Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


IV. Лаборатория машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар


Download 33.93 Kb.
bet4/7
Sana01.04.2023
Hajmi33.93 Kb.
#1317055
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Namuna Қури индус технологик ускуналари (1)

IV. Лаборатория машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Лаборатория машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:



  1. Жағли майдалагичнинг қамраш бурчагини аниқлаш.

  2. Жағли майдалагичнинг эксцентрик валининг бурчак тезлигини аниқлаш.

  3. Жағли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш.

  4. Конусли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш.

  5. Валикли майдалагичда қамраш бурчагини, вал диаметри ва тушаётган бўлаклар ўлчамлари ўртасидаги ўзаро нисбатни аниқлаш.

  6. Валикли майдалагичнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш.

  7. Валикли майдалагичнинг валлари айланишлари сонини аниқлаш.

  8. Шарли тегирмон барабанининг критик ва энг қулай тезлик айланишини аниқлаш.

  9. Шарли тегирмон барабани шарларининг энг қулай бурчак узилишини аниқлаш.

  10. Шарли тегирмонда кукунланадиган жисм массасини аниқлаш.

  11. Тебранувчи сим ғалвирнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш.

  12. Барабанли сим ғалвирни айланишлар сонини аниқлаш.

  13. Барабанли сим ғалвирнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш.

  14. Узлуксиз ҳаракатланувчи куракли аралаштиргични ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш.

  15. ......

Лаборатория машғулотлари асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва хом ашё материаллари билан таъминланган аудиторияда ҳар бир кичик гуруҳга алоҳида ўтилади. Машғулотлар фаол ва амалий усуллар(ёки видео материаллар) ёрдамида ўтилади.




V. Курс лойиҳасибўйича кўрсатма ва тавсиялар

Курс лойиҳаси учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:



  1. Барабанли эгилувчан бетон қориштиргични лойиҳалаш.

  2. Бетон қориштирувчини лойиҳалаш.

  3. Болғали майдалагични лойиҳалаш.

  4. Валикли майдалагични лойиҳалаш.

  5. Конусли майдалагични лойиҳалаш.

  6. Жағли майдалагични лойиҳалаш.

  7. Икки конусли барабанли эгилувчан бетон қориштиргични лойиҳалаш.

  8. Икки роторли болғали майдалагични лойиҳалаш.

  9. Маркази силжиган сим ғалвирни лойиҳалаш.

  10. Мураккаб тебранадиган жағли майдалагични лойиҳалаш.

  11. Тебранувчан сим ғалвирни лойиҳалаш.

  12. Ҳаракатланувчи бетон қориштирувчини лойиҳалаш.

  13. Цилиндрикли барабанли бетон қориштиргични лойиҳалаш.

  14. ...

Курс лойиҳаси мавзулари бевосита ишлаб чиқариш корхоналари технологик жараёнларга боғлиқ ҳолда аниқ бир қурилиш материали ишлаб чиқариш учун белгиланади. Курс лойиҳасини мавзулари ҳар бир талабага шахсий топшириқ сифатида берилади. Курс лойиҳаси объекти сифатида темир бетон заводи қурилиш ёки карьер шароитларида ишлатиладиган бирон-бир машина ва ускуналар хизмат қилади. Аниқ бир ишлаб чиқариш шароити учун мос келувчи машина ёки ускуна тури техник ва технологик асосланган ҳолда танланади, ҳисобланади ва техник иқтисодий баҳоланади. Курс лойиҳасининг ҳисоб график ишлари замонавий компьютер дастурларида бажарилади. Курс лойиҳаси график қисми 2 та, яъни А1 форматдаги чизмадан иборат бўлиб, 1-чизма ўрганилаётган машина ва ускунанинг умумий кўриниши, 2-чизма қабул қилинган машина ёки ускунанинг узеллари ва деталларининг ишчи чизмаларидан иборат бўлади.





Download 33.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling