Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 0.57 Mb.
|
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin
2.3. Мисни танлаб эритиб ажратиб олиш.
Мис қазиб олинадиган рудникни нордон суви таркибида мисни мавжудлиги, бу эритмадан мисни темир кукунида енгил чўктириб олинади. Мисни танлаб эритиб олиш усули эса шу принципга асосланган бўлиб, майдаланган мис рудаси орқали сув ўтқазилганда мис минераллари эриб таркибида 0.5-5 г мис бўлган (1л сувда) SuSO4 эритмаси ҳосил бўлади. Эритмадаги сувни цементациялаб чўктиради яъни эритмадан кўпроқ нодир металлни, нодир бўлмаган металл билан сиқиб чиқаради. Мисни қуйидаги реакцияга киритиб чўктириб олинади: CuSO4 +Fe =FeSO4 + Cu. Уралдаги баъзи мис конларида илгари рудани ер ости усулида қазиб олинганлиги маълум қазиб олиш жараёнида рудани маълум қисми йўқотилган, шу йўқотилган рудадан мисни эритиб ажратиб олиш учун танлаб эритиш усули қўлланилган. АҚШ ни Рей ва Огайо рудникларида ҳам илгари қазиб олиш имкони бўлмай қолдирилган мис рудасини танлаб эритиб олиш усулини қўллаб анчагина металл ажратиб олган. Бу рудникларни пастки горизонтларидаги рудани таркибий қисмида металл кам бўлганлиги ва қийин бойитиладиган оксидланган руда бўлганлиги учун танлаб эритиш усулига ўтишга мажбур бўлган. Уралдаги мис конининг сувидан мисни цементациялаб олиш усули кенг қўлланилган. Бу усулда мис ажратиб олиш йилига 3000 тоннага етган. Одатда цементациялаш оддий тарновда олиб борилган қурилмани схемаси расм 15.1 кўрсатилган. Расм 15.1. шахта сувидан мисни ажратиб олиш учун мўлжалланган қурилма кўрсатилган. а-тарнов концентрацияси; б-қурилмани умумий кўриниши. Рудникни нордон сувидан мисни чўктириб олиш учун сув ҳавзаси-1 га оқиб келиб тушади, сўнг тарнов-2 га ўтади. Тарновни узунлиги бўйлаб 10-15 м тиндириладиган ҳовузлар-3 ўрнатилган ҳар бир тиндирувчи ҳовузчаларни кириш тамонидаги тарновда тўсиқ ўрнатилган, шунинг учун сув ҳамма тиндиргичлардан ўтади. Тарновчага темир қириндисини юклайди. Уни тарновлар оралиғида ўрнатилган рельсли темир йўлда кичик ҳажмли вагончаларда олиб келади. Тарновларни умумий узунлиги 360 м, уларнинг охирги қисмига қўшимча мис ажратиб олиш учун катта ўлчамдаги тиндиргич ҳовуз жойлаштирилган. Вақти-вақти билан темир қириндисини қўзғатиб мисни тарнов тагига чўкишини сўнг уларни сув билан тиндиргич ҳовузга оқизиб боради. Лекин ҳар 10 кунда бир марта сувни тиндиргичига оқизиб юборади. Тиндиргичда тинитиб сувсизлантирилганидан кейин кукунли мисни яшикларга юклаб омборга топширилади. Рудникдаги 1 л сув таркибида ўртача 0.4-1 г мис мавжуд. Бир суткада ўртача 1.5 т га яқин мис ажратиб олинган. Эритмадан мисни ажратиб олиш даражаси 95.7-98.7% га етади. Цементациялаш йўли билан олинган қора мис таркибида 50-90% соф мис мавжуд. Бир тонна мис олиш учун 1.8 т темир қириндиси сарфланади. Қурилмага 6 та ишчи ва битта уста назоратчи киши хизмат кўрсатади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling