Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Фойдали қазилмаларни ер остида танлаб эритиб олиш
Download 0.57 Mb.
|
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 rasm - Uranli rudalarni yer ostida tanlab eritish texnologik sxemasi.
2.5. Фойдали қазилмаларни ер остида танлаб эритиб олиш.
Ер ости усулида танлаб эритиш-уранни ажратиб олишда кенг кўламда қўлланилмоқда. Биринчи навбатда гидроген генезисли таркибий қисмида уран кам бўлган камбағал уран конларини мураккаб кон-геологик ва гидрогелогик шароитда жойлашган конларга тааллуқли. Ер остида уранни танлаб эритиш усулининг технологияси 1962 йилдан бошлаб ишлаб чиқилиб, сўнгги йилларда такомиллаштириб борилди. Ер остида танлаб эритиш-технологик усулида уранни кимёвий реогентлар қўллаб табиий ётқизилган жойида рудани эритиб, таркибий қисими уран билан бойиган эритмани ажратиб олиш йўли билан амалга оширилади. Баъзибир конларда урунни ер остида танлаб эритиш йўли билан ажратиб олинувчи кончилик корхоналар қурилган. Қатор конларда уранни шу усулда ажратиб олишни йўлга қўйиш учун саноат синовлари ўтқазилган. Алоҳида конларда уранни ер ости усулида танлаб эритиб олиш, уни ер остидан ажратиб чиқариб олишни асосий усулига айланган. Шубҳа йўқ-ки бундай янги технологияда ишловчи кархоналар сони, уран қазиб-ажратиб олишни ўсиши билан кўпайиб боради. Ер остида уранни танлаб эритиб олишнинг анъанавий очиқ усули қатор ҳужжатларда баён этилиб эълон қилинган. 2 rasm - Uranli rudalarni yer ostida tanlab eritish texnologik sxemasi. Конни танлаб эритиб ажратиб олиш усули қуйидаги асосий шароитларда қўлланилиши мумкин: ажратиб олиниши мумкин бўлган металлни руда таркибида минерал шаклида мавжудлиги, эритувчи реогентни сувдаги кучсиз эритмасида енгил парчаланиши; кон жинсларини ташкил этувчи руда таркибидаги материаллар технологик эритма билан биргаликда таъсир этиш шароитида кислота сиғими паст бўлиши мумкин; руда табиий сингдирувчанлиги бўйича ёки уни сунъий равишда майда бўлакларга ажратганда сингдирувчанлик хусусиятига эга бўлади; руда конини ётиш шароити ва кон-техникавий ҳолати, кон атрофидаги геотехнологик жараёнларини ҳаммасидан ҳам мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш имкони мавжуд бўлиши керак. Таркибида уран бўлган ер ости сувларидан яхши эриганлигини академик Б.И Вернадский ўз асарларида ҳам кўрсатиб ўтган эди. Конлардиги уран минераллари орасида ер ости усулида танлаб эритиб ажратиб олинадиган турлари қаторига қуйидаги минералларни киритиш мумкин. Уран оксидлари-пасуран ва уранитит; уран силикатлари-коэффинит ва ненадневит. Улардан асосийси пастурон минералидир. Уран конларини барча кўпҳиллилиги; технологик гуруҳлари ва турлари бўйича қуйидагича технолгик тафсифланади. Уран конларини ер ости усулида танлаб эритиб ажратиб олиш усулларини тавсифи:
Ер ости усулида танлаб эритиб олиш усули қўлланилганда юбориладиган ва чиқариб олинадиган эритмаларни баланси сақланиши керак, яъни скважинага юбориладиган ва чиқариб олинадиган эритмани миқдори тенг бўлиши зарур. Маҳсулотли эритмани руда қатламидаги ва конни рудасиз қисмидаги қатламлардаги сув ҳам сифатсизланади. Агар сўриб олинадиган эритма миқдорининг йиғиндиси юбориладиган эритма йиғиндисидан кичик бўлса, руда қатламига юбориладиган технологик эритмани бир қисми руда ётқизиғини ташқарисига сингиб йўқолади.бундай бўлишига йўл қўйилиши мумкин эмас. Конни ер остида танлаб эритиш усули (ёки унинг бир қисмидан ажратиб олиш) қазиб ажратиб олиш тизимидаги очувчи, тайёрловчи лаҳимлар йиғиндиси бўлиб, маълум тартибда уларни ўтказиш ва эксплуатация қилишдан иборат бўлиб, кимёвий технологик жараёнларни вақт ва макон бирлигида бир-бири билан боғлиқ ҳолда рудадан металлни эритмага айлантирадиган бошқариладиган усулдир. Ер остида эритиш тизими кўп сонли белгилари билан ўзаро фарқ қилади, лекин улардан ўта муҳимлари қуйидагилардан иборат: конни очишни принципиал схемаси руда ётқизиғини танлаб эритиш усулларида табиий ёки сунъий сингдирувчанлигига қараб ва яъна эритмаларни ҳаракатланиш схемаларига қараб танланади. Ер остидаги, рудани танлаб эритишда конни очиш схемаси бўйича қуйидагига бўлинади: шахта усулида, ер юзасидан ўтқазилган скважинали ва комбинациялаштирилган. Шахтали схемада ер юзасидан кон лаҳимлари (тик, қия стволлар ва штольнялар) ўтқазиш назарда тўтилади, комбинациялаштирилган усулда конни очишда ер ости лаҳимларидан, ҳам ер юзасидан ўтқазилган скважиналардан фойдаланиб, металлни эритиб олиш назарда тўтилади. Бу кейинги ҳар иккала ҳил скважиналар геотехнологик усул деган номга тўлиқ жавоб бера олмайди. Шунинг учун бу схемаларни кўриб чиқмаймиз. Конни ер ости усулида скважиналар орқали танлаб эритиб олиш жараёни ўз ичига ер юзасидан скважиналар бурғилаш, скважиналарни ер юзасидаги коммуникациялар билан боғлаш, тугунлаога ишчи ускуналар (технологик ва ўлчов назорат асбоблари) ўрнатишларини ўз ичига олади. Руда ётқизиғини танлаб эритишга тайёрлашни биринчи босқичида эксплуатация қилинадиган блокни ивитиб ачитиш, вақтли гидро тўсиқ парда яратиш, эритмани ҳаракатланишини ёки эритмани йўналишини чеклаш учун ва қатор ҳолатларда рудали жинсларни гидро тўсиқ парда билан бўлакларга ажратиш. Эритмаларни ҳаракатланиш йўналиши бўйича фильтрацияли, инфильтряцияли ва пульсацион статик схемаларга бўлинади. Фильтрацион схема реогентлар оқимини доимий ёки даврий таъсиридан фойдаланишга асосланган бўлиб, руда массивидаги барча дарзликлар, ғовакликларни тўлдирувчи эритмаларни скважиналарга эритмани юборишдаги миқдорда бериладиган босими билан чиқариб олишдаги босими ўртасидаги фарқига асосланади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling