечсак:
(4)
ҳосил қиламиз. Бу ердаги қиймати ва моҳиятига боғлиқ бўлади. Ҳосил бўлган тенглама (4) биринчилардан қаторлар динамикаси қийматининг вазнли ўртача қиймат арифметикаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |