Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 0.57 Mb.
bet13/25
Sana14.10.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1703725
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin

Элементар ячейка деб, маҳсулотли қатлам қалинлигини бир қисмини айтиш қабул қилинган, унинг заҳираси битта чиқариш скважинаси орқали эритиб олинади. Ячейка маконда контурлар билан чекланади. У контурлар максимал даражада ҳар ҳил гидродинамик чегараларга яқинлаштирилган бўлиши керак (сув ўтказмайдиган қатламга). Скважинага эритмани юбориш чегарасига, нейтраль ва четки тоқ чизиқларигача. Ячейка (уя) имкон даражада ёпиқ гидродинамик режимда ишлаб туриши керак.
Эксплуатацион блок – ёндош элементар ячейка (уя) лар гуруҳини қўшувчи маҳсулотли қалинликни бир қисми бўлиб, имконият даражасида заҳирани бир текис тақсимланишини ҳарактерлайди. Геокимёвий тузилиши, рудани таркибий қисми, рудали жинслар бир вақтда эксплуатацияга киритиладиган ҳамда ягона геотехнологик режимда эритиб олиниши билан характерланади.
Эксплуатацион участка - эксплуатация қилинаётган ёндош (қўшни) блоклар гуруҳи бўлиб, мустақил коммуникация тизимларга эга, бу одатда ягона назорат ва геотехнологик жараёнлардаги режимда ер остида уранни танлаб эритиб оладиган участка.
Эксплуатацион майдон - бир неча эксплуатацион участкаларни бир бутун ягона бирлашмаси бўлиб, ягона технологик қурилмага бирлаштирилган эритиб олиш майдони (қайта ишловчи мажмуаси).
Эксплуатацион блокдаги рудани ер ости усулида танлаб эритиб олиш уч босқичда амалга оширилади:
1. Заҳирани очиш яъни бурғилаш ва скважинвларни ўзлаштириш, уларни технологик коммуникацияларга боғлаш ҳамда ўлчовчи назорат асбоблари билан жиҳозлаш;
2. Ер остида технологик жараёнларни олиб бориш яъни руда ётқизиғигача ишчи эритмаларни етказиб беоиш, рудадан металлни эритиб олишга технологик жиҳатдан тайёрлаш, маҳсулотли эритмани шакллантирадиган ва уларни чиқарадиган скважиналарга етқазиш ва ер юзасига кўтариш;
3. Эритиб олиб бўлган блокларни тугатиш яъни рудага сиғдирилган сувли горизонтни блок доираси чегарасида ва ер юзасини ҳолатини бошланғич ҳолатга етказиб тиклаш.
Уран заҳирасини ер ости усулида танлаб эритиб олиш технологик усулини ўзи ҳам уч усулга бўлинади:
1. Руда ётқизиғини оксидлаб ачитиш яъни сувли горизонтда рудадан маҳсулотли эритмани шакллантириб ва унинг оқишини юзага келтириш;
2. Уранни фаол эритиш, яъни блокда кондицион маҳсулот эритмасини шакллантириш ва ажратиш;
3. Уранли рудани эритиб охиригача етқазиш, яъни кондицион эритмадаги ва қатлам сувлари таркибидаги ёки камбағал эритма билан эритишни фаол босқичи тўхтагандан кейингиси.
Ишчи эритмани нордонлик даражасини аниқлаш унинг ҳар бир босқичи учун характерли, бу биринчи навбатда руда ётқизиғини ва ёндош жинсларни карбанатлигига боғлиқ, чунки карбанатлилиги СО2 1% бўлган холатида нордонликни қуйидаги режими қабул қилинган: ачитиш учун 20-30 г/л, танлаб эритишни фаол даврида 10 г/л, қўр эритмани ювиб чиқариш вақтида.
Бурғилаш скважинаси технологик ва ахборот тармоғида бош звено бўлганлиги учун қуйидаги функцияларни бажаради: геологик разведка, заҳирани очиш ва тайёрлаш, заҳирани эритиб олиш технологик эритмани ҳаракатини ва маҳсулотни қалинлигини бошқариш, эксплуатацион блокда гидродинамик шароит яратиш, скважиналарга йўналтирадиган, яъни чиқариб оладиган эритмаларини миқдорини назорат қилиш, фильтрланишига қарши тўсиқ парда ҳосил қилиш, гидродинамик ва физикавий-кимёвий жараёнларнинг ўлчамларини назорати, руда таркибидан уранни тўлароқ ажратиб олинишини назорат қилиш. Атроф муҳитни физикавий-кимёвий ифлосланиш эҳтимолидан муҳофазалаш.
Скважиналар вазифасига кўра, технологик, барражловчи (муҳофазаловчи), кузатувчи, назорат ва разведка қилиш учун мўлжалланган хиллари бўлиши мумкин.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling