Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Фойдали қазилмаларни ер остида иссиқлик
Download 496.77 Kb.
|
Diplom ishi - Boymurodov Najmiddin
2.9. Фойдали қазилмаларни ер остида иссиқлик
Таъсирида эритиш усули билан қазиб олиш технологияси 2-жадвалдан маълумки фойдали қазилмаларни ер остида иссиқлик таъсирда қазиб олишнинг саноат жиҳатидан ўзлаштирилган майдонлари сифатида соф туғма олтингугурт конлари хисобланади. Соф туғма олтингугурт охактош олтингугуртли маъдан таркибида алоҳида боғланмаган модда холатида учрайди. Олтингугуртни ажратиб олишни 70% га яқини соф туғма олтингугурт конларига тўғри келади. Олтингугурт турли усуллар билан қазиб олинади, аммо бир мунча универсал бўлган усули бу ер остида иссиқлик таъсирида қазиб олиш ҳисобланади. Бу усул билан 120-600 м ва ундан чуқурликда жойлашган олтингугурт захирасининг 50% гача қисмини қазиб олиш мумкин. Бунда қазиб олиш коэффициенти 40% гача етиши мумкин. Олтингугуртни асосий ишлаб чиқарувчилари Иран, Мексика, АКШ, ва Чили хисобланади. 1986 йилда қазиб олинган 12 млн. т олтингугуртдан фақат 4 млн. т си ер остида иссиқлик таъсирида қазиб олиш усули билан қазиб олинган. Олтингугуртни ер остида иссиқлик таъсирида эритиш билан қазиб олиш 1894 йилда АҚШ нинг Луизиан штатида қўлланилган, 1890 йилда Мексика қўлтиғидаги конлар учун таклиф қилинган. Олтингугурт конларини ер остида иссиқлик таъсирида қазиб олиш АКШ ва Мексикада, Польшада, Ирокда қўлланилмоқда. Соф туғма маъданлардан олтингугуртни ажратиб олишнинг тўрт хил геотехнологик усули мавжуд: иссик сув билан эритиш; хайдаш ёки экстракция; олтингугуртни бир кисмини куйдириш хисобига эритиш: юкори частотали ток билан эритиш; Олтингугуртни ер остида кайнок сув таъсирида эритиш кенг қўлланилади, кайсики геотехнологик усул билан қазиб олинаётган олтингугуртнинг 83% тугри келади. Қазиб олиш жараёни скважиналар орқали ер юзасидан тушурилаётган иссик сув ва маъдан массиви орасида борадиган иссиклик алмашинувига асосланган. Бунинг учун 112,8-1190С эрийдиган олтингугурт хоссаларидан фойдаланилади. Олтингугуртни ЕОИТЭ усули ер юзасидан олтингугурт таркибли залежгача скважиналар бурғулаш уларга трубалар ўрнатиш ва қудуқни цементлаш билан олиб борилади. Бурғулаш қудуғи залежгача бургуланади, ундан сунг урнатилувчи трубалар коллонаси тушурилади. Қудуқни герметиклигини ошириш учун қудуқ атрофини цементлаш амалга оширилади. Бундан сунг қудуқ залежнинг бутун калинлиги буйича бургуланади. Казилган қудуқка учта концентрик труба тушурилади: сув тушириш учун, олтингугурт учун ва хаво учун. Бург скважиналарининг диаметри бир-бирига мос холда олинади. Қудуқ огзи иссик сувни олти ва учдюймли трубалар орасига юборишни таъминловчи курилма билан жихозланган булади. Сув юборувчи трубанинг пастки кисми тиркишли булиб, ажратувчи тикин баландни сувли ва пастки олтингугуртли килиб ажратиб туради. Иссик сув пакернинг юкорисидаги тиркишлардан олтингугуртли залежга чикади, уни кизитади ва олтингугуртни эритади. Эриган олтингугурт сувга караганда огир булганлиги сабабли пастка окиб утади ва пастки тиркишлар орқали олтингугурт колоннасига утади. Эриган олтингугуртни кутарилиш баландлиги залеж заминидаги гидростатик босимга боғлиқ. Хаво калоннаси олтингугуртли колоннадаги олтингугурт сатхидан пастрокка тушурилади. Бирдюймли труба орқали сикилган хаво юбориш натижасида уч ва олтидюймли трубалар орасидаги олтингугурт юкорига кутарилади. Исситиш даражаси алохида калонналарда турлича, харорат узгаришини компенсациялаш учун алохида труба тармоклари орасидаги қудуқ огзига сальникли компенсатор урнатилган. Қудуқдан чикаётган эриган олтингугурт тиндириш резервуари орқали тозалаш фильтрларига ва ундан сунг тайёр махсулотлар омборига жунатилади. Олтингугурни совиб колишини олдини олиш максадида барча труба тармоклари ва бассейнлар доимо киздирилиб турилади. Массивга доимий иссик сув юбориб турилганлиги сабабли табакали босим ортади. Буни бошкариш ва йуналтириш учун олтингугуртни қазиб олишни технологик схемаси сув кутариш скважиналари билан жихозланади. Иссиклик ташувчиларга кетгани харажатлар умумий харажатларни ярмини ташкил килган холда уни иктисод килиш жуда мухим рол уйнайди. Қазиб олиш скважиналаридан узок вақт фойдаланиш окибатида олтингугуртни қазиб олишни кискартирувчи турли жинсдаги тусиклар хосил булади. Буни йукотиш учун труба колонналарини доимий тескари килиб, труба ости бушлигини ювиш ва каустик сода эритмаси билан тиркиш очиб туриш таклиф килинади. Технологиянинг улчамлари маъдан залежининг ётиш шароитларига ва маъданнинг ва ён жинсларни хусусиятларига: залежнинг калинлиги, руда массивининг дарзчанлиги ва ғоваклиги, олтингугуртнинг таркибига, маъдан танасининг гидродинамик режимига боғлиқ. Қазиб олиш конни ёки унинг бир кисмида қазиб олиш скважиналарини қазиб булингандан сунг бошланади билан. Скважиналарни жойлашиши ва узаро богланиш тартиби конни лойхалашдаги ва эксплуатациясидаги асосий муаммо хисобланади. Улар шундай мухим технологик ва иктисодий улчамлар орқали аникланади: олтингугуртни ажралиши, қудуқнинг ишлаб чикариш куввати, қудуқнинг ишлаш вақти, скважиналарнинг узаро таъсирлашув даражаси, иссиклик ташувчини солиштирма огирлиги, капитал харажатларнинг хажми, тан нарх ва шунга ухшаш. Скважиналарнинг жойлашиши залежнинг геолого-гидрогелогик шароитдан келиб чиккан холда чизикли (қазиб олиш, оралик, сув чикарувчискважиналар) ёки блокли ( қазиб олиш скважиналари ячейка куринишида шахмат тартибида жойлаштирилади). Блок-ячейкалар маъдан залежини геолого-гидрогеологик анализ килиш асосида тур шаклида булинади. Усулнинг иктисодий самараси қуйидаги учамлар билан улчанади: ер сирти технологик комплексини капитал харажатлари; бурғулаш скважиналарига кетган капитал харажатлар; битта қудуқдан қазиб олинадиган захира; қудуқни ишлаш вақти; корхонани хизмат микдори; олтингугуртни ер остида иссиклик таъсирида эритиш усули билан қазиб олишни самарадорлигини ошириш ва мукаммалаштириш борасида куплаб илмий-тадкикот ишлари килинган лекин уларнинг хеч бири амалиётда кенг қўлланиш олмаган. Уларнинг асосийларига қуйидагилар киради: юкори зичликка эга булган исиклик ташувчилардан фойдаланиш, бу эриш зонасининг конуслилигига боғлиқ булиб куп томонлама олтингугуртни массивдан ажралиш коэффициенти билан аникланади; бирок тузли эритмаларни ишлатиш, шу жумладан денгиз сувини ишлатиш жараённи кийинлаштиради ва ускуналарни коррозия ва каналлар колматацияси хисобига ишдан чикаради; кия скважиналарни бурғулаш, яъни вертикал скважиналар жинс массивларининг силжиши хисобига хизмат муддати кискаради; иссиклик ташувчи сифатида ер сиртидаги печлардан ёки махсус кизитувчилар ёрдамида хосил килинган тутун газларидан фойдаланиш; массивни киздириш учун электролиз ёки ботирилма электриситгичдан фойдаланиш; массивни киздириш учун портлаш энергиясидан, шу жумладан атомдан фойдаланиш. Фойдали қазилмаларни ер остида эритиш усули билан қазиб олиш усулини қўлланиш вилоятлари доимий кенгаймокда. Симоб, битум, юкори ёпишкок нефть ва бошка фойдали қазилмаларни бу усул билан қазиб олиш максадида кенг масштабдаги узлаштириш ишлари олиб борилмокда. Ер остида иссиклик таъсирида эритишни мукаммалаштириш иссиклик ташувчиларни хароратини ошириш, уни таркибига сиртга актив таъсир этувчи моддаларни кушиш билан амалга оширилмокда. Download 496.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling