Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ГЕОТЕХНОЛОГИК


Download 0.57 Mb.
bet18/25
Sana14.10.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1703725
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin

2.8. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ГЕОТЕХНОЛОГИК
УСУЛДА ҚАЗИБ ОЛИШНИНГ ИШЛАБ ЧИКАРИШ ЖАРАЁНЛАРИ

Бурғулаш скважиналарини бурғулаш учун асосан қидирув бурғулаш ишларида қўлланиладиган станоклардан фойдаланилади. Катта чуқурликдаги скважиналарни бурғулаш учун СБШ типидаги шарошкали бурғулаш станоги ишлатилади, кам калинликка эга унча чуқур бўлмаган бурғулаш скважиналарида СБР типидаги шнекли бурғулаш станоги ишлатилади, чуқурлиги 500 м гача ва юмшоқ ва ўрта мустахкамликка эга жинсларда УРБ типидаги роторли бурғулаш станоги ишлатилади.


Барча бурғулаш ускуналари қуйидаги асосий қисмлардан ташкил топган: минора ёки мачта; кутариш, айлантириш ва ювувчи механизмлар; трансмиссияли двигатель; генератор ва компрессор қурилмаси; назорат-ўлчов асбоблари; превенторлар; ёрдамчи ускуналар. Жинсни парчаловчи инструмент (долота) ишлатилишига кўра яхлит бурғулаш, колонкали бурғулаш, махсус ишлатиладиган турларга бўлинади.
Кўмирни ер остида газга айлантириб қазиб олиш учун қазиладиган бурғулаш скважиналарининг ахамиятли томони шундаки скважиналар нисбатан унчалик чуқур эмас аммо катта диаметрда бўлади, чунки кўпчилик скважиналар бурчак остида бурғуланади. Вертикал скважиналар УИТ-40 типидаги қурилма билан бурғиланади, қиялари эса - УНБ-ЗИФ-1200 АМ типидаги бурғулаш қурулмаси билан бурғуланади.
Бурғулаш қудуғи конструкцияси қуйидагилардан иборат.

  1. берилган йуналишга йуналтирилган бурғулаш қудуғини юзасини мустахкамлашга қаратилган қурилма;

  2. кондуктор сувли горизонтни изоляцияловчи шунингдек бурғулаш қудуғини вертикаллигини таъмиловчи бурғулаш қудуғини ҳимояловчи юқориги қисми;

  3. залежгача туширилувчи обсад трубаларининг колоннаси.

Геотехнологик скважиналарни бурғулашда асосан иккита бурғулаш схемаси қўлланилади. Ювувчи суюқликни қайта суриб олиш билан ва ювувчи суюқлик устунини қисман аэрацияси билан.
Ювувчи суюқликни қайта суриб олиш билан бурғулаш схемаси қуйидагилардан иборат: 60-80 метр чуқурликда бурғулаш трубалари ичида жойлашган ювувчи суюқлик эрлифт билан доимий чиқариб турилади. Бурғулаш трубаси ва қудуқ деворлари орасидаги халқа тирқиш орқали ювувчи суюқлик долотагача етиб боради, бурғуланган бўлакларни ўзига қабул қилиб олади ва ундаги тешиклар орқали бурғулаш трубасини ички қисмига ўтади. Ювувчи суюқлик устунини қисман аэрацияси билан бурғулаш схемаси кенг қўлланилади. Бунда суюқлик билан бурғулашнинг доимий технологияси сақланиб қолади ва паст босимли компрессорлар қўлланилади.
Айрим холларда номустахкам жинсларда қудуқ деворларини қупорилишига олиб келувчи ювувчи суюқликни интенсив чўкиши кузатилади. Бурғуловчи суюқликни қудуқ деворларига чўкишини олдини олиш мақсадида турли хил махсус реагентлар қўлланилади.
Махсулдор қатлам очилгандан сўнг бурғулаш қудуғи жойлаштирилади ва цементланади. Цементни қотиши тугагандан сўнг бурғулаш давом эттирилади. Шундай қилиб қудуқ қурулмаси кейинги технологик жараёнларни ва операцияларни бажаришга ўтади.
Ҳозирги вақтда ер остида эритиш усули билан тош ва калий тузлари, шунингдек бишофит ва боротузли маъданлар қазиб олинмокда. Қуйидаги тузлар ер остида ишқорлаш билан қазиб олишга истиқболли ҳисобланади: галит (NaCl), сильвин (K2SO42MgSO4), каинит (KClMgSO43H2O), кизерит (MgSO4H2O), бишофит (MgCl26H2O).

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling