Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Корхоналар молиявий – хўжалик фаолиятининг муҳим кўрсаткичи


Download 1.17 Mb.
bet37/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

Корхоналар молиявий – хўжалик фаолиятининг муҳим кўрсаткичи - унинг даромадларидир.
Асосий фаолиятдан олинган даромадлар деганда корхона уставида белгиланган асосий фаолиятдан олинган даромадлар тушунилади.
Асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар деганда бевосита асосий фаолиятга таалуқли бўлмаган фаолият турларидан олинган даромадлар тушунилади.
Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар деганда қимматли қоғозлар, валюта операциялари, кредит ва қарзларни беришдан олинган даромадлар тушунилади. Буларга роялти, дивидентлар ва фоизлар, ижобий курч фарқлари кўринишидаги даромадлар ва бошқалар киради.
Фавқулотдаги даромадлар деганда юз бериши характерига эга бўлмаган, кутилмаган тасодиф ва ҳодисалардан олинган даромадлар тушунилади. Буларга давлат қонунларини ўзгариши, табиий офатлар, революцион ўзгаришлар натижасида вужудга келган даромадлар киради.
Дивидентлар - бу акцияларга киритилган молиявий инвестициялар учун ҳисобланган даромад.
Фоизлар кўринишидаги даромадлар деганда бошқа юридик шахсларга берилган қарзлар ва кредитлар учун ҳисобланган фоизлар тушунилади.
Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар деганда корхонанинг валюта счѐтида сақланаѐтган чет валютаси ва чет Эл валютасидаги дебиторлик қарзлар бўйича ҳисобланган ижобий курс фарқлари тушунилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар деганда, корхона ва ташкилотларнинг товар айирбошлаш, хизмат кўрсатиш ва товарсиз операциялари бўйича бир-бирига бўлган талаб ва мажбуриятларни нақд пул ишлатмасдан пул маблағларини бир ҳисобварақдан иккинчи ҳисобвараққа ўтказиш орқали амалга ошириш тушунилади.
Молия бозори - мураккаб иқтисодий категория бўлиб, асосан капитал эгаси бўлган мулкдорлар билан қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларни ифодалаб, бу муносабатлар маълум молиявий институтларнинг ѐрдами билан амалга оширилади. Бозор инфратузилмаси - бозор алоқаларини ўрнатишда иштирок этувчи, яъни сотувчилар ва харидорларга хизмат кўрсатувчи институтлардир, яъни фирма ва турли муассасалардир. -,,.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling