Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик –ИҚтисодиёт институти


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Download 455 Kb.
bet2/18
Sana05.10.2023
Hajmi455 Kb.
#1692550
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
04. лабаратория услубий кўрсатма Word (4)

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда бозор муносабатлари шароитида миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари каби мураккаб иқтисодий тизимларни эконометрик моделлаштириш асосларини ўргатишдан, ўрганилаётган жараёнларга иқтисодий-статистик ва эконометрик усулларни қўллашни, иқтисодий динамикани ўрганишда турли хил функциялар, эконометрик моделларни компьютер дастурлари ёрдамида ечиш ва олинган натижаларни иқтисодий таҳлил қилиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишда йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
“Эконометрикага кириш” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
– бозор иқтисодиётини ишлаш ва ривожланиш механизмини, бозор иқтисодиётининг таваккалчилик ва ноаниқлик элементларга эга бўлишини, иқтисодий кўрсаткичларнинг доимий ўзгаришда бўлишини, ишлаб чиқариш жараёнларини таҳлил қилишда ахборотлардан фойдаланишни, эконометрик моделлаштириш тамойилларини, эконометрик моделлар тузишда ахборот ва компьютер технологияларидан фойдаланишни, иқтисодий тизимларнинг фаолият кўрсатиш самарадорлиги ва унга таъсир қилувчи омилларни, рақобат ва таваккалчилик шароитида оптимал бошқарув қарор қабул қилиш усулларини билиши керак;
– мураккаб иқтисодий тизимнинг статистик маълумотлари асосида улар ҳолатини таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш, ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар асосида турли хил математик функцияларни тузиш ва улар асосида фирмалар, тармоқлар ва корхоналар ҳолатини таҳлил ва башорат қилиш, замонавий компьютер технологиялари ёрдамида иқтисодий тизимлар ривожланишининг кўп вариантли ечимларини олиш ва илмий асосланган хулосалар чиқариш, замонавий башоратлаш усулларини билишлари ва амалда қўллашлари бўйича ҳамда хулосалар чиқариш кўникмаларига эга бўлиши керак;
– иқтисодий жараёнларнинг мураккаб тузилишга эга эканлиги, замонавий бозор иқтисодиёти фаолият кўрсатиш механизмининг назарий асосларини, иқтисодий жараёнларнинг тасодифий характерга эканлигини, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика асосларини, мураккаб иқтисодий тизимларнинг эконометрик моделларини тузиш тамойилларини, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб эконометрик моделларни тузишни ва таҳлил қилишни, эконометрик моделларни аниқ иқтисодий тизим ва жараёнларга қўллай олишни, макро- ва микро жараёнларни таҳлил қилиш; талаб ва таклиф функциялари, улар асосида бозор сиғимини ҳамда мувозанат баҳоларни ҳисоблаш; ишлаб чиқариш жараёнларини эконометрик таҳлил қилиш; ишлаб чиқариш функциялари ёрдамида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳолатини таҳлил қилиш, эконометрик моделлаштиришда ахборот ва компьютер технологияларидан фойдалана олиш, замонавий бизнес субъектларининг фаолияти ва унга таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш малакаларига эга бўлиши керак.
Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (иқтисодчилар учун олий математика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, математик дастурлаш ва оптималлаштириш назарияси, иқтисодий-математик усуллар ва моделлар), умумкасбий (микроиқтисодиёт, макроиқтисодиёт, статистика, менежмент, маркетинг, банк иши, персонални бошқариш, божхона иши ва ҳ.к.) ва ихтисослик (таҳлилнинг математик усуллари ва башорат қилиш, математик моделлаштириш) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Республикамизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини олдини олиш мақсадида иқтисодий ўсишни таъминлаш, иқтисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, тақчил ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга инновациялар киритиш орқали ишлаб чиқилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишдан иборат. Миллий иқтисодиётдаги ушбу устувор йўналишлар тўғрисида мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов ўз чиқишларида ва асарларида қайд этиб ўтган.
Ушбу устувор вазифаларни ҳал этиш, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва бозор иқтисодиёти шароитида вужудга келадиган ноаниқлик ва таваккалчилик шароитларида ишлаб чиқариш корхоналари ва фирмалари фаолияти таҳлилида эконометрик моделлардан фойдаланиш, бозор конъюнктурасини эконометрик тадқиқ қилиш, рақобатчи корхона ва фирмалар хатти-ҳаракатини назорат қилиш, корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига таъсир этувчи омилларни ажратиш ва таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичларини келгусига башоратлаш, инфляция ва ишсизлик жараёнларини ўрганиш муҳим ҳисобланади.
Шунинг учун эконометрик усуллар ва моделларга алоҳида талаблар қўйилади. Миллий иқтисодиёт соҳа ва тармоқларида кўп вариантли ечимлар олиш ва оптимал қарор қабул қилишнинг асосий қисми эконометрик моделлаштиришга асосланади. Шунинг учун ушбу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланади.

Download 455 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling